III Международная научно-практическая конференция
309
III International Scientific and Practical Conference
профилактик чора-тадбирларни (медикаментоз ва жарроҳлик йўли билан
даволаш, реабилитация) амалга ошириш, балки ҳар бир жамият аъзосини, даво
натижасидан қатъий назар, оптимал жисмоний, психологик ва руҳий
қулайлигини таъминлайдиган ҳолатни сақлаб туришга йўналтирилганлигини
назарда тутади.
АСРИЙ АНЪАНАЛАР ПОЙДЕВОРИГА АСОСЛАНГАН ХАЛҚ
ТАБОБАТИ
Эргашева Н.О., Файзиева Н.Н., Миррахимов Ж.А.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази,
Республика халқ табобати илмий-амалий маркази
Ўрта Осиё худуди бир неча асрий тарихга эга, Шарқ ренесанси бешиги,
тиб қонунлари пойдевори сифатида аллома ва халқ урф-одатлари ва
анъаналарига эга беқиёс ўлкадир.
Ушбу халқ ўз бешигида шундай алломаларни аллаладики, бу инсонлар
нафақат туркий балки бутун дунё миқёсида ўчмас из қолдирган алломалардир.
Замонавий ёки ортодоксал тиббиёт ривожи инсон ҳилқатини
фармакология билан чамбарчас боғлаб кўйди. Афсуски ортодоксал тиббиёт
ривожи ўз негизида инсон танаси, тузилмаси, функционаллиги, биологик ўзига
хослигини эътибордан четдан қолдирган холда, асосий мақсад қилиб тезкор
ташқи таъсир остида саломатликни тиклашни белгилаб олди. Бугунги кун
инсони тиббиётга боғланиши, ўз организмининг мослашув резервларидан
фойдалана олмаслиги касалликларнинг тури ва асоратининг ривожланишига
сабаб бўлиб келмоқда.
Ушбу мақола халқ табобати масалаларига бағишланган бўлиб,
Ўзбекистон Республикасида Давлат миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар ва олиб
борилаётган ислохатларга бағишланган.
Халқ табобати хақидаги маълумотлар Махмуда Кашгарининг «Девону
луғатит турк» (ХI асрга таълуқли) асарида келтирилган. Ушбу асар яратилиши
30 йил (1072-1077 йиллар) давом этган бўлиб, у ўз ичига турк қабилалари,
уларнинг номланиши, урф одатлари, тили ва тарихи билан бирга тиббиётига
оид атамалар киритилгандир. Ушбу асарда муаллиф узоқ муддат давомида
турк, туркман, ўғиз, қирғиз ва бошқа миллатлар тилини муаммал ўрганишга
бағишлаган.
Асарда ҳалқ табобатига оид 70 дан зиёд сўзлар келтирилган бўлиб, ушбу
сўзларни нисбий 3 гурухга бўлиб ўрганиш мумкин: - тиббиётга оид атамалар; -
доривор ўсимликлар; - тиббий жихозлар. Шу жумладан, асарда «табиб»
сўзининг синонимлари хам келтирилган: «эмчи», «отачи», «атасағун». Ушбу
сўзларнинг бари «табиб» маъносини билдиради.
Собиқ Совет Иттифоқи даврида маъмурий хукумат Табибликни ҳалқдан
узоқлашишига эришди деб айтсак адашмаймиз. Ҳалқ энди ортодаксал тиббиёт
ва давлат тузимидаги поликлиника ва шифохоналарда даволаниш имконияти
Do'stlaringiz bilan baham: |