Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]


-боб. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари



Download 63,99 Kb.
bet6/12
Sana24.02.2022
Hajmi63,99 Kb.
#233947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
823 30.09.2019(Янги таҳрир)

7-боб. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари фаолияти давомида халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган педагог ходимларга мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган устамалар ўрнига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз бўлган устама ҳақ тўланади.
Ҳар ойлик базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимлар рўйхати Ишчи гуруҳнинг қарори асосида халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.
100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида ўтказиладиган синовлар натижаларига кўра аниқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташқи мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлганда, Ишчи гуруҳ томонидан ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
251. Халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
Республика таълим маркази томонидан тайёрланган назорат материаллари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади ҳамда 100 фоизлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда «Аъло даражали» педагоглар деб юритилади.
Даъвогар ўқитувчи дарс машғулотлари олиб борадиган синфларнинг 30 фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ташқи мониторинг жараёнида қамраб олиниши шарт.
(251-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди, Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) — фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/831/1697-сон)
28. Умумтаълим муассасалари педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳар йили 1 июлга қадар белгиланади ва ўқув йилининг ярим йиллик якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
29. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.
Ушбу тўловлар Жамғарма маблағлари доирасидан келиб чиққан ҳолда, йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.

Download 63,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish