Миллий ҳисоблар тизими (МХТ) икки томонлама ёзув қоидасига асосланган баланслашган жадваллар тўплами бўлиб, унда макродаражадаги бир иқтисодий битим натижалари ҳам харажатлар ва ҳам даромадлар сифатида акс этади.
МХТ БМТнинг статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқарилган стандартларни ўз ичига олиб, улар стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан иборатдир.
МХТнинг бош кўрсаткичи - ЯММ (ЯИМ) бўлиб, унинг барча босқичларидаги ҳаракати бўйича маълумотлар МҲТ орқали ҳисобга олинади.
Бундай ҳисоблар халқаро статистикада стандарт тизим сифатида 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлади. Ҳозирги даврда дунёнинг 100дан ошиқ мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам мазкур тизим кенг қўлланилади.
11
МҲТ ғоясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари қуйидагилардан иборат.
Миллий ҳисобларнинг дастлабки услубий асослари Ф.Кенэ томонидан ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг натурал ва қиймат кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатлар нуқтаи назаридан илгари сурилган.
МХТнинг назарий асосларини яратиш ва уни ишлаб чиқишга Ж.Кейнс, А.Боули, Ж.Кларк, С.Кузнец, Р.Стоун, Р.Фриш каби иқтисодчилар катта ҳисса қўшган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика бюроси «Миллий даромадни аниқлаш ва Миллий ҳисобни ташкил қилиш» тўғрисидаги маърузасини эълон қилган (1947й.) ҳамда шу асосда Р.Стоун раҳбарлигида ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олиниб МХТ ишлаб чиқилган.
Миллий ҳисоблар стандарт тизими БМТ статистика комис-сияси томонидан ишлаб чиқилиб, 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлаган.
1968 йилда МХТнинг анча такомиллашган андозаси киритил-ган. Унда харажатлар ва ишлаб чиқариш жадвали, молиявий ҳисобот, бозор ва нобозор секторлар ажратиб кўрсатилган.
1993 йилда БМТ МХТнинг такомиллашган янги стандартини тас-диқлаган. Унда иқтисодиёт секторлари, стандарт ҳисоблар ва асосий мак-роиқтисодий кўрсаткичларнинг номланиши бирмунча ўзгартирилган.
Миллий ҳисоблар асосини йиғма баланслар ташкил қилади. Бунга даромад ва харажатлар баланси мисол бўлиши мумкин. Даромадлар хўжалик бирликлари ва аҳоли умумий даромадлари (иш ҳақи, фойда, даромадларнинг бошқа турлари, амортизация) суммасини акс эттиради. Харажатлар тўртта гуруҳдан иборат бўлади: истеъмол, инвестициялар, давлат хариди, соф экспорт. Миллий ҳисоблар макроиқтисодиётнинг меъёридаги – мувозанатли ҳолатга эришиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
МҲТнинг асосий камчилиги-бу миллий ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси ҳисобланган ЯММ (ЯИМ) реал ҳажми ошиши ёки камайишини тақазо қилувчи бир қатор омилларнинг оқибатларини ҳисобга олмайди. Булар:
бозордан ташқарида амалга ошириладиган операциялар. Ма-салан, уй қуриш билан ва шахсий уй таъмири билан шуғулланувчи дурадгор меҳнатининг натижалари;
бўш вақтнинг кўпайиши ҳисобига фаровонлик даражаси ор-
тиши. Жумладан, ҳақ тўланадиган таътил ва байрам кунлари кўпайиши оқибатида;
маҳсулот сифат тавсифининг яхшиланиши;
алоҳида шахс ва оилалар турмуш даражасидаги ўзгаришлар;
сув, ҳаво ва атроф муҳитнинг ифлосланиши;
яширин (хуфёна) иқтисодиёт ва фаолиятнинг натижалари. ЯММ (ИММ) уч хил усул билан ҳисобланиши мумкин: Биринчи усул – бу ЯММни ҳисоблашга қўшилган қийматлар
бўйича ёндашув. Бунда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича яратилган қўшилган қийматлар қўшиб чиқилади (ЯИМ тармоқ ва ишлаб чиқаришлар бўйича). Бу усул билан ҳисобланган ЯММ (ИММ) алоҳида тармоқларнинг шу маҳсулотини яратишдаги ўрнини ва ҳиссасини аниқлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |