Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


VIII. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби



Download 0,92 Mb.
bet27/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#463010
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
263 15.09.2014

VIII. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби
46. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асослар ҳисобланади:
малака сертификати эгасининг аризаси;
ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчилик талабларининг мунтазам равишда ёки бир марта қўпол бузилиши;
малака сертификати эгасининг оғир оқибатларга (ходимнинг ўлимига, унинг оғир тан жароҳатлари олишига ва шу кабиларга) сабаб бўлган бепарволиги, ҳаракатсизлиги;
муайян лавозимларни эгаллаш ёки меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган суд ҳукмининг қонуний кучга кириши;
фуқарони муомалага ёки чекланган муомалага белгиланган тартибда лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
Шу билан бирга, қуйидагилар фаолиятни амалга оширишда қонунчилик талабларининг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланадиган бир марта қўпол бузилиши деб эътироф этилади:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларнинг бузилиши ҳолатларининг малака сертификати эгаси томонидан яширилганлиги;
ўз номидан фойдаланиши учун малака сертификатини бошқа шахсга берганлик фактининг аниқланганлиги;
малака сертификати эгасининг ўзи штатида турган ташкилот раҳбарининг тегишли рухсатисиз (буйруғисиз), назорат қилиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг топшириқлари бўйича ҳар хил текширишларни ўтказиш учун мутахассис сифатида иштирок этганлиги.
Малака сертификатининг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтайди.
47. Малака сертификати қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорнинг ноқонунийлиги;
малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти.
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли қарор қабул қилади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрига киритилади.
Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор беш кун муддатда малака сертификатининг эгасига ва у штатида турган ташкилотга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида сертификат уни йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига қайтарилиши керак.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
49. Йўл қўйилган бузилишлар учун унинг малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилган ёки у бекор қилинган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бекор қилинган ёки унинг амал қилиш муддати тўхтатилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун малака имтиҳонини топширишга киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish