Ғарбда аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш механизми ва ҳуқуқий кафолатлари
29.08.2020
0
РЕКЛАМА
ла.маил.ру
Бесплатная ММОРПГ
Узнать больше
РЕКЛАМА
олча.уз
Смартфоны Хиаоми – рассрочка и доставка
Узнать больше
РЕКЛАМА
мятаcйберлоунге.cом
Франшиза: киберклуб за 4 млн рублей!
Узнать больше
РЕКЛАМА
яндех.уз
Клиенты для вашего бизнеса в Яндекс Директе
Узнать больше
Ғарб давлатларида аҳолини ижтимоий муҳофазалаш ва бунда маҳаллий ўзини-ўзи бошқарувнинг иштироки тажрибасига мурожаат қилар эканмиз, бизнинг тадқиқотларимиз бу соҳадаги чора-тадбирлар ҳукмдорларнинг юритаётган сиёсатлари ва ишлаб чиқариш бирлашмалари доирасида амалга оширилганлигини кўрсатади. Масалан, Бобил ҳукмдори Хамураппи қонунлари (мил. авв 1800 йиллар), Рим касаба уюшмалари шунингдек, ўрта асрларга хос бўлган цех бирлашмалари тузукларида аҳолининг маълум қатламлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояланганлиги таъкидланади.[1]
Илк ўрта асрлар даврида (В-ХИ асрлар) Фарбда бир неча авлод вакилларини ўз ичига олувчи катта патриархал оилалардан иборат натурал хўжалиги бўлиб, меҳнат қобилиятига эга бўлмаган етим-есирлар, бева-бечоралар, ногиронлар, қарияларга ғамхўрлик қилиш оиланинг масъулияти ҳисобланган. Баъзи ҳолларда ушбу мақсадда черков тушумларидан ҳам фойдаланилган. Аммо, бу даврда Ғарбда Шарқ халқларидаги каби анъанавий жамоалар доирасида аҳолининг муҳтож қатламларига ғамхўрлик қилиш тажрибаси кузатилмайди.
Ривожланган ўрта асрларда (ХИИ-ХВИИ асрлар) Европада қишлоқ хўжалигининг паст тараққиёти очарчиликлар, юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиб, аҳолининг оммавий қирилиб кетиши тез-тез содир бўлувчи ҳолатга айланган. Давлат ҳукмдорлари бу каби офатларнинг оқибатларини бартараф қилиш ва зарар кўрганларга кўмаклашиш ўрнига азият чекканларни янада асоратга солувчи қонунчилик ҳужжатларини қабул қилган. Масалан, 1350 йилда Англияда вабо касаллигининг тарқалиши муносабати билан қирол Эдуард ИИИ «Меҳнаткашлар тўғрисида»[2]ги қонунни қабул қилади. Қонун очарчилик натижасида ҳолдан тойган хизматкорларнинг ўз хўжайинларидан иш ҳақини талаб қилишларини тақиқлайди. Ваҳоланки, Европа давлатларида ҳукмрон табақа вакилларини қашшоқлик ва ўлатлар натижасида аҳолининг оммавий қирилиб кетиши сабаблари қизиқтирмас, аксинча, қирғинлар оқибатида юзага келган ўғирлик, қароқчилик, талончлик каби муаммолар безовта қилар эди. Ижтимоий мададга асосан табиий офат ва бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар мансуб бўлиб, ҳақиқатдан муҳтож қатламлар бундан мустасно эдилар.
РЕКЛАМА
сеwингҳоме.уз
Do'stlaringiz bilan baham: |