60
катта эҳтиёткорликни талаб этади. Статистика тўғрисида шундай афоризм
мавжуд: «Ёлғоннинг уч тури бор: оддий ёлғон, жирканч ёлғон ва
статистика». Бу ерда гап статистика фани тўғрисида эмас, балки айрим
мамлакатлар сиёсий доираларининг манфаатлари билан боғлиқ статистика
тўғрисида айтилган.
Билиш кузатишдан, фактларни қайд қилишдан бошланади. Фактлар
билишни тагкўрсисидир, «илмни нафас олиш ҳавосидир». Шу билан бирга,
инсон «тоза», «мутлақ», «соф», факт билан иш кўрмайди. Фактни излаш,
қайд қилиш, баҳо бериш, хулоса чиқариш ғоя, назарий тасаввурлар, умумий
хулосалар асосида йўналтирилган бўлади. Демак, билиш факти назарий ғоя
билан суғорилган бўлади.
Ижтимоий билишни салоҳияти фактларни ҳақиқий маъносига кириб
бориш, якка ва айрим ҳодисани орқасидаги умумийликни англаши билан
белгиланади. Инсон фактларни маълум тасаввур, ғоя ёки таълимот нуқтаи
назарда туриб тафсилотини беради. Шундай бўлсада фактлар ижтимоий
билиш, умуман илмий билишни фундаментини ташкил қилади.
Фактларни изоҳлаш ва тушунтириш жараёнида гипотеза ёки дастлабки
ғоя тасдиқланади, назария туғилади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин. Янги
фактларни мавжуд назария асосида тушунтириб бериш имконияти
бўлмаслиги мумкин. Бунда мавжуд назария ўз ўрнини янги назарияга
бўшатиб беради.
Ижтимоий билишни илмий шакли назарий билиш эса илмий
услубларга таянади. Демак, билишни яна бир структуравий даражаси ёки
унсурини усул ташкил қилади. Усул билиш, баҳолаш, хулоса чиқариш учун
зарур асос ва восита ролини ўйнайди. Ижтимоий билишда факт, усул ва
назарияни боғлайдиган механизм ижодиёт, ижодий тафаккурдир.
Ижтимоий билишни фалсафий масалаларидан бири шундай бир
саволда ифодаланади: ижтимоий ҳодисаларни билишда ҳаммани ишончини
қозонадиган ёки, бошқача қилиб айтганда, объектив ҳақиқатни бўлиши
мумкин-ми? Ижтимоий билишда объектни инъикос қилиш ва унга баҳо
бериш бирлашади? Ижтимоий билиш соҳиби фактларни, кузатиш жараёнида
олган маълумотларни шундайгина қайд қилмайди, балки уларни маълум ғоя
ёки тасаввур нуқтаи назарда туриб таҳлил қилади, умумлаштиради, фактга
ёки ҳодисага баҳо беради.
Масалани бошқа томони ҳам бор. Бирор нарса ҳақидаги билимни
ҳақиқат (яъни билимда ҳақиқат бор) деб белгилаш учун билимга эга бўлиш
керак. Билимни ҳақиқатлилигини текшириш унинг объектга мувофиқлигини
аниқлаш демакдир. Шу аниқлаш учун билим керак-ми, йўқ-ми? Демак,
ҳақиқатни аниқлаш учун ҳақиқат мезони бўлиш зарур. Ҳақиқат мезони бирон
– бир ғоя, таълимот, қарашнинг чинлиги ёки ёлғонлигини аниқлаш,
текшириш воситасидир. Ҳақиқат мезонлари қаторига файласуфлар мантиқий
исботланганлик, объективлик ва амалиётни (практикани) киритдилар.
Ижтимоий билиш жараёнида ҳақиқат ва унинг мезонларини аниқлашда
Do'stlaringiz bilan baham: