Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]


-боб. «Аёллар дафтари»дан чиқариш тартиби



Download 212,33 Kb.
bet22/41
Sana20.04.2022
Hajmi212,33 Kb.
#564699
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41
Bog'liq
250 28.04.2021

5-боб. «Аёллар дафтари»дан чиқариш тартиби
27. Хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:
бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда;
турар жой ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилганда;
малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;
тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;
ўз аризасига кўра;
«Аёллар дафтари»га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;
бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
хизматлар кўрсатиш бўйича иш олиб бориш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар юзага келганда;
шахс вафот этган тақдирда.
«Аёллар дафтари»га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши «Аёллар дафтари»дан чиқариш учун асос бўлади.
Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан «Аёллар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
28. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи мазкур Тартибнинг 26-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича «Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифларни ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.
29. Хотин-қизларни «Аёллар дафтари»дан чиқариш, унга ўзгартиришлар киритиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
30. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар секторлар штаблари котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда ахборот тизимига киритилади.
«Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.

Download 212,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish