Ижтимоий гуманитар фанлар ўқитиш методикаси



Download 22,88 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi22,88 Kb.
#111056

1-Мавзу: Маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.
“Ижтимоий гуманитар фанлар ўқитиш методикаси (маънавият асослари)” магистратура йўналишини тамомлаган мутахассислар олий таълим муассасаларида Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими бакалавриат йўналишига умумкасбий фанлардан дарс берадилар. Шунингдек, профессионал таълим тизимида ҳам “Тарбия” фанидан дарс берадилар. Бундан ташқари, талабалар таълим муассасаларида Давлат бошқарув орган тизимиларида, жамаоат ташкилотларида маънавий-маърифий ишларни ҳуқуқий асосларини ташкил этиш орқали ўрганишади. Бўлажак мутахассисларни махсус билимлар билан қуроллантиришда мазкур фан алоҳида аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишдан мақсад: талабаларни “Маънавий-маърифий ишла ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” фанининг назарий асосларига доир билимлар билан қуроллантириш. Фаннинг вазифаси: (магистр) талабаларни “Таълим тўғрисида” ги қонун асосида талаба (магистр)ларни ғоявий-мафкуравий тарбиялаш ва таълимни самарали ташкил этишга ўргатиш, педагогик фаолиятни тўла англай олиш қобилиятини шакллантириш, педагогик фаолиятни ташкил этишда инновацион йўналишларини ўрганишдан, уларда бошқарув-менежерлик хислатларини юзага чиқаришдан, шунингдек, маънавий-маърифий ишлани ташкил қилишни ҳуқуқий жиҳатларини ўргатишдан иборат.
МАДАНИЙ-МАЪРЙФИЙ ТДДБИРЛАРДАН ТАРҒИБОТ ВОСИТАСИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИСҲНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЙАТЛАРИ.
Маданий-маърифий тадбирларнинг муҳим хусусиятларидан бири бўлган оммавийлик кичик ва катта гуруҳ лар фаолиятидаги ўзига хос ижтимоий-психологик механизмларни ишга солишни тақозо етади. Бундай механизмлар орасида енг муҳимларидан бири ижтимоий-психологик яқинлик, ҳамфикрлик, ҳамдардлик, туйғудошлик ҳисининг пайдо бўлишидир. Маданий-маърифий тадбирлар ни ташкил қилувчилар ана шундай руҳий ҳолат вужудга келишидаги нозикликларни тўла ва чуқур англаши, улардан усталик билан фойдалана билиши керак. Бундай маҳоратга ега бўлмай туриб маданий-маърифий тадбирларнинг юқори самарадорлигига еришиб бўлмайди.
Ижтимоий-психологик ҳамдардлик ҳиссининг вужудга келиш механизмида қуйидаги икки ҳолат, айниқса, муҳим ўрин тутади:
а) юқори емоционал таъсир кучига ега бўлган руҳий ҳолатни одамларнинг бевосита мулоқоти жараёнида бир- бирига узатилиши;
б) мулоқотга киришаётган одамлар миқдори ва ҳиссий таъсир даражасига боғлиқ бўлган ва узатилаётган емоциянинг кўп марта кучайиши.
Ижтимоий-психологик ҳолатларнинг одамларнинг биридан иккинчисига ўтишига бағишланган тадқиқотларда кўпинча асосий еътибор иккинчи ҳолатга, яъни емоцияларнинг бир неча баравар кучайишига қаратилади. СҲахслараро емоционал мулоқотнинг ана шу механизмдаги зарурий негиз екани еса кўпинча еътибордан четда қолади.
Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда шахслараро ҳиссий мулоқот яна ҳам муҳим аҳамиятга ега, чунки бу ёшлар бир-бирини танийди ва улар ўртасида муайян ҳиссий муносабатлар мавжуд. СҲунинг учун уларда пайдо бўлаётган ҳиссиётларнинг бир-бирига ўтиши осон ва тез кечади. Бундан ташқари, ана шу ўтиш жараёнида ҳиссиётларнинг кучайиши бир-бири билан таниш бўлмаган томошабинлар орасидагига нисбатан юқорироқ даражада юз беради.
Маданий-маърифий тадбирлар, маълумки, муайян қадриятларни тарғиб қилиш ва ёшлар онгига сингдиришга йўналтирилди. Мафкура нуқтаи назаридан қараганда, бундай тадбир қатнашчи ва иштирокчиларни муайян фаолиятга ундашдан иборат бўлади. Бундай фаолият жамиятда шаклланган ижтимоий меъёр ва кўникмалар доирасида юз беради. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, маданий-маърифий тадбирлар негизида ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли бўлган ғоялар ётади.
Маданий-маърифий тадбирларга қўйиладиган муҳим талаблардан бири уларда кўтарилаётган муаммонинг ҳаётийлигидир.
Биз «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусидаги кечада таш- килотчилар белгилаган мақсад ўқувчи ёшларда Ватан туйғусини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилди. Сценарийнинг пухта ўйлаб тузилгани, саҳна билан зал ўртасида кучли ҳиссий мулоқот вужудга келгани, томошабинларнинг ҳам маълум маънода ижрочиларга айланиб кетгани, ташкилотчилар ўз олдига қўйган мақсадга, еришди, деб хулоса қилиш учун имкон беради. Бу хулосанинг тўғрилигини кеча сўнгида ўқувчилар билан ўтказган суҳбат ва кузатишларимиз ҳам тасдиқлади. Бу суҳбат давомида уларнинг аксарияти Ватан туйғусини енди аниқроқ ҳис қила бошлаганини, авваллари бу туйғу улар учун мавҳумроқ бўлганини баён қилишди.
Маданий-маърифий тадбирларнинг руҳий-емоционал таъсири жуда мураккаб психологик жараён бўлиб, уларнинг марказида ижтимоий фасилитация ва индукция жараёнлари ётади. Фасилитация ҳодисасини ўтган аср бошларида америкалик олимлар кашф етган бўлиб, у тадбирда томошабинларнинг мавжудлигини иштирокчиларга ўзига хос руҳий таъсир ўтказиши билан боғлиқдир. Америкалик психолог У. Оллпорт ХХ асрнинг 20-йилларида велопойгачиларни кузатиб, қизиқ бир ҳодисага гувоҳ бўлади. Велопойга ўтган йўлнинг икки чеккаси ўрмонлар, дала ва қишлоқлардан иборат еди. Велопойгачилар ҳар бир қишлоққа яқинлашганда уларнинг тезлиги сезиларли даражада ошиши маълум бўлади. Америкалик психолог бу ҳодисани фасилитация деб атайди.
Пойгачилар тезлигининг қишлоққа яқинлашганда ошиб бориши аҳолининг пойгачиларни томоша қилишга чиқиши билан боғлиқ еди. Бизнинг кузатишларимиз ва бир қатор драматик ва халқ театрлари санъаткорлари билан ўтказган суҳбатларимиз уларнинг зал томошабинлар билан лиқ тўла бўлганда алоҳида илҳом билан рол ўйнашини кўрсатди. Залда томошабинлар оз бўлганда еса, актёрларнинг илҳоми бир оз пасаяр екан. Бундан ташқари, залда томошабинларнинг кўп бўлиши фақат саҳнадаги актёрларга емас, залдаги томошабинларнинг ўзига ҳам таъсир қиларкан. Томошабинларнинг руҳий ҳолати, кечинмалари бир-бирига «юқар» екан. Маданий-маърифий тадбирлар жараёнида ҳам шундай ҳодиса кузатилади.
Фасилитация жараёнида томошабинларнинг фақат саҳнадаги ижрочиларгагина емас, балки бир-бирига ҳам руҳий таъсир ўтказиши ва ҳар бир томошабиндаги ке- чинмаларнинг кучайиши индукция ҳодисаси деб атала- ди. Фасилитация ва индукция ҳодисаларидан таълим тизимида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда моҳирлик билан фойдаланиш уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиядаги самарасини жиддий равишда оширади.
Бундай самарадорликка шу тадбирлар сценарийсини аъло даражада ижро етиш, тадбир ўтказиладиган жойни, вақтни тўғри танлаш ва залдаги томошабинларни ҳам тегишли тарзда тайёрлаш орқали еришилади.
Педагог маданий-маърифий тадбирларни таълим тизимида мунтазам равишда ўтказиб бориши давомида ўқувчи ва талабаларда ўзини ўзи тарбиялаш механизмини ҳам шакллантириши лозим. Бунда ёшларнинг жисмоний, ақлий, ахлоқий, естетик ривожланиши учун зарур бўлган барча маънавий кучларнинг жадал ўсиши таъминланади: тарбия ва ўзини ўзи тарбиялашнинг узвий бирикиб кетиши натижасида ёшларда ўз устида ишлашни ўргана бориб, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзига еътибор бериш, ўзини ўзи идора қилиш (бошқариш) кўникмаси ривожланади, онг билан хулқнинг бирлиги таъминланади, дарс вақтидаги назария амалий фаолиятга жорий етилади, еътиқод мус- таҳкамланади, маънавий-ахлоқий кўникмалар қарор топади.
Таълим-тарбия жараёнида педагог-ўқитувчи ўқувчи ва талабаларга ўзини ўзи тарбиялаш, ўз камчилик ва нуқсонларини тузатиш, ўз шахсини ривожлантиришга ун- дайдиган енг кучли омил бўлган ўзини ўзи танқид қилиш принципига ижобий ёндашишни ўргатиши зарур.
«Ўзига танқидий қараш, ўзини ўзи тарбиялаш жараёни, биринчидан, ўз нуқсонларини билиш ва шу асосда ўз олдига максадлар кўйишга ёрдам беради, иккинчидан, у ўзини ўзи тарбиялашнинг объекти, мақсади бўлиб қолади»
«Ўзига танқидий қараш учқуни киши онгига ўз вақтида сингдирилса, кейинчалик у ўзида бундай фазилатларни етарли даражада ўстириб боради». А. Муҳамедовнинг фикридан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўқув муассасасида ўзига танқидий қараш учқуни ўқувчй-талабалар онгига ўз вақтида сингдирилса, ўқув юртини битирганидан кейин мустақил ҳаёти давомида ҳам улар ўзида маънавий-ахлоқий фазилатларни ўстириб боради.
Таълим муассасаларида махсус уюштириладиган маданий-маърифий тадбирларда иштирок етган, танқидий қараш қобилияти ўстириб борилаётган ўқувчи ва талабалар ўзини ўзи кузатиб, бошқалар билан таққослаб, тадбирда ижро етилаётган кўринишлардаги образлар билан таққослаб кўриб, таҳлил қилади ва ўзини баҳолайди. Афсуски, айрим педагог кадрлар ўз иш фаолиятида таълим беришни биринчи ўриндаги масала деб қараб, ўзининг тарбиячилик функцияси ҳам борлигини унутиб қўймоқда. Ҳатто бунга умуман еътибор бермайдиган педагог-ўқитувчилар ҳам топилади. Ҳолбуки, педагогика шундай фан соҳасики, у таълим билан тарбияни ўзаро узвий боғлиқ ҳолда ва мунтазам равишда олиб боришни тақозо етади.
Педагог-ўқитувчи ўқувчи-талабалар билан муносабатда, уларни қилган хатоси учун танқид қилиш ёки жазолашда жуда еҳтиёткор бўлиши зарур. Педагог тарбия жараёнида ҳар бир ўқувчи ва талабанинг ўзига хос индивидуал-психологик хусусиятларга ега еканини, уларнинг енг нозик босқич - ўсмирлик ёшида, орномус, шарму ҳаё, қизлик ва йигитлик ғурурини англаб етаётган, шу нозик туйғулар шаклланаётган даврда еканини унутмаслиги зарур. Танқидий муносабат асло қандайдир ғайрлик, бегоналик ҳиссини туғдирмаслиги, аксинча, меҳр, ишонч ва қадрлашга асосланган бўлиши керак.
«Жазо адолат мезонига таяниб қўлланилмоғи лозим. Зеро, бу қўллаган жазо усулингиз ўқувчининг шаънига, ғурурига ва уни руҳий азоб-уқубатларга солмаслиги назарда тутилиши керак. Агар бу жазо усуллари ўзининг самарасини бермаса, у ҳолатда еҳтиёткорлик билан мактаб маъмурияти ва жамоа ҳамкорлигида бошқа чораларни ишлаб чиқиш керак».
Тарбияловчи педагог ўз фаолиятида ўқувчи ва тала баларга ахлоқий таъсир етиш методи сифатида ўзини шахсий намуна қилиб кўрсатиши лозим. Яъни, педагогнинг иши, хатти-ҳаракати, хулқи, бошқаларга бўлган муносабатлари ўқувчи ва талабалар учун ижобий намуна бўлиши даркор.
Таълим-тарбия жараёни шарқона ахлоқ қоидаларига асосланиб олиб борилар екан, ўқувчи ва талабаларни тарбиялашда виждоний муносабатлар муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Иймон, қалб поклиги, онгли илму амалий фаоллик каби виждоний сифатларга ега бўлган педагог ўқувчи-талабаларни тарбиялашда, танқид қилиш ёки жазолашда ноҳақликлар, норозиликлар, адолацизликка йўл қўймасликка интилади. Бундай ҳолатда педагог томонидан ўқувчи-талабаларнинг инсон сифатидаги қадри, шаъни, ор-номуси ҳимоя қилинади, ёшларда соғлом психологик иқлим вужудга келтирилади.Бундай ҳолатлар ҳақида 2-бобимизни режаларида ҳаётий мисоллар билан ёритиб берамиз.
Биринчи боб юзасидан хулосалар.
Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаётга қўядиган биринчи қадамини унинг билиш томон қўйган қадами деса бўлади. Билим - фаннинг асоси. Бироқ санъат, фалсафа, сиёсат, ҳуқуқ, ахлоқ ҳам билимга асосланади. Билишга бўлган еҳтиёж турлича ифодаланади: воқеаларни ҳиссий идрок етиш шаклларидан тортиб, фундаментал фанлардаги назарий умумлашмаларгача бўлган еҳтиёж. Билиш меҳнатдаги жараённи ёритиш учун зарурийдир, чунки тайёр маҳсулот айни вақтда билиш фаолиятининг ҳам маҳсулидир. Кундалик хатти-ҳаракатда ҳам, буюк кашфрётларда ҳам билиш зарурий унсурдир.
Ҳаёт шароитига қараб билишга бўлган еҳтиёж иккиёқлама намоён бўлади:
маънавий-назарий;
• маънавий-амалий.
Юқорида айтилдики, еҳтиёж ўзининг маънавий хусусиятини йўқотмаган ҳолда ҳам моддий фаолиятда, ҳам маънавий фаолиятда амал қилади. Билиш билимни чуқурлаштиришга йўналтирилганми ёки амалий ҳаракатга қаратилганми, бундан қатъий назар, мустақилдир. Оддий бир мисол: овчи ваҳший ҳайвонни кузатиш, уни қўлга олиш учун ўша ҳайвон яшайдиган жойни ва шу билан боғлиқ шароитни чуқур ўрганган бўлиши, яъни билиши зарур.
Кишиларга ҳурмат-еҳтиром, бошқалар билан алоқа қилишга бўлган еҳтиёж маънавий қобилият натижасидир. Бошқа жинс вакилига, болаларга, ота-онага муҳаббат ҳақида гапириш мумкин, бу билан инсонга бўлган муҳаббат тугамайди. Ҳар бир киши ўзининг чин дўстларига ега, бироқ бу дўстлик моддий манфаатдорлик, моддий фойда кўриш мақсадларига асосланмаслиги керак.
Маданий-тарихий тараққиёт тажрибаси кўрсатадики, маънавий еҳтиёжлар инсон социал йетуклигининг муайян босқичида шаклланади: ишлаб чиқариш кучлари ривож топиши туфайли инсон ўзининг, кўр-кўрона, фақат фойда кўзловчи ҳожат билан боғланган кучлардан озод бўла боради. Ибтидоий инсон илк бора меҳнат фаолиятида ўз еҳтиёжларини моддий ҳаёт амалиёти билан, маънавий ҳаётда еса моддий ҳаёт билан чамбарчас боғлайди. Уни ҳали тўла маънода маънавий ҳаёт деб аташ мумкин емасди чунки еҳтиёжларнинг ўзи моддий интилишдан ажралиб чиқмаган еди. Меҳнат жараёнидагина инсон енг буюк бир фазилатга, яъни ҳаётнинг моддий шаклларига руҳият бахш етиш фазилатига еришади.
Download 22,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish