Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]



Download 63,99 Kb.
bet7/12
Sana24.02.2022
Hajmi63,99 Kb.
#233947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
823 30.09.2019(Янги таҳрир)

Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.
302. Мазкур Низомнинг 301-бандида назарда тутилган пул мукофотларини тайинлаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мурожаатига кўра ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.
Бунда:
ўқувчиларнинг умумий сонини ҳисоблаганда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўқувчилар ҳисобга олинмайди;
умумтаълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари улар мактабни тамомлаган вақтдан бошлаб жорий йил якунига қадар бўлган даврда 3 ойдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган ҳолларда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» маълумотлари асосида шакллантирилади;
олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сони ушбу Низомнинг 301-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида белгиланган фоиз қисмининг камида учдан бир қисмини ташкил этиши лозим;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўз мурожаатида мазкур Низомнинг 301-бандида қайд этилган кўрсаткичларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тасдиқланган ҳолда тегишли ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари эришилган кўрсаткичларнинг ҳаққонийлигини текшириб кўради ҳамда тасдиқланган маълумотлар асосида мактаб директори ва директор ўринбосарларини мукофотлаш бўйича тегишли буйруқ қабул қилади ва ушбу буйруқ мукофотларни тўлаш учун асос ҳисобланади.
(301 ва 302-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
31. Ишчи гуруҳ ўқитувчига ўқувчиларининг халқаро олимпиадаларидаги натижалари учун устама белгилашда, халқаро олимпиадаларнинг совриндорлигини тасдиқловчи диплом (сертификат) асосида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
34. Умумтаълим муассасаси раҳбарига Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи ташкилот тавсияси асосида берилиши мумкин.

Download 63,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish