Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/56
Sana03.03.2023
Hajmi1,3 Mb.
#916134
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)

ижтимоий башорат
масаласи ҳам муҳим аҳамиятга 
эга. Бизга маълумки, инсон ўзининг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти 
орқали тарих зарварақларини яратади. У ҳар доим келажакни билишга 
интилади. Уни мамалакатнинг тақдири қизиқтириши ёки қизиқтирмаслиги 
мумкин. Бироқ информацион-компьютер даврига келиб унинг қандай 
бўлиши деярли барчани қизиқтирмоқда. Шу билан бирга инсоният хаётининг 
хавф остида қолганлиги ҳеч кимни ўйлантирмайди. Бундай қизиқиш 
футурологик портлашга олиб келади. Файласуфлар, социологлар, 
иқтисодчилар, тарихчилар, келажакни кенг миқёсда ўрганишга ҳаракат 
қилмоқдалар, улар 2000 йил муаммоларидан тортиб то кейинги. миллион 
йил ичида инсониятнинг ҳаёт ёки ҳаёт бўлмаслиги масалаларигача 
ўрганмоқдалар. 
Башоратнинг моҳиятини кўпроқ XX асрнинг буюк физиологларидан 
бири бўлган П. К. Анохин очган. У башоратни ҳаққониятнинг вақтдан 
илгари акс этиши сифатида таърифлаган. Анохиннинг назариясида 
«вақтдан илгари инъикос этиш» ҳақида гап боради. Бу қўзғалиш барча 
биологик оламга, ҳайвонларгагина эмас, балки ўсимликларга ҳам хосдир. 
Тирик организм олдиндан кўра билиш қобилиятига эга. Инсон башорат 
қилиш жараёнида йўқ объектга, кузатиш мумкин бўлмаган объектга, 
хаттоки, ҳаёти давомида учрамаган объектларга дуч келади. Шундай 
қилиб, ижтимоий башоратнинг моҳиятини тушунтириш анча қийиндир. 
Ҳозирги пайтда башоратга ижтимоий амалиёт мабойнида 
ривожланган инсон онгига хос хусусият сифатида қаралмоқда. Бошқача 
қилиб айтадиган бўлсак, олдиндан кўра билиш индивидуал башоратда 
эмперик малакага асосланганлигига қарамасдан инсон фактологик 
маълумотлардан озод бўла олмайди. Бу - жамиятнинг инсон онгига 
таъсиридир. 
Ижтимоий башоратнинг табиати илмий башоратнинг тузилишида 
яққол кўринади. Илмий башорат ҳеч қандай мистикага асосланмайди. 
Бизни қизиқтираётган ҳодиса, жараён ва тенденцияларнинг кейинги 
ривожланиши ҳали ўрганилмаган, лекин аниқ билимларга таянади. Шу 
ўринда илмий башоратнинг каромат қилишдан принципиал фарқларини 
айтиб ўтиш жоиздир. Олдиндан айтиб бериш реал борлиққа таянади. 
Илмий башорат келажакни мутлақ ва тўлиқ билишга даъво 
қилмайди: Келажакни айтиб бериш ва утопия ( хом хаёлликлар) нинг 
хатолигини илмий далиллар ва мулоҳазалар билан исботлаб бўлмайди, чунки 
у бир-бирига боғлиқдир. Башоратларни эса илмий- назарий мулоҳазалар 
ёрдамида текшириб кўриш мумкин. Бу эса уларнинг тўғрилигини 
исботлаши ёки исботламаслиги мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, илмий 
башорат билимларининг эҳтимоллигидир. Унинг тўғрилик даражаси 
келажакни олдиндан айтиб беришнинг қандайлигига боғлиқ, яқин келажакни 
олдиндан айтиб бериш (биздан 20 - 30 йил олдинги давр), образи, 
(кейинги 100 йилликдан кейинги даврлар). Бу билимларнинг қайси даражада 
йўналганлигига қараб ишончли асос топиш осон. 1-ҳолатда ишончли 
прогнозлар бўлиши мумкин. 2- ҳолатда билимлар ҳақиқатдан устун келади. 


63 
Улар бўлмаган индукцияга асосланган. 3-сида биз жуда катта 
фаразларга ( гипотезаларга) дуч келамиз. Иккинчидан, олдиндан кўра билиш 
даражаси билимларга қай даражада таянганлиги билан боғлиқ. Учинчидан, 
олдиндан кўра билиш ишончлилик даражасига прогноз қилинаётган 
жамият ҳолатини ва унинг алоҳида компонентлари мураккаблигини 
ҳисобга олиш билан боғлиқ. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish