Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]


-§. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш



Download 212,33 Kb.
bet19/41
Sana20.04.2022
Hajmi212,33 Kb.
#564699
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
250 28.04.2021

4-§. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш
19. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда, қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар, кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалари ўқийдиган аёллар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган хотин-қизларга (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхатни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади;
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
б) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими:
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадлари тушумлари прогнозидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда, бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосарларига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;
тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-санасига қадар фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар)лар ҳокимликларнинг бухгалтерия бўлимларига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) тақдим этади;
в) туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг бухгалтерия бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) кўчиради;
г) Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5 — 27-саналарида амалга оширилади. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади. Ойнинг 27 кунига қадар тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдамга йўналтирилган маблағлар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг бир нусхаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади;
д) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими муҳтож хотин-қизларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда ёпилган ведомостнинг нусхасини тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
Сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари»га киритилган:
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўмаклашиш ишлари амалга оширилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларни, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд хамда умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гурухларда ўқийдиган болалари бор ёлғиз аёлларни ижтимоий ва иқтисодий ҳолати яхшилангунга қадар моддий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиб боради.
(19-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Бир марталик моддий ёрдам олган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда, бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

Download 212,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish