Ижодий гуруҳ: Д. Кенжаев, тарих фанлари номзоди, Халқ таълими вазири ўринбосари И. Зокиров


-жадвал 1985–1987 йилларда СССРнинг айрим республикаларида болалар ўлими



Download 217,5 Kb.
bet4/6
Sana26.06.2022
Hajmi217,5 Kb.
#706674
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакиллик дарси тавсия (Маър) 27.07.15

3-жадвал


1985–1987 йилларда СССРнинг айрим республикаларида болалар ўлими9
(Ҳар 1000 нафар туғилган чақалоқдан бир ёшгача ўлгани)

Иттифоқдош республикалар

1985 йил

1987 йил

СССР

26,0

25,4

РСФСР

20,7

19,4

Украина

15,7

14,5

Белоруссия

14,5

13,4

Ўзбекистон

46,2

45,9

Қозоғистон

30,1

29,4

Грузия

24,0

24,3

Озарбайжон

29,4

28,6

Литва

14,2

12,3

Молдова

30,9

25,9

Латвия

13,0

11,3

Арманистон

24,8

22,6

Эстония

14,0

16,1



4-жадвал
1984–1985 йилларда Ўзбекистонда болалар ўлими10
(Ҳар 1000 нафар туғилган чақалоқдан бир ёшгача ўлгани)



Вилоятлар

1984 йил

1985 йил

Қорақалпоғистон АССР

51,0

62,5

Андижон

41,6

42,6

Бухоро

51,2

49,2

Жиззах

41,7

46,7

Қашқадарё

39,5

40,6

Навоий

45,7

44,9

Наманган

44,1

43,3

Самарқанд

52,3

50,3

Сурхондарё

56,6

55,2

Сирдарё

37,9

41,6

Тошкент вилояти

35,3

36,4

Фарғона

44,9

50,1

Хоразм

55,9

50,4

Тошкент шаҳри

31,9

33,1

Республика бўйича

45,1

46,2

Болалар ўлимининг ортиши мамлакатимиз аҳолиси учун жуда катта фожиа эди.


Бир ёшга ҳам етмай вафот этган гўдаклар сони ҳар 1000 туғилган болага нисбатан Қорақалпоғистонда – 68,8, Сурхондарё вилоятида – 57,7, Фарғона вилоятида – 56,6 нафарни ташкил этган. Учқудуқ, Нукус каби туманларда 80 дан 118 нафаргача бўлган11.
Агар умуман Иттифоқ бўйича бу кўрсаткич ҳар 1000 туғилган бола ҳисобига 26, ГФР, Канада, Финляндия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатларда – 5,5 нафарни ташкил этганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, юқоридаги рақамларнинг фожиавий тусда эканлиги янада яққолроқ кўринади12.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов 1990 йили Ўзбекистон Компартиясининг XXII съездида сўзлаган нутқида: “Миллатнинг зурриёт фондини, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ҳалокатдан сақлаб қолиш учун кенг кўламдаги тадбирларнинг катта комплексини амалга ошириш керак”13, деб ташвиш билан кенг жамоатчиликни огоҳ этган эди.
Мамлакатимизда ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол аҳолини танг аҳволга солиб қўйгани бир томон бўлса, иккинчи томондан ижтимоий кескинлик кучайиб аҳолининг норозилик кайфияти жиддий тус ола бошлаган эди. Бунинг оқибатида республикамиз ҳудудида бир нечта қайноқ нуқталар пайдо бўлди.
1989 йилнинг май-июнь ойларида Фарғона вилоятида фожиали воқеалар бўлиб ўтди. Ўша йилнинг 20 май куни Қувасойда туб аҳоли билан шу ерда истиқомат қиладиган месхети турклари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди (месхети турклари СССР Давлат Мудофаа комитетининг 1944 йил 31 июль қарори асосида Грузиядан депортация (қувғин) қилиниб, 1944 йил ноябрь ойида жами 30 минг месхети турклар Ўзбекистонга мажбуран кўчириб келинган)14. Ўша даврдаги республика раҳбарияти воқеаларни ўз вақтида тўғри баҳолай олмагани туфайли вазият янада кескинлашди. 8 июнь куни Қўқон шаҳрида тинч намойишчилар собиқ Иттифоқ ИИВнинг ички қўшинлари томонидан ўққа тутилди. Оммавий тартибсизликлар оқибатида жами 103 нафар киши ҳалок бўлди15.
(Шу ўринда тўлиқ маълумотларни Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобига киритилган “Ди Цайт” немис ҳафтаномасининг саволларига берган жавобларидан олишингиз мумкин).
1984–1989 йиллардаги ижтимоий аҳволни қуйидагича баҳолаш мумкин эди: собиқ Иттифоқ коммунистик партиясининг қарорига асосан Ўзбекистонга юборилган “десантчилар” гуруҳининг зўравонликлари “чегарадан чиқиб кетди” ва аҳолининг оммавий норозилигига сабаб бўлди, Қувасой, Фарғона, Бўка ва Паркентда содир бўлган воқеалар мамлакат аҳолисини фуқаролар урушига тортаётгани аён бўлиб қолди. Хуллас, ушбу йилларда мамлака­тимизда ўта қалтис ва мураккаб сиёсий вазият вужудга келган эди.
1989 йил 25 июнда Фарғонада вазият кескинлашади. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг раиси Ғ.Қодиров тўполон бўлаётган жойларга десантчиларни ташлаш тўғрисида кўрсатма бергани боис, кўчаларда БТРлар турган, автоматчилар одамларни текшириб ўтказаётган бир пайтда Ислом Каримов ўша ерга етиб келади. Бундай шароитда, аввало, одамларни тинчитиш, бунинг учун улар кўнглига ваҳима солиб турган қуролли кучларни олиб кетиш зарурлигини тушунган Ислом Каримов десантчиларни жойига қайтариш ҳақида топшириқ беради.
Юртбошимиз Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг
1989 йил 19 августдаги XVI пленумида, кейинчалик Москвада бўлиб ўтган катта анжуманларда, шунингдек, матбуотдаги чиқишларида бу масалада қатъий позицияда туриб, қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлайди: “Ўзбек халқининг виждони пок. Фарғона воқеалари ўзбек халқининг иродаси билан содир бўлмади. Бу воқеаларга тутуриқсиз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб, ким қандай бўёқ бермасин, тарих, албатта, ўзининг адолатли ҳукмини чиқаради. Байналмилалчилик, меҳмондўстлик, яхшилик, қалб саховати ҳамиша ўзбек халқига хос фазилат бўлиб келган. Халқимиз ҳеч қачон бошқа халқларга нисбатан душманлик кайфиятида бўлмаган. Бу қадимий ва ҳозирги тарихимиздан олинган кўпгина мисоллар билан исботланган”16.
Фарғона вилоятидаги воқеалар тугаганидан сўнг ҳам Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўка туманларида баъзи кимсалар томонидан нохуш воқеалар уюштирилди.
1990 йил 2 декабрь куни Наманган шаҳрида ички қўшинлар ҳарбий хизматчилари билан маҳаллий ёшлар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида 5 нафар ҳарбий хизматчи ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди17.
1991 йилнинг декабрида Наманганда вилоят ижроия қўмитаси биносини эгаллаб олган бир гуруҳ диний ақидапарастлик руҳидаги кимсалар ҳукумат вакилларига қуйидаги талабларни қўяди:
1. Дунёвий тузумдан воз кечиш ва Ўзбекистонни исломий давлат деб эълон қилиш.
2. Дунёвий қонунларни бекор қилиш ва мамлакатда шариат арконларини жорий этиш.
3. Дунёвий мактабларни ёпиш ва ўғил болалар ҳамда қиз болалар алоҳида ўқитиладиган мактаблар очиш.
4. Исломий кийинишга ўтиш, аёлларнинг ҳижобда юришларини жорий этиш.
5. Намангандаги собиқ сиёсий таълим муассасалари биноларини ислом радикаллари ихтиёрига бериш ва ҳоказо18.
Шуни айтиш керакки, Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати бинони бошига кўтариб бақир-чақир қилиб ётган энг ашаддий экстремистларни ҳам саросимага солиб қўяди. Мамлакатимиз раҳбари ҳаяжонга берилмасдан, улар талаб қилаётган йўл қонунга мутлақо зид экани ва ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслигини уқтиради, ўзининг салобати ва иродаси билан гувиллаб ётган оломоннинг шаштини сўндиришга, беҳуда қон тўкилишининг олдини олишга муваффақ бўлади.
Дунёдаги бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва осойишталикни сақлаш, уни кўз қорачиғидек асраш масаласи мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг фаолиятида доимо энг муҳим, энг устувор йўналиш бўлиб келмоқда. Буни ҳар хил бузғунчи кучлар, диний ва дунёвий ниқобдаги радикал оқимлар бош кўтарган ўша нотинч даврда, Ислом Каримов муаммонинг илдизини топа олди ва уларнинг оқилона ечишга эришди.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида дунё саҳнасига чиққач, моҳият-мазмуни жиҳатидан тамомила янги миллий ҳуқуқий тизим ва давлат бошқарувига асос солинди. Республикамизда мавжуд барча норматив-ҳуқуқий актлар Конституция асосида қайта кўриб чиқилди. Шу билан бирга, давлат бошқарувининг барча соҳалари ислоҳ қилиниб, ҳуқуқий асослари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлаш борасидаги асосий вазифалардан бири бу – мамлакат чегараларини халқаро ҳуқуқ талабларидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олиш эди. Марказий Осиёнинг янги, мустақил давлатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги аниқ чегарани белгилаш давр талаби бўлди. Узоқ ва мураккаб кечган келишувлардан сўнг Ўзбекистоннинг Давлат чегаралари белгилаб олинди. Шу тариқа давлатимиз чегарасининг умумий узунлиги 6221 километр бўлиб, улардан 2203 км Қозоғистон, 1099 км Қирғизистон, 1161 км Тожикистон, 1621 км Туркманистон ва 141 км Афғонистон билан бўлган умумий чегарани ташкил этади.
Минтақавий можаролар ҳам Ўзбекистон миллий хавфсизлигига нисбатан энг асосий таҳдидлардан бири эди.
Масалан, 1993 йилда Афғонистон сиёсий майдонида “Толибон” ҳаракатининг пайдо бўлиши натижасида фуқаролар уруши янгича тус ола бошлади. 1996 йилга келиб, толиблар мамлакат ҳудудининг 90 фоизини ишғол этган ҳолда, Ўзбекистон чегараларига яқин келиб қолдилар. Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият тубдан ўзгарди. “Толибон” ҳаракати ўз сиёсий курашларининг биринчи кунлариданоқ диний-экстремистик ва террорчилик ғояларининг тарафдори эканлигини яққол намоён қилиб қўйди. Бу вақтда Мозори Шариф, Тахор, Қундуз, Қобул, Қандаҳор, Жалолобод шаҳарларидаги ҳарбий лагерларда халқаро террористик гуруҳлар, жумладан, ўзларини “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” деб номлай бошлаган жангарилар тўдаси қўним топди.
Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кескинлашуви, бинобарин, қуролланган гуруҳларнинг хуружлари, чегара орқали қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар контрабандаси, чегара олди ҳудудларидаги миграцион жараёнлар Ўзбекистоннинг жанубий сарҳадларидаги аҳволни анча мураккаблаштирди.
Шу боис 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг
48-сессиясида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд, деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусни илгари сурди. Ушбу тарихий ташаббуснинг моҳиятини давлатимиз раҳбари 1996 йил 3 декабрда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ)нинг Лиссабон саммитидаги нутқида очиб берар экан, дунё афкор оммасини Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга чақирди. Ўзбекистоннинг бу ташаббусини БМТ, ЕХҲТ, МАГАТЭ каби халқаро ташкилотлар бир овоздан қўллаб-қувватладилар.
1995 йилнинг 15–16 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташаббуси билан Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шафелиги остида “Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик” мавзуида илк бор йирик халқаро конференция ташкил этилди. Конференция ишида 30 дан зиёд мамлакатлар ва 20 га яқин халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим босқичлардан бири – Ўзбекистоннинг ташаббуси билан БМТ раҳнамолиги остида “6+2” мулоқот гуруҳининг ташкил этилиши бўлди.
2000 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган, БМТ Бош ассамблеясининг “Минг йиллик” юбилей саммитида Ўзбекистон ушбу нуфузли халқаро ташкилот фаолиятининг асосий тамойилларидан бири бўлган хавфсизлик яхлитлиги тамойилини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Ўзбекистон раҳбари анжуман минбаридан туриб, БМТга, Хавфсизлик Кенгашига ва бутун халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, “Афғонистон ҳозирги пайтда халқаро террорчилик ва экстремизмнинг полигони ҳамда таянч базасига, миллиардлаб даромад келтираётган ва халқаро террорчиликни озиқлантираётган гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришнинг дунё миқёсидаги асосий манбаи – базасига айлангандир... Афғонистонда давом этаётган уруш фақат Марказий Осиё минтақаси давлатлари хавфсизлигига эмас, балки бутун жаҳон хавфсизлигига ҳам таҳдиддир”, – деган қатъий фикрни билдиради.
Диний экстремизм ва ақидапарастлик мафкурасини ўзига байроқ қилиб олган “Ҳизбут-таҳрир” Ислом оламининг қатор мамлакатларида фаолият юритади. Бироқ, фақатгина Судан давлатида ушбу ташкилот очиқ (легал) фаолият олиб боради. Турли мамлакатларда бошпана топган “Ҳизбут-таҳрир”нинг раҳбарлари ва вакиллари ўта махфий равишда иш олиб борадилар. Ушбу радикал диний-экстремистик ташкилотнинг фаолияти нафақат Ўзбекистон Республикаси томонидан, балки Германия, Россия ва дунёнинг қатор бошқа давлатлари томонидан қораланди, уларга нисбатан қаттиқ ҳуқуқий жазолар қўлланилди. Бугунги кунда “Ҳизбут-тахрир”нинг фаолияти Марказий Осиё минтақасининг барча республикаларида тақиқланган.
2001 йил 11 сентябрда Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида амалга оширилган террористик хатти-ҳаракатлар, унинг оқибатида 3 мингдан зиёд кишининг дунёдан кўз юмиши, келтирилган мислсиз талофатлар бутун дунё афкор оммасини ларзага келтирди. Афсуски, ана шу мудҳиш воқеалар бўлиб ўтгандан кейингина халқаро ҳамжамият ўз нигоҳини Афғонистонга қарата бошлади, у ердан дунёга ёйилаётган терроризм, диний экстремизм ва гиёҳвандлик каби иллатларнинг оқибатини англаб етди.
Мустақилликка эришилгандан сўнг, тараққиётнинг “Ўзбек модели” тамойиллари асосида жамият, иқтисодиёт тубдан янгиланди, сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди. Энг муҳими, аҳолида бозор муносабатларига, демократик ривожланиш тамойилларига мос янгича дунёқараш, иқтисодий тафаккур шаклланди.
Бундай ижобий натижаларга чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш, экспортга йўналтирилган янги тармоқ ва ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хорижий инвестициялар жалб қилиш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш ҳисобига эришилди.
Миллий ривожланиш моделининг энг кучли жиҳатларидан бири кўп укладли бозор иқтисодиётини шакллантиришда хусусий секторнинг улушини кескин ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш билан боғлиқ эди.
Миллий иқтисодиёт нафақат ҳажм жиҳатидан, балки сифат жиҳатидан ҳам тубдан ўзгарди. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг улуши изчил ошиб бормоқда. Агар 1990 йилда ЯИМ таркибида ушбу соҳаларнинг улуши тегишлича 17,6 ва 33,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда уларнинг салмоғи 24 ва 52,9 фоизга етди.
Саноат тармоқларини диверсификациялаш ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш бўйича жараёнларини чуқурлаштириш, ички талабни рағбатлантириш ва ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган рақобатбардош маҳсулотлар билан тўйинтириш натижасида саноат ишлаб чиқаришнинг 8,9 фоизга, аввало, истеъмол маҳсулотларининг ҳажми 12,8 фоизга ўсиши таъминланди. Умумий саноат ишлаб чиқарилишида 2013 йил биринчи чорагида истеъмол маҳсулотлар улуши 29,5 фоизга, 2014 йил шу даврида эса 34,4 фоизга ўсди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан раҳбарият озиқ-овқат муаммосини ўз имкониятларимиз ҳисобидан ҳал қилиш, айниқса, дон мустақиллигини таъминлаш масаласини кун тартибига қатъий вазифа қилиб қўйди. Пухта ўйлаб юритилган иқтисодий сиёсат натижасида экин майдонлари таркиби, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ички талаб ва шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилди. Мамлакатда пахта яккаҳокимлигига барҳам берилди. Натижада озиқ-овқат хавфсизлиги, ғалла мустақиллиги таъминланди. Ўтган йилларда ғалла етиштириш ҳажми 7 баробар, ҳосилдорлик эса 3 баробардан кўпроқ ошди. 2014 йилда мамлакатимизда 8,5 млн тонна миқдорда ғалла ҳосили йиғиб олинди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришида модернизация ва интенсивлаштириш усулларини кенг қўллаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар аграр секторда сифат ўзгаришларини таъминламоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитларига ва сув тақчиллигига қарамай, ўтган йилда барча асосий қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича юқори ҳосил етиштирилди – 3,36 миллион тонна пахта хомашёси, 7,8 миллион тонна ғалла,
8,4 миллион тонна сабзавот маҳсулотлари ҳосили олинди.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш мазкур соҳа тармоқларининг самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. 2010 йили республика раҳбарининг ташаббуси билан Украина ва Польша давлатларидан олиб келинган, интенсив технологиялар асосида парваришланадиган пакана ва ярим пакана олма, нок, олхўри, гилос, шафтоли кўчатлари, асосан Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг фермер хўжаликлари майдонларига экилди. 2011 йилдан бошлаб мевали боғларнинг ҳар бир гектаридан 50 – 70 центнергача ҳосил олишга эришилди. Натижада бундай боғларни йилдан йилга кенгайтириш, уларни деҳқон фермер хўжаликларида барпо этиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Республикамиз ҳудудида жами 5,3 минг гектар, жумладан Самарқанд вилояти ҳудудида 1300, Тошкент вилоятида 1000, Навоий вилоятида 750, Қашқадарё вилоятида 600, Сурхондарё, Наманган ва Андижон вилоятларида 400 гектардан ортиқ майдонда мана шундай интенсив боғлар барпо қилинган. Ҳозирда етиштирилаётган мевалар, нафақат қўшни мамлакатларга балки Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, хомашёни чуқур қайта ишлайдиган тармоқларнинг ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларнинг улушини ошириш, рақобатбардош тармоқларни жадал ривожлантириш кўплаб янги соҳа ва саноат корхоналарининг ташқи бозорлардаги позициясини мустаҳкамлаш имконини берди.
Истиқлол йилларида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Асакадаги енгил ва Самарқанддаги юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарадиган заводлар, юзлаб замонавий енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари ишга туширилди. Натижада мустақиллик йилларида мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 баробар ошди. 2014 йил бошига келиб, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг салкам 40 фоизи экспорт қилинмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида содир бўлган туб ўзгаришлар, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокининг фаоллашгани ҳамда жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллагани экспорт ҳажми ва унинг таркибида содир бўлаётган ўзгаришларда ҳам ўз ифодасини топди.
Ўзбекистон энг оғир, кескин ижтимоий-иқтисодий муаммолар гирдобида турган ўтиш даврида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш вазифаси қўйилди. Шу боис ҳам, миллий моделнинг ўзига хос жиҳатларидан бири – тараққиётнинг барча босқичларида кучли ижтимоий сиёсат юритилгани, аҳолининг кам таъминланган қатлами ишончли ижтимоий ҳимоя қилингани бўлди. Бу ўтиш даврининг энг оғир босқичларида ҳам жамиятимизда ижтимоий адолат ва барқарорликни таъминлаш имконини берди.
Ўзбекистон ўта мураккаб демографик вазият шаклланган даврда мустақилликка эришган эди. Ўша пайтда республикада аҳолининг ўсиш суръатлари ўртача иттифоқ кўрсаткичидан 3 баробар юқори бўлиб, меҳнат ресурслари аҳолининг ўртача ўсиш кўрсаткичидан 2 баробар кам эди. Бунинг устига, шундай бир танг вазиятда янги иш ўринлари яратиш умуман тўхтаган эди. Айниқса, ўша пайтда аҳолимизнинг 60 фоиздан ортиғи истиқомат қилаётган қишлоқларда шароит жуда оғир эди. Шу боис ҳам уй-жой қуриш ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун 2,5 миллион оилага 700 минг гектар суғориладиган ер томорқа учун ажратиб берилгани улкан тарихий воқеа бўлди. Бу энг оғир ўтиш даврида жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, қишлоқ аҳолиси турмуш даражаси тушиб кетишининг олдини олиш имконини берди.
Мамлакатда тизимли асосда, босқичма-босқич ижтимой соҳаларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қаратилган, дунёда юксак эътироф этилган умуммиллий дастурлар амалга оширилди. Айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини, болалар спортини, санъат мактабларини, спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, юртдошларимизнинг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва қишлоқда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш борасидаги дастурлар бугунги кунда улкан амалий самаралар бермоқда.
Ижтимоий-иқтисодий йўналишларда олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда аҳоли ялпи даромадлари 16 баробар ошди. Кенг кўламли ишларнинг якуний натижаси сифатида аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73,2 ёшга етди. Биз ушбу кўрсаткич бўйича дунёнинг ривожланган давлатлари даражасига яқинлашдик.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 4,1 баробар, аҳолининг ялпи реал даромадлари жон бошига 8,2 карра ошди. Кейинги
9 йил давомида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати
8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани иқтисодиётимизни ривожланган давлатлар даражасига яқинлашаётганидан далолат беради.
Қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши истиқлол йилларида
33,4 фоиздан 17,5 фоизгача камайтирилди.
Сўнгги 10 йил давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитлар ҳажми қарийб 20 баравар, шу жумладан, ажратилган микрокредитлар ҳажми
31,7 баравар ўсди.
Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 55,8 фоизи айна шу соҳада ишлаб чиқарилмоқда. Ваҳоланки, 2000 йилда бу кўрсаткич
31 фоиздан иборат эди.
Ана шу рақамлардан кўриниб турибдики, кичик бизнес шаклан кичик бўлишига қарамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммони ҳал этиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда тобора катта роль ўйнамоқда”19.
Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон бизнесни рўйхатга олиш шартлари бўйича жаҳон миқёсида 66 позицияга кўтарилиб, рейтинг ўтказилган 189 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади, кредит ажратиш бўйича рейтингда эса 24 позиция юқорига кўтарилди20.
Ўтказилган сўровлардан маълум бўлишича, 2014 йил 1 янва­ригача мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ўзини ўрта синфга мансуб деб билади, 2000 йилда бу кўрсаткич атиги 24 фоизни ташкил этган.
Ўтган йиллардаги иқтисодий ютуқлар таҳлили шуни кўрсатадики, бу натижаларга, авваламбор, кенг кўламли тизимли демократик бозор ислоҳотларини жорий этиш, иқтисодий либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ўз вақтида инқироз йўлига тўсиқ бўлиши керак бўлган миллий иқтисодиётимизни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларини изчил давом эттириш, пухта ўйланган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат орқали эришаётганимизни айтиш мумкин.
Иккинчидан, мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг юқори суръатлар билан ўсиши анъанавий хомашё тармоқлари ҳисобидан эмас, ёки бўлмаса жаҳон бозоридаги қулай конъюнктура ва айрим хомашё турлари ҳамда материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан ҳам эмас, балки биринчи навбатда, рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантиришни белгилаб берадиган жиддий таркибий ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига таъминланаётганлигини таъкидлаш жоиз.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида қўлга киритилган натижалар халқаро жамоатчилик ва кузатувчилар, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан юксак баҳоланмоқда.
Миллий иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий сифат ўзгаришларида мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган 2011–2015 йилларда саноатни юксак даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омили – рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни ортиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётида машина­созлик ва автомобилсозлик, кимё ва нефть-кимё саноати, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари саноати, фармацевтика ва мебел­созлик, телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси ва мобиль телефонлар, кенг турдаги маиший электроника маҳсулот­ларини ишлаб чиқариш каби саноат тармоқлари локомотив тармоқ­ларга айланди. Улар бугунги кунда юксак технологиялар асосида фаолият кўрсатмоқда.
2014 йилнинг июль ойида Жаҳон банки иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича мамлакатларнинг янги рейтингини эълон қилди. Жаҳон банкининг харид қобилияти паритети ҳисобга олинган ҳолда баҳолаши бўйича бу кўрсаткич 5340 долларни ташкил этди. Бу 2010 йилдагига нисбатан 1110 долларга кўп бўлиб, 2004 йилдан буён эса икки баробар ошганини кўрсатади. Ўзбекистон дунёнинг 190 мамлакати орасида 66-ўринни эгаллади. 2010 йилда Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича 72-ўринда қайд этилган эди21. Бу натижалар қисқа давр ичида республикамиз иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсаётганлигидан далолат беради.
Буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодий майдонини мустаҳкамламоқда. Энг муҳими, бу йўналишдаги ислоҳотлар халқимиз орзу қилган муносиб турмуш тарзини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish