Ииновацион педагогика тушунчаси



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/80
Sana13.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#602872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

 
РЕЖА 
1.
Инновация, инновацион жараѐн ҳақида тушунча. 
2.
Таълим жараѐнида инновацион таълимнинг ўрни. 
3.
Таълимда 
―Инновацион 
таълим 
технологиялари‖ 
ва 
―Инновацион таълим‖нинг ўхшашлик томонлари ва фарқи. 
4.
Педагогик таълимда анъанавийлик ва инновация. 
1-МАВЗУ: ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИЯ 



Асосий аълумотлар
1. Жамиятимизда иқтисодий-ижтимоий, сиѐсий, маданий 
соҳаларда бўлаѐтган ўзгаришлар келажакда мамлакатимизнинг 
интеллектуал 
имкониятларини 
белгилаб 
берувчи 
ва 
уни 
ривожлантиришнинг асосий шарти ҳисобланган таълим тизимига ҳам 
боғлиқ эканлигини хисобга олиш керак. Шу билан бирга интеллектуал 
салоҳиятнинг ўсиши, сифат даражасида ривожлантириш нафақат 
таълим 
самарадорлигининг 
ошишига, 
шу 
соҳадаги 
тизим 
такомиллашувига ўз таъсирини ўтказибгина қолмай, балки мазкур 
ижтимоий тизимнинг барча соҳаларини ўсишига ҳам сезиларли 
даражада таъсир этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда таълимдаги 
стратегик йўналишлардан бири таълим муассасаларининг инновацион 
фаолияти асосий омил сифатида белгилаб берилаяпти. Таълим 
тизимини ислоҳ қилишнинг зарурлигини тушуниб етиш, амалиѐтда 
таълим муассасаларини инновацион жараѐнларга қўшилишини тақозо 
этмоқда, ўзини яратиш имкони мавжуд инновацион майдонда кўриш 
ва, энг муҳими, аниқ янгиликларни ўзлаштиришдан иборат. 
Бу ҳолат бугунги кунда ўта долзарблиги билан муҳимдир, чунки 
ушбу жараѐн (инновацион жараѐн) таълим муассасаларини яшаш 
шарти (бевосита ва кўчма маънода ҳам), келажак авлодлар ва 
педагоглар жамоасининг алоқаларини ижтимоий ҳимоялаш шарти 
бўлиб ҳам хизмат қилади. Ҳаѐт таълим муассасалари олдига янги, 
мумкин бўлмагандек туюлган вазифаларни, яъни эскичасига ишлаб 
туриб, аниқ янгиликларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиѐтга жорий 
этишни олдимизга қўймоқда. 
Барча янгиликларга ўта эҳтиѐткорлик билан ѐндашадиган, ўтмиш 
бойликларга, тажрибаларга эътиқод руҳида тарбияланган, стабилликни 
ѐқтирадиган кекса авлодни, шунингдек ҳеч қандай ўзгаришларни 
хоҳламайдиган педагогларни ҳам тушуниш мумкин. Бундай ҳолатда 
―инновацион жараѐнлар орқасидан қувиш‖ бугунги кун ҳаѐтимизнинг 
ажралмас қисми эканлигини ҳам тушуниш зарур. Хоҳлаймизми ѐки йўқ 
бизнинг таълим муассасалари деворининг орқасида бозор ва бозор 
муносабатлари жараѐни кетаяпти. Бу жараѐн тўғридан-тўғри бизга 
тегишлидир, чунки таълим муассасалари ўртасидаги рақобат 
тушунчаси уларни рақобат қобилияти, таълим сифати, ижтимоий 
буюртмалар буларнинг ҳаммаси турмушимизга кириб келаяпти. 
Тўғрироғи, бу жараѐн биз яшаѐтган муҳит, ҳаѐт тарзи эканлигини ҳар 
доим ҳис этиб туришимиз керак. 
Бу жараѐнга қарши туриш бефойда ва хавфлидир. Биз танлаш 



Инновация (in-―лик‖, novus-―янги‖) янгилик киритиш, янгилик 
деган маънони англатади.
имкониятига эга эмасмиз ва ушбу тезкор жараѐн (қувиш жараѐни) да 
иштирок этишга мажбурмиз. Мазкур жараѐнда энг муҳими ақл билан, 
фойдали тарзда, ўз ташкилотимиз учун иштирок этишдан иборат. 
Кўпчилик мутахассислар фикрича, ўзгаришларга қобилият, бугунги 
кунда ривожланишнинг ҳал қилувчи омили, у ѐки бу таълим 
муассасаларининг рақобат қобилиятини таъминловчи асосий омил деб
ҳисоблайдилар. 
2. Бугунги кунда мактаб ва олий таълим тизимидаги анъанавий ва 
оммавий кўринишдаги таълим ва тарбия жараѐнлари ўрнига таълим 
муассасалари ривожланишида ўзига хос янгилик бўлиб инновацион 
жараѐнлар кириб келмоқда.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish