Ижтимоий фанлар факультети Фалсафа ва мантик кафедраси
«Табиатшунослик фалсафаси» фанидан Оралиқ назорати
Вариант 21
1. Табиат-биосфера-инсон системаси
2. Техносфера тушунчаси, унинг мазмуни ва моҳияти
3. Фаннинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Жавоблар
1.Ер юзидаги тирик организмлар тарқалган, уларнинг доимий таъсири
остида бўлган ва фаолияти маҳсулотлари эгаллаган қобиқ биосфера(юнонча
«биос»-ҳаѐт, «сфера»-шар) деб юритилади.
Биосфера ернинг қаттиқ қобиғи-литосферанинг устки қисми, ҳаво қобиғи атмосферанинг қуйи, тропосфера қисмини ва сув қобиғи- гидросферани ўз ичига олади.
Биосфера хақидаги таълимотнинг асосчиси рус олими, академик
В.И.Вернадский(1863-1945) ҳисобланади. В.И.Вернадский биринчи бўлиб Ер сайѐраси эволюциясида тирик организмларнинг роли ва аҳамиятини очиб берган, биосферани биогеохимик ўрганишни бошлаган.
Биосферада ҳозирда 500 мингга яқин ўсимлик турлари ва 1,5 млн.дан
ортиқ ҳайвон турлари мавжуддир.
Нообиотик босқичининг шаклланиши 40-50 минг йил олдин бошланган
деб ҳисобланади. Биосферанинг умумий массаси бошқа қобиқлардан
фарқланади.
Инсон пайдо бўлиши билан табиатдаги ўзаро таъсирларнинг яна бир
қудратли омили юзага келди. Шу муносабат билан Ернинг умумий
ривожланишида инсоннинг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги масалани қўйиш
мумкин. Масаланинг айнан шу тарзда қўйилиши ноосфера — ақл-идрок
соҳаси, деган хулосага олиб келди. Бугунги фанда ХХ асрнинг биринчи ярми
учун нисбийлик назарияси қандай ҳаяжон уйғотувчи сирли ва мавҳум соҳа
бўлса, ХХ асрнинг иккинчи ярми учун ноосфера шундай соҳадир, деган
фикрга дуч келиш мумкин.
Шарқ минг йиллик бошида инсон фаолияти шу даражага етдики, турли
Зкологик тизимлар мажмуидан иборат бўлган биосферага таъсирнинг
кучайиши жамият учун жиддий оқибатларга сабаб булиши мумкин. Бугунги
кунда В.И.Вернадский томонидан илгари сурилган ва асослаб берилган
биосферанинг бошқа эволюцион холат - ноосферага ўтиши, бу
бошқариладиган ривожланиш даврининг бошланишини англатиши хақидаги
Поя долзарб ахамият касб этди. Табиатнинг бўйсундирилиши ва талон-торож
қилиниши мукаррар тарзда Ердаги хаѐт таназзулга учрашига сабаб бўлади (бу
XXI аср бошида айниқса бўртиб кўринмокда). Инсониятнинг стихияли
ривожланиш босқичи нихоясига етмоқда, унинг муқобили - табиат ва жамият
крнунларини билиш асосида бошкариладиган ривожланишдир.
Бошкарув - аввало инсон билан ўтказиладиган ижтимоий эксперимент
бўлгани сабабли, у бутун жамиятнинг розилигини тақозо этади.
Биосфера инсонларнинг яшаши учун зарур ҳаѐтий шароитлар эга ягона
макон ҳисобланади. Биосферани алмаштириб бўлмаслиги қонун ҳисобланади:
биосферани сунъий муҳитга алмаштириб бўлмайди, чунки янги ҳаѐт
турларини яратиш мумкин эмас. Инсон абадий двигателни ярата олмайди,
биосфера эса амалда абадий двигателдир
Кундан- кунга сони ошиб бораѐтган аҳолининг ҳаѐти биосферада
мавжуд табиий ресурсларга бевосита боғлиқдир.Инсон биосфера
ривожланишининг зарур босқичидир; бинобарин, инсониятнинг биосфера
функцияси ва жамиятнинг экологик масъулияти тўғрисида сўз юритиш
мумкин. Шу асосда инсон хаѐтининг сифатидан келиб чиқадиган экологик
Зтиканинг шаклланиши юз беради: «Экологик ривожланишга ўтиш факат
шуни англатадики, ноосферанинг солиштирма эркин энергиясининг
купайиши инсонда жамланган эркин энергиянинг купайиши - инсон
сифатининг ошиши хисобига юз беради». Хайвонларнинг этологик
тараққиѐти натижасида юзага келган маданият юксалмаса, инсон сифатининг ошишига эришиш мумкин эмас. Экологик ривожланиш маънавий неъматлар ишлаб чикарувчи одамлар хамжамиятининг фаолияти билан белгиланади. Бу, табиийки, экстенсив эмас, балки интенсив моддий ишлаб чикариш билан боглиқ. Моддий бойликнинг ўсиши ноэкологик хусусиятга эга бўлиб, дунѐ миқѐсида экологик халокатга сабаб бўлади. Ноосферанинг таракқиѐти моддий бойликда ва одамда жамланган эркин энергия билан боғлиқ.
Бу инсоният келажаги одамнинг интеллектуал, информацион ва маънавий ривожланиши билан узвий боглиқлигини англатади. Шу боис моддий ишлаб чиқариш интенсив ривожланаѐтган шароитда фан ва маданиятнинг юксалиши устувор аҳамият касб этади. «Табиий қонунлар» концепциялари.
Шу муносабат билан француз файласуфи ва иқтисодчиси А.Тюрго
(1727-1728) мазкур муаммонинг муайян ечими ҳисобланган деҳқончиликни
интенсивлаштириш имкониятини ўрганар экан, «тупроқ унумдорлигининг
пасайиб бориши қонуни»ни таърифлади.
Унинг маъноси шундан иборатки, ишлов берилаѐтган ерга сарфланган ҳар бир қўшимча меҳнат ва капитал бундан олдинроқ сарфланган меҳнат ва капиталга қараганда камроқ самара беради, муайян чегарага етилганидан кейин эса ҳеч қандай қўшимча самара олиш мумкин бўлмай қолади.
Инсон экологияси тўғрисида сўз юритганда, инсон популяцияларининг
реал турмуш тарзини ўрганишни назарда тутиш лозим. Бу ерда нафақат
инсоннинг жисмонийлиги, у яшайдиган моддий муҳит, балки маънавият ҳам муҳимдир. Аммо, руҳга ҳаѐт бахш этиш учун танани ҳам ҳаѐт билан
таъминлаш керак. Руҳ ва тананинг бир-бирини тақозо этиши, айни вақтда,
бир-бирини инкор этиши, ҳар сафар янги ва янги куч билан намоѐн бўлувчи
қарама-қаршилик сифатида, ўз ечимини фақатгина маънавий ва фақатгина
жисмоний бўлмаган бошқа бир нарса воситасида топишни тақозо этади. Шу маънода ўз қобилиятини рўѐбга чиқариш, ўзликни англаш ва асраш муаммоси доим инсон экологиясининг бош муаммоси бўлиб келган. М.Монтень ўз вақтида: «Дунѐда энг муҳими ўзликни сақлашдир», деб ѐзган эди.
Хозирги дунѐда экология сохасидаги оқилона сиѐсатнинг мухим воситаси
сифатида экология солиқлари ва атроф мухит ифлосланишининг олдини олиш чора-тадбирлари, шунингдек экология сохасидаги қонунчилик амал
қилмоқда. Дуне миқесидаги экодинамиканинг айрим унсурлари
динамикасига экспертлар томонидан берилган бахо куйидаги муаммолар
кескин тус олганини кўрсатади:
1) дунѐ ахолисининг жуда оз кқисми сув тақчиллиги бўлмаган минтакдларда яшайди;
2) шудгор ер ресуреларининг сифати ѐмонлашган (хозирги вақтда қуруқликнинг тахминан 37% дан қишлоқ
хужалиги манфаатларида фойдаланилмоқда);
3) 1950 йилдан то хозирги вақтга қадар дунѐ миқѐсида энергия истеъмол қилиш тўрт баравар кўпайди ва бу атроф мухитга ҳар хил зарарли таъсирларни кучайтирди;
4) биологик ранг-барангликка жиддий хавф-хатарлар тахдид солмоқда.
Янги муаммолар хақида илк бор бонг урган илмий адабиѐтлар қаторида
америкалик олим Р.Карсоннинг 1962 йилда нашр этилган, пестицидлар ва
гербицидлардан фойдаланишнинг салбий оқибатларига бағишланган «Сассиз баҳор» деб номланган тадқиқотини қайд этиш мумкин.
Унда АҚШ табиатининг бузилиши, қишлоқ хужалигида кўлланилаѐтган химикатларнинг инсон соғлигига зарарли таъсири туғрисида сўз юритилади. Атроф мухитнинг ифлосланиши ғарбда кўпчиликни ташвишга сола бошлади.
Миллион йиллар давомида юзага келган биологик системаларни узгартиришга факат инсонлар сабаб булган. Эндиликда унинг х.аёт-мамоти
Узи эгаллаган табиат ва узи яратган жамият уртасида тургунлик муносабатларини урнатишга боглик,. Акс холда инсон яратган цивилизация, унинг салбий фаолияти натижасида нобуд булади. Куп йиллар давомида зарарли гербицид ва пестицидлар кишлок, хўжалигида кулланишидан инсоннинг зарарланиши ва турли касалликларнинг келиб чиқиши кузатилмокда.
Чернобиль АЭС нинг портлашидан катта майдонда бутун табиатни радиоактив моддалар билан захарланиши, радиоакив моддаларнинг Новая Земля оролига ва Ок, денгизга ташланиши натижасида сув зах,арланиб, миллионлаб денгиз юлдузлари қирилиб кетди.
Ер юзининг турли жойларида инсон фаолияти туфайли юзага келаётган офатлар унинг узига, ундан крладиган авлодларга хавф тугдирмокда. Зарарли моддаларни ёш бола она корнидалигидаёк, олади.
Кейинчалик бу моддалар бола организмида хдёти давомида тупланиб боради.
Чунки инсон яшаган мухитда зарарли моддалар, газлар, oғиp металлар чанги етарлича тупланган.
2. Техносфера - ўтмишда биосферага тааллуқли бўлган кейинчалик инсонларнинг ўзининг моддий ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини янада яхшилаш мақсадида тўғридан тўғри ёки сиртдан техник воситалар билан таъсир этган ҳудуддир.
Техносфера инсонлар томонидан техник воситалар ёрдамида яратилган шаҳарлар, қўрғонлар, қишлоқ аҳоли пунктлари, саноат ва корхоналар зонаси банд этган ҳудудлар ҳисобланади.
Инсон ҳаёт фаолияти жараёнида нафақат табиий муҳит билан балки, ижтимоий муҳит деб аталувчи одамлар билан ҳам узлуксиз алоқада бўлади. Инсонни ижтимоий муҳит билан алоқаси туғилишни давом эттириш, билим, тажрибаларни алмаштириш, ўзининг маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш, интеллектуал қобилиятларни оширишда фойдаланилади ва шаклланади.
Замонавий индустриал жамиятда инсон атроф-муҳит компонентлари (биосфера, техносфера ва ижтимоий муҳит) билан ўзаро таъсирда бўлади. Яъни инсон табиий атроф-муҳитга узлуксиз таъсир этса, ўз навбатида биосфера ва инсоннинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб унинг узлуксиз жисмоний ва ақлий фаолиятининг маҳсули бўлган техносфера ва ижтимоий муҳит ҳам инсонга тўғридан тўғри ёки сиртдан доимий таъсир этади. Юқорида қайд этилганлар асосида қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:
1. замонавий инсон уни ўраб турган атроф-муҳитнинг ташкил этувчилари яъни, табиий, техноген (техносфера) ва ижтимоий муҳит билан узлуксиз ўзаро таъсирда бўлади;
2. XIX аср охиридан бошлаб ва XX аср давомида техносфера ва ижтимоий муҳит узлуксиз ривожланмоқда, бунга ушбу соҳада инсон фаолияти орқали ўзгартирилган улушларни ошиб бораётганлиги исботдир;
3. Техносферани ривожланиши табиий муҳитни ўзгартириш ҳисобига амалга ошмоқда.
Замонавий ҳаётда инсонларнинг ижтимоий мавқеларини юксалиш билан бирга уларнинг тинчлигига, соғлигига ва меҳнати хавфсизлигига хавф соладиган омиллар сони ҳам ортиб бормоқда. Маълум шароитда уларнинг инсонларнинг руҳий ҳолатига, организми соғлигига салбий таъсирини кўрсатиши ҳаммага маълум. Шу сабабли инсонларни нафақат уларнинг ақлий ёки жисмоний меҳнат фаолияти давомида балки, яшаш жойида, йўлда ва барча ҳолатларда хавфсизлигини, яхши кайфиятини, меҳнат қобилияти ва иш унумдорлигини таминлаш, соғлиги ҳақида қайғуриш масалаларини ижобий ҳал этиш жуда долзарб масалалардан биридир.
3. Табиатшунослик, табииёт - табиат хакидаги фанлар тизими,
табиий фанлар мажмуи. Табиатнинг инсон онгидаги акси булган
табиатшунослик жамиятнинг ривожланиши билан мукаммаллашади.
Табиатшуносликнинг максади - табиат ходисаларининг мохиятини
аниклаш, табиат конунларини билиш хамда улардан амалда
фойдаланиш имкониятларини очиб бориш. Табиашунослик, асосан,
фундаментал фанлар булган механика, физика, кимё ва биологиядан
ташкил топган. Астрономия, геология, тиббиёт фанлари, кишлок
хужалик фанлари, техника ва технология фанлари, экология каби
куплаб билим тармоклари шу фундаментал фанлардан келиб чиккан.
Табиатшунослик табиатда юз бериб, руёбга чикиб турадиган
материя харакагининг механик, физик, кимёвий ва биологик шаклла-
рини урганади ва ургатади; уларнинг харакатланиш, узгариш, ривожланиш
конуниятларини очиб беради, бу конуниятларнинг узлуксизлигини
исботлайди. Табиатшунослик тарихи умумжамият тарихи билан
мустахкам богликдир. Табиатшунослик тушунчаси факат табиий
шароитларни эмас, ижтимоий мехнат жараёнида яратиладиган моддий
бойликларни хам ифодалайди.
Табиатшуносликни алохида фан сифатида урганиш гоялари
Форобий, Ибн Сино рисолаларидан маълум. Абу Райхон Беруний эса
табиатшуносликни мустакил фан сифатида ривожлантиришга хисса
кушган, хагго табиатшуносликни хам булимларга булган ва геодезия,
фармокогнозия, минералогияни мустакил фанлар сифатида баён этган.
Математика табиатшуносликни урганиш куроли, методи сифатида
келиб чиккан. Евклид, Диофант, Герон, ал-Хоразмий, Улугбек, Коший
каби олимлар математик конунларни табиатшунослик конунлари
асосида кашф этадилар. XVII асрдан назарий табиатшунослик
яратилди. Бунинг негизида Ньютон классик механикасининг уч
аксиомаси ётади. Айникса, унинг иккинчи (F =m d2r )dt2
аксиомаси XVIII асрда табиатшунослик сохасида кашф этилган мух,им
конунларнинг дедуктив асоси булди. Натижада табиатшунослик
конунларини математик равишда исботлашга имкон яратилди. Бу
даврда Лагранж, Эйлер, Гаусс, Лаплас, Бернулли ва бошка олимлар
кашф этган конунларни хамма фанларга татбик этиш харакатлари
пайдо булдики, бу аслида нотуфи булиб чикди. XIX-XX асрларда
табиатшуносликнинг бу йуналиши механицизм деб хисобланди. Масалан,
таъсир этаётган куч масса билан радиус-вектордан вактга нисбатан
олинган иккинчи хрсиласи купайтмасига тенг, дейиладиган механи-
канинг конунини жамият ривожланишига татбик этиш мумкин эмас
эди. Гап шундаки, математиканинг куп кисмлари, масалан дифференциал
ва интефал тенгламалар, математик физика тенгламалари,
топология ва шунга ухшаш сохалари - харакат шакллари содцарок
булган, яъни механика, физика, техника жараёнларини урганишда
жуда кул келади. Лекин харакат шакли жуда мураккаб булган
ижтимоий хаётни урганишда математиканинг у сохалари эмас, балки
математик статистика, эхтимоллар назарияси анча ёрдам беради.
Шу даврларда Ж.Томсон электронни, А.Беккерель радиоактивлик
ходисасини кашф килиши табиатшуносликда, биринчи навбатда, физикада
илмий инкилобга асос булди. А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси,
Ч.Лайелнинг геологиядаги, Ч.Дарвин, Ж.Кювье, Вейсман ва
Морганнинг биологиядаги, К.Бэрнинг эмбриологиядаги, шунингдек,
молекуляр генетика ва ген инженерияси сохасидаги ютуклар табиатшунослик мазмунини бойитди.
Табиатшуносликнинг интенсив тараккиёти хозирги замон илмий-техник жараённи муттасил гезлаштирмокда. XXI асрда табиатшунослик, техникашунослик ва жамиятшуносликни хамкорликда ривожлантириш давр талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |