|
III Международная научно-практическая конференция
|
Pdf ko'rish
bet | 320/418 | Sana | 18.07.2022 | Hajmi | 4,43 Mb. | | #823588 |
| Bog'liq 1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021
III Международная научно-практическая конференция
306
III International Scientific and Practical Conference
1999 йили илк бор ҳомиладор аёл Наманган шаҳрида рўйхатга олинган
бўлса, 2005 йилга келиб 171 тага етди шундан 59 таси 2005 йилдаёқ қайд
этилди. Хозирда барча вилоятларда ўнлаб хисобда туриши касалликнинг
урчиб- кўпайиб кетаётганлигидан далолат. Аянчли ҳукм-ўлимга мубтало
бўлаётган беморларнинг 50%и умрининг навқурон даври 25-34 ёшдагилардир.
Энг ачинарлиси уларнинг ярмини инсон насли давомчиси-халқаси
бўлмиш, туғиш ёшидаги (15-49) аёллардир. ОИТС нинг гирдобига
тушганларнинг 34,4% қамоқхоналарда ортириб олган. Қадриятимиз ва динимиз
арконларига риоя қилмаслигининг аччиқ меваси эмасми?. Айб излаш билан
мурод ҳосил бўлмас. жанжаллашганларнинг-да ғолибида бўлмас.. Узоқ муддат
мигрантда булганлар билан суҳбатлашамиз. Кўпчилиги вақтинчалик жинсий
шерик топганлигини, эҳтиёт чораларини куриб, шахсий гигена коидаларига
риоя қилганлигини яширмайди.Тиббий кўрикда бу касалликдан омондалигидан
қувониб.касаллик хакида бот-бот таргиб киламиз. Мазкур соҳа дарға
(олим)ларидан бирининг сухбатида бўлдик.ОИТСга чалиниб, қарийиб чорак
асрдан буён даволаш дорисини вактида истеъмол қилаётганлиги хозиргача
ҳаётлигини эшитдик. Ҳомиладор бўлганларини ҳам туғиш пайтида жарроҳлик
усулини қўллаб боласини соглом сақлаб қолиниши тулик кафолатланибди.
Якинда бир аёл ОИТС марказидан уйига боргач мехри тушиб боласига
кўкракини бериб эмизиб касалини юктириб қўйганлигидан онанинг тиббий
саводсизлиги ва тиббий тавсияга риоя килмаганиданидан афсусландик.
Иш тажрибамиздан маълумки кўпгина беморлар тарғиботимизга ва
сақланиш йўлларига риоя қилмай жинсий ҳаётни ўз билганича давом
эттирганлиги туфайли улар орамизда йуқ. Касбдош-даврадошлар орасида
кизгин мунозара булди. Никохдан олдинги мажбурий тиббий курик пайтида
келинларда учрагани, куёвда касаллик борлигини била туриб никохга монеълик
килмаслигининг сабаби тўйгача жинсий якинликда булишганини тан олишиб
гуё-ки эшитмаганлиги, тушинмасганлигини важ килишидан афсусланишди.
Аччик булса-да хакикат шаръий никох бахона бирга яшаганлар орасида
учраганини гувохи булганман. Касбдошларимиздан бири ОИТС муаммо
бўлмаган болалик даврида кишлогидаги мулла нуқул “зино”нин гуноҳлигини
ҳар доим ваъз қилганлигини. Одамлар эса зиномулло деб калака хам
килганлигини айтса-да, “Зинонинг” нақадар гуноҳ эканлиги болалик
давримдаёқ ёш қалбимга жойлаштирганки то ҳануз риоя қиламан дейди.
Иқтисодий қийинчиликка ечим излаб умрининг олтин даврида “узоқдаги
қуйруқ”ни орзулаганлар ҳам ахлокий панду-ўгитларга риоя қилса хам ўзига ва
наслига зомин бўлғувчи касаллик камаярми-ди.. Бугун хам «зино» гунохи
ташвиқоти билан яратганнинг улуғ онгли маҳлуқоти бўлган одамларни
нопоклик иллатидан, оилалар ажрими туфайли тирик етимлар нидосидан, - энг
муҳими ажал уруғи ОИТС вирусидан сақлаб қоладиган “зино” домлалар жуда
зарур шекилли.Яратганнинг улуғ неъмати саломатликни сақлашга тили, қўли
билан қайтаришга қодирларни “саломатлик йўлида бирлашиш”га чорлаб
қоламиз. Тиббий тарбиясиз, имон-эътиқоди суст инсонлар бор экан
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|