Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#51647
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Q.Nazarov va bos. Ijtimoiy falsafa

Ижтимоий-сиёсий соҳа билан боғлиқ асосий категориялардан социал
стратификация, социал мобиллашув, инсон, индивид, субъект, халқ, ижтимоий
қатлам, миллат, элат, синфлар, сиёсат, жамиятнинг сиёсий ташкилотлари,
ижтимоий институтлар, давлат, партия, демократия, эволюция, реформа
(ислоҳот), менталитет ва шу кабиларни мазкур категориялар тизимига киритиш
мумкин. Айни пайтда, ҳаёт ва ўлим, ижтимоий ҳаёт, ҳаёт мазмуни, эркинлик,
зарурият, ижтимоий адолат, гуманизм, прогресс ва регресс.
Ижтимоий-маданий соҳага бевосита алоқадор категориялар сифатида
қуйидагиларни қайд этиш мумкин: маданият, ижтимоий-маданий борлиқ,
маънавият, маънавий эҳтиёж-манфаатлар, оила, қадриятлар, қадрсизланиш,
маданиятсизлик, ворислик, цивилизация, ҳуқуқий маданият, сиёсий маданият.
Моддий соҳага оид категориялар сифатида табиат, географик муҳит,
моддий муносабатлар, ишлаб чиқариш кучлари, бозор муносабатлари,
мулкчиликнинг 
хилма-хиллиги, ижтимоий 
муносабатлар, техника,
коммуникация, технология, илмий техник тараққиёт, экология, ҳокимият,
жамият мавжудлигини асоси ва бошқа шу каби тушунчаларга таянади.
Ижтимоий фалсафа фани кишилик жамияти ҳақидаги кўплаб фанларнинг
категорияларидан ҳам фойдаланади. Ижтимоий фалсафага чегарадош


36
фанларнинг категориялари ҳам ушбу фан доирасида кенг қўлланилади. Гап
шундаки, улардан фойдаланиш жараёнида ижтимоий ҳодисаларни билишнинг
ўзига хос жиҳатларини назардан четда қолдирмаслик лозим. Ана шундай
категориялар сифатида ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти, демократик
жамият, ижтимоий фикр, ижтимоий гуруҳлар, ихтилоф, ижтимоий воқеа ва
ҳодисаларни ўрганишда қўлланиладиган умумий тушунчалар сирасига киради.
Зеро, бу тушунчалар сиёсатшунослик, сиёсат назарияси, сиёсат фалсафаси,
ҳуқуқ фалсафаси, давлат ва ҳуқуқ тарихи ҳамда назарияси, маданиятшунослик,
социология каби фанларда ҳам кенг қўлланилади.
Ижтимоий – фалсафий тушунча ва категориялар ҳозирги даврда янги
ўзига хос мазмун ва моҳиятга эга. Улар шунчаки ижтимоий борлиқни инъикоси
бўлмай, балки унинг моҳиятини белгиловчи омиллардан биридир. Ижтимоий
фалсафанинг 
шаклланиши 
ва 
ривожланиши 
унинг 
тушунча 
ва
категорияларининг ривожланиши билан ҳам боғлиқ бўлади. Зеро глабаллашув
жараёнида ижтимоий мухитнинг ўзгариб бориши, айни пайтда ижтимоий
воқелик 
ҳақидаги 
кишиларнинг 
тасаввурларини, тафаккурини 
ва
тушунчаларини ўзгариб такомиллашиб боришини ҳам таъминлайди. Ижтимоий
билим ижтимоий тушунчалар ва категорияларсиз мавжуд булаолмайди.
Ижтимоий фалсафий тушунча ва категориялар яхлит тизим сифатида, билиш
субъектини ижтимоий ҳодисалар ва жараёнлар ҳақида хаққоний билимга эга
бўлишини ижтимоий ҳодисаларни диалектик жараён сифатида атрофлича
ўрганишга хизмат қилади. Мазкур тушунчаларни бошқа ижтимоий-гуманитар
фанларда, жумладан, иқтисодий-сиёсий ва тарихий фанларда қўлланилиши
жамият ҳаёти билан боғлиқ мураккаб геосиёсий-назарий масалаларга илмий
ёндошувни шакллантиради. Уларнинг зиддиятли жиҳатларини ечимини
таъминлайди. Ижтимоий тушунчалар – бу тарихий, ва доимий ривожланишда
ва такомилда бўлган тушунчалардир. Тарихий тараққиёт динамикаси
ижтимоий-тушунча ва категориялар динамикасида намоён бўлади. Агар
ижтимоий ҳаёт тезкорлик билан ривожланса, айнан шундай жараёнлар
ижтимоий тушунчаларда ҳам содир бўлади. Шунинг учун ҳам ижтимоий


37
тушунчалар такомиллашув жараёнида бўлган илмий тушунчалардир. Бу жараён
эса ижтимоий тушунчаларнинг ижтимоий диалектиканинг ўзгарувчанлик ва
баркарорлик тамойили асосида амалга ошади. Ижтимоий воқеликдаги нарса
ҳодисалар ва жараёнлар диалектикаси тушунчалар ва категориялар
диалектикаси демакдир. Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, ижтимоий тушунчалар
ижтимоий амалиёт билан биргаликда бошқа бир қатор ижтимоий-фалсафий
тушунча ва категориялар, жумладан манфаат, эҳтиёж, қадриятлар зарурият
каби тушунчалар билан ҳам боғлиқ бўлади. Ижтимоий тушунча ва
категорияларнинг ривожланиши ўзининг мантиғига эга ва қуйидаги назарий
аҳамиятга молик бўлган вазифаларни бажаради. Биринчидан, жамиятни
барқарор ривожланишини таъминлашга, иккинчидан, жамият ривожланишнинг
қонун ва қонуниятларини моҳият мазмунини аниқлашга, уларнинг ўзига хос
жиҳатларни билишга хизмат қилади.
Жамият ривожланишининг умумий қонунларисиз, унинг категориялари
мавжуд бўла олмайди ва аксинча категорияларсиз ижтимоий тараққиёт
қонунлари ҳақидаги ҳаққоний билимга эришиб бўлмайди.
Ижтимоий фалсафа фани моҳият-эътиборига кўра, муайян категориялар
ва тушунчалар тизимидан иборат. Зеро, категориянинг моҳият-мазмунини
аниқлаш, уларнинг мазкур тизимдаги бошқа категориялар билан боғлиқлигини
англашдан иборат. Ижтимоий фалсафа фани категориялари тизими тарихийлик
ва мантиқийликнинг бирлиги тимсоли.
Ижтимоий фалсафа фанининг ижтимоий борлиқни, жамият ҳаётидаги
воқеа ва ҳодисалар жараёнларини билишдаги роли шунчаки фалсафий
категорияларни ижтимоий ҳаётга жорий этиш деб тушуниш масалага бир
ёқлама ёндашишга олиб келади. Жамият тараққиёти илмий билишнинг энг
мураккаб предметларидан бири ҳисобланади. Тарихни яратувчи инсондир.
Кишилар ўз олдига истиқбол мақсад ва вазифаларини, манфаатларини белгилаб
оладилар, шунингдек, уларни амалга ошириш учун курашадилар.
Масалан жамият тараққиётининг “Ўзбек модели” ижтимоий фалсафий
категория сифатида ўзида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида


38
ривожланиш босқичларини ифодалайди ва унинг истиқболдаги тараққиётини
ҳам белгилаб беради. Буни таъкидлаш лозимки ўзбек модели “ижтимоий
фалсафий тушунча “сифатида Ўзбекистонда ва жаҳонда кечаётган ижтимоий-
сиёсий жараёнларни англаб етишга хизмат қиладиган бир қатор тушунчаларни
ўзида мужассам этади. Масалан Ватан равнақи ва тараққиёти халқ фаровонлиги
юрт тинчлиги, иштимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик маънавий ва
жамиятни янгиланиши ҳалқ руҳи, ўзликни англаш, тарихий хотира, маънавий
жасорат иштимоий барқарорлик каби иштимоий фалсафий категорияларни
мамлакатимизнинг 
истиқболида 
мақсад 
ва 
вазифаларини 
тушуниб
фуқороларни манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг ижтимоий амалиётда
аҳамиятини англаб етиш билан боғлиқдир. Иштимоий фалсафий категориялар
иштимоий борлиқ ва иштимоий воқеликни ўзида акс еттирилиши билан бирга
иштимоий ҳодисалар ҳақида ҳаққоний билимларга ега бўлишининг мантиқий
қуролидир.
Замонавий ижтимоий фалсафа жаҳон фалсафаси ва ўтмишдаги бой
фалсафий таълимотлар ютуқларига суянган ҳолда ижтимоий воқеликни илмий
тушунтириб, воқеа ва ҳодисалар моҳиятини билишда муҳим методологик
вазифани бажарадиган категориялар янгича мазмунига эга бўлиб бормоқда.
Ижтимоий фалсафа категориялари ижтимоий воқеликнинг инъикоси,
унинг муҳим сифатий белгиларини умумлаштирувчи тушунчалардир. Улар
ўзаро диалектик боғлиқ бўлиб, бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди,
Ушбу категориялар фақатгина мавҳум умумий тушунчалар бўлибгина
қолмай, айни пайтда улар амалий аҳамиятга ҳам эга. Чунки улар ижтимоий
ҳодисаларни билишнинг босқичи, «лаҳзаси» бўлиб, бу жараён субъектдан
объектга томон доимий ривожланишда бўлади. Ижтимоий борлиқнинг
моҳиятини англаб етишда, ҳаққоний билимга эга бўлишда ижтимоий амалиёт
эса мезон вазифасини ўтайди.
Ижтимоий фалсафа фани категориялари ва қонунларини бир-бирига
қарама-қарши қўйиш ёки уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Улар
бир-бирларини тўлдиради ва бойитиб боради. Мазкур категориялар реал


39
воқеликка мос равишда шакллансагина ижтимоий тизимлар ривожланиши
қонунлари ҳақида тўлароқ билимга эга бўлиши мумкин. Ўз навбатида, жамият
ривожланиши қонунлари ижтимоий фалсафа фани категорияларининг
объектив мазмунини ташкил этади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish