3-§ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби
20. Томорқа ер эгаси бўлган ёки «Ҳар бир ёшга — бир гектар» тамойили асосида иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонлари ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлаб берилади.
Бунда, секторлар штаби котиби тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида жойига чиққан ҳолда аризачининг томорқа ерида ёки иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида ажратилган экин майдонида уруғлик ва кўчатлар экиш учун мавжуд шароитни ўрганади ва ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.
21. Ўрганиш натижасига кўра, аризачининг томорқа ерига ёки иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида ажратилган экин майдонида уруғлик ва кўчатлар харид қилиниши бўйича хулоса Васийлик кенгашига киритилади.
22. Васийлик кенгаши, етказиб берувчи ташкилот, аризачи ўртасида уч томонлама шартнома тузиш орқали «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
24. Деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими орқали «устоз-шогирд» тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади.
4-§ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача қисми қоплаб берилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
26. Нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш учун аризачи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
фуқаролик паспорти маълумотлари;
тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси нусхаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
ижара шартномаси нусхаси.
27. Аризачи бино ва иншоотдан фойдаланаётганлиги тўғрисида ижарага берувчи билан ҳар ой якуни бўйича тузиладиган ва кейинги ойнинг 5 санасигача тақдим этиладиган далолатномага асосан Васийлик кенгаши бино ва иншоотнинг ижара ҳақи учун тўловни икки иш кунида ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.
28. Сектор штаби котиби ижарага олинган бино ва иншоотни ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда фойдаланаётганлиги тўғрисида ҳар уч ой мобайнида камида бир марта мониторинг асосида ўрганади.
Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи томонидан ижарага олинган бино ва иншоотдан фойдаланилмаётганлиги аниқланган тақдирда сектор раҳбарининг тақдимномасига асосан ижара тўлови учун субсидия бериш тўхтатилади.
5-§ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш тартиби
29. Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади.
30. Асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш учун аризачи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.
31. Аризачи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган ва тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, унга асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилади.
32. Васийлик кенгаши, етказиб берувчи ташкилот, аризачи ўртасида уч томонлама шартнома тузиш орқали «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
33. Аризачига ажратилган субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланилаётганлиги, унинг техник ҳолати созлиги кафолат муддати давомида сектор штаби котиби томонидан ўрганилади.
34. Ўрганиш давомида асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан иш фаолиятида фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда, аризачидан тўланган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-§ «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш тартиби
(6-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
36. Профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.
Мазкур масала бўйича мурожаат қилган фуқаро тўлов-контракт суммасининг қолган қисмини тўлаш имкониятини асослантириши лозим.
37. Белгиланган тўлов-контракт маблағлари профессионал ёки олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан берилади.
38. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини, шунингдек, улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |