Ижтимоий интеллект. Интеллект (лот. интеллектус – билиш, тушуниш,
фаросат) ижтимоий-субъектларни билиш ва тафаккурини ифодалайдиган
тушунча. Ижтимоий интеллект аввалги фалсафий ва назарий тафаккурда бир
неча атамаларда ифодаланган: ноосфера, Поппернинг «учинчи олами»,
«ижтимоий онг» ва бошқалар. Жамиятдаги ўзгаришлар ва янгиланишлар
аввало ижтимоий ақл доирасида белгиланади, дастурга айланади, ижод
этилади.
Ижтимоий интеллектнинг фаоллиги ва ижодкорлиги ижтимоий тузум
ҳамда вазиятга боғлиқ. Анъанавий жамиятларда ижтимоий интеллектни
фаоллиги ва ижодкорлиги юқори даражада бўлмайди. Индустриал жамият
индивидуал ва ижтимоий интеллектни ишлаб чиқарувчи кучга айлантиради.
Индивидуал интеллект ижод этади, яратади, ижтимоий интеллект
яратилган маънавий қадриятни кўпайтиради, тарқатади, ишлаб чиқаради ва
ҳаётга татбиқ этади, ижтимоий бошқариш ва назорат қилиш ишларини амалга
оширади. Буларни интеллектнинг ўзи қилмайди, балки интеллектга эга бўлган
инсон ва гуруҳлар амалга оширади. Ижтимоий интеллект аслида ижтимоий
субъектнинг ҳислатидир.
Интеллектлар мажмуаси маълум ижтимоий табақалардан ҳосил бўлади:
олимлар, ижодкорлар, муҳандислар, бошқарувчилар ва ҳоказолар. Булар
ноосферанинг ижодкор қатламини ташкил қилади (когнитиолотин билиш).
63
Ижтимоий интеллектнинг ифода қилиш учун сўнгги вақтларда «ижтимоий
когнитиология» тушунчасидан кенг фойдаланилмоқда.
Ижтимоий тушуниш. Мазкур фаолиятда «қонунлар – анъаналар»
муҳим роль ўйнайди, улар бир – бирига нисбатан кўпинча қарама– қарши. Бу
қонунлар тўпламлари кўплаб турли – туман ноаниқликларни юзага келтиради.
Худди шунинг учун ҳам уларни таҳлил қилишдан қандайдир бир қийматли
ҳулосалар (тушунтиришлар ва башоратлар) кутиш қийин. Ҳолбуки, табиий ва
техникавий фанлар соҳаларида буни кутиш мумкин бўлар эди.
Ижтимоий тушунтиришда гуруҳий психологияга ҳам, индивидуал
психологияга ҳам тегишли бўлган психологик маълумотларга таянмоқ муҳим
аҳамиятга эга, чунки М.Блокнинг таъкидлашича, ҳатто «Ижтимоий бир
жинслилик ҳам унчалик мутлоқ кучли эмас, чунки ундан баъзи индивидуумлар
ёки кичик гуруҳлар четга чиқишлари мумкин». Бундан ташқари, агар бордию,
биз бирор одамнинг ҳаракатлари ғайриодатий эканини кўрсата олганимизда
ҳам, бу унинг маъносизлигини кўрсатдик, дегани эмас.
Ижтимоий тушунтиришда, одатда, бирор ижтимоий ҳодисанинг келиб
чиқиши (манбалари), пайдо бўлиш шароит ва генезиси билан боғлиқ генетик
компонент мавжуд бўлади. Бу ўринда бир хавф мавжуд – келиб чиқиш
манбаларини тушунтиришни ҳодисанинг ўзини тушунтириш деб қабул қилиш.
Масалан, чала билимли этимологларда шундай хатолар учраб туради: улар
сўзнинг замонавий маъносини талқин қилар эканлар сўзнинг ўзлари билган энг
қадимий маъноларидан бирини аниқлаб, «ҳамма нарсани» тушунтирдик деб
ўйлайдилар, ҳолбуки, масаланинг моҳияти қандай қилиб «маъно ўзгариши»
содир бўлганини аниқлашдир.
Ижтимоий билиш жараёнида планетар онгнинг зарурлиги ҳам баъзи
адабиётларда алоҳида қайд этилмоқда. Чунки, планеталараро онгнинг
шаклланиши ўзига хос хусусиятларга эга. Дарҳақиқат, миллий муаммолар миллий
ўзликни англашда ўз аксини топганидек, XXI асрнинг глобал муаммолар
системаси умумпланетавий ўз-ўзини англашда ифодасини топади.
Планетар онгнинг муҳим сифатлари қуйидагилардан иборат:
64
Биринчидан, умуминсоний қадриятлар хусусий (регионал, миллий, синфий)
қадриятлардан устун бўлиб, планетар онгда доминантлик қилади. Мана шу
доминантликка лоқайдлик планетар онг маъносининг йўқолишига олиб келади.
Планетар онг яратилган тақдирда ҳам дунёвий ҳамкорлик турли-туманлигича ва
қарама-қаршилигича қолаверади.
Ривожланган давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий зиддиятлар сақланиб
қолади: ўткир ва хавфли низолар (конфликтлар)ни келтириб чиқаради. Шимол ва
Жанубнинг қарама-қаршилиги синфлар ўртасидаги, этник гуруҳлар
ўртасидаги танглик кўп мамлакат ва минтақаларда ҳалигача сақланиб
қолмоқда.
Планетар онгнинг вазифаси юқорида тилга олинган муаммоларни
кейинга суриб, глобал муаммоларни ҳал этишда барча мамлакат ва халқларнинг
изчил ҳамкорлигини таъминлашдан иборат. «Бутун дунё ҳалок бўлсин, лекин
ҳақиқат тантана қилсин» деган тамойил ҳар қандай инсонпарварлик мазмунидан
маҳрум эди, лекин бугун ҳалокат ёқасида турган дунёда бу тамойилга амал
қилиш жиноятга айланмоқда. Дастлаб дунёни ҳозирги кунда қандай бўлса
шундайлигича сақлаб қолиш керак. Худди мана шу буюк вазифа планетар
онгни юзага келтирди. “Планетавий онг” тушунчасини аниқроқ қилиб
айтадиган бўлсак, кўпчиликка тааллуқли онг эканлиги назарда тутилади, у
фақатгина профессионал сиёсатчиларгагина тааллуқли эмас.
Иккинчидан, планетар онг айрим халқлар ва мамлакатларнинг ижтимоий
онгини, шунингдек, индивидуал онгини тузатишга олиб келади. Ўзини жаҳон
фуқароси сифатида ҳис этиш ҳозирги пайтда сиёсий маданиятнинг узвий
элементига
айланди. Бу
ҳолат
индивидуализм
ва
коллективизм
муносабатларини
ижтимоий
маданият
қадриятлари
сифатида
ривожланишига туртки берди. Асрлар мобайнида ҳукмрон бўлиб келган
мамлакатлар ва халқларнинг индивидуализми планетавий коллективизм
томон кўпроқ силжимоқда. Дунёни қутқариш учун бундан бошқача йўлнинг
бўлиши ҳам мумкин эмас. Планетавий бирдамлик онг фактидан умуминсоний
амалиётга
айланиши
керак. Дарвоқе, бу
ҳақда
бутун
жаҳон
65
файласуфларининг XIX конгрессида айтиб ўтилган эди (Москва, 1993 йил).
Бугунги кунда ривожланган Ғарб мамлакатларида коллективизм фойдасига
сезиларли силжишлар кузатилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, бундай
силжишларнинг халқаро ва ички вариантлари бир йўналишга эга.
Учинчидан, планетар онг табиий, техникавий, гуманитар, фалсафий
фанларнинг янги ютуқларини четлаб ўтиш орқали глобал муаммоларни
«соғлом фикрлаш» ёрдамида ҳал қила олмайди. Планетавий онг
синергетиканинг муҳим хулосаларини ўз ичига олади. Уларнинг айримларига
тўхталамиз:
а) мураккаб тузилган тизим (худди шундай «жамият - табиат» тизими
уларнинг ривожланиш йўлларини тўсиб қўймаслиги керак, балки уларни
тушуниш, уларнинг ўз йўлларини топиш зарур);
б) мураккаб тизимлар учун ривожланишнинг бир неча муқобил йўллари
мавжуд, уларни ўрганган ҳолда апокалистик вариантларни рад қилиш керак,
илмий-техникавий ривожланиш ютуқларидан фойдаланган ҳолда кейинги
ривожланишнинг шундай вариантини топиш керакки, у инсонларни
қониқтириш ва табиатнинг емирилишига йўл қўймаслиги керак;
в) мураккаб тизимни ва бошқарувни ишончли текшириш учун куч муҳим
эмас.
Хуллас, биринчидан, ижтимоий билиш жамиятни илмий нуқтаи
назардан таҳлил қилиш, ундаги воқеа, жараён ва ҳодисаларни илмийлик ва
мантиқийлик асосида ўрганиш, назарий ва амалий тадқиқот ўртасидаги
уйғунликни таъминлаш, инсонда мазкур мураккаб тизим тўғрисида мустақил
билим ва кўникмага эга бўлиш туйғусини шакллантиришга ёрдам беради.
Иккинчидан, ижтимоий билишга муқаррар равишда сиёсий мафкура,
қадриятлар, ижтимоий-сиёсий идеаллар ўз таъсирини кўрсатади. Шу боисдан
ҳам ижтимоий ва табиий-илмий билишни бир-бири билан тенглаштириш
ярамайди. Учинчидан, ижтимоий билиш орқали инсон доимо ўзининг табиат
дунёсига, бошқа одамлар дунёсига, ўз тарихи ва маданиятига муносабатини,
ўзининг ўзига муносабатини билишга интилади, ўз ҳаётининг идеаллари,
66
қадриятлари ва нормаларини аниқлаб олади. Тўртинчидан, демократик жамият
қуриш ва баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий фалсафанинг ўрни,
аҳамияти, бу жараённинг самарасини оширишга имкон берадиган усул ҳамда
воситалар ҳам ижтимоий билишнинг ҳолати, ютуқлари, истиқболлари бўйича
қўлга киритилган илмий ютуқлар билан белгиланади. Зеро, ижтимоий билиш
ва мулоқотнинг кўплаб сирлари инсон фаолиятининг ажралмас бўлаги
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |