III Международная научно-практическая конференция
289
III International Scientific and Practical Conference
Ҳазрат ибн Синонинг онкология соҳасидаги бугунги замонавий тиббиётга
мос келадиган фикри: радикал жарроҳлик амалиёти ракнинг бошланғич
даврида ижобий натижа бериши кейинги босқичларда наф бермаслиги,
саратонни бошланувчи пайтда тузалиши мумкин аммо ўтиб кетган даврида
даво фойдасизлиги, - баёни бугунги кунда ҳам аён. Ҳаво ва чекишдаги сигарет
тутунидаги никотин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати, юмшоқ ва қаттиқ
танглайда стоматологик касалликларни келтириб чиқаради. “Шайх ур – раис”
нинг “Тиб қонунлари” китобининг 6 – бўлимида оғиздан нохуш ҳид келмаслик
учун тишни ва оғизни доимо ювиб тозалаб туриш, сирка ва сув билан чайишни
тавсия қилган. Оғиздаги милклардан қон кетишини ( стоматологияда гингивит
касаллигига) тўхтатиш учун ток новдаси қайнатмаси билан чайишни
тайинлаган. Тиш эмалининг емирилиб сергирлиги ошишида “тишларнинг
сийқаланиши натижасида сезгирлик пайдо бўлганда аччиқ тошдан
фойдаланган. Ёш болаларнинг тиш чиқишини енгиллаштириш учун милкларга
хина, сигир ёғи, гул мойидан суриб милкларни массаж қилишни тавсия этади.
Тиш чириши (кариес) ни олдини олиш учун ширинликларни камроқ истеъмол
қилиш, иссиқ – совуқ овқатларни кетма – кет истеъмол қилмаслик тишларни
тоза- озода ва тиш тозалагичлардан фойдаланиш маслаҳатини берган.
Алломаи замон ибн Сино ҳазратлари шоҳ асари “Тиб қонунлари” да
саратонни даволашда
1. Бутунлай қоплаб олиш (жуда қийин).
2. Ривожланишни олдини олиш.
3. Ярага айланишини олдини олиш.
4. Ярани даволаш усулларини қуллашни тавсия этган.
Бугунги замонавий тиббиёт ва халқ табобатида даволаш ечимини
кутаётган бу касалликни даволаш ва олдини олишда наботот оламидан
фойдаланиш қўл келмоқда.
- Саримсоқ: Саратон касаллиги ва юрак қон томирлари касалликларига
яхши наф беради. 1858- йил Луи Пастер саримсоқнинг антибактериал
хусусиятини очиб бериб, фанда машҳур бўлди. Аммо аллома тавсиялари билан
1000 йиллардан бери саримсоқ фойдаланиб келинмоқда. Тадқиқотлар шуни
кўрсатади- ки саримсоқ ва пиёз кўп истеъмол қилинадиган ҳудудда саратон
билан касалланиш кам учрамоқда.
- Анор: Стоматологияда оғиз бўшлиғи касалликлари ва яллиғланишида ва
ревматизмда кенг фойдаланилади. Анор антиоксидант бўлиб саратон,
ялиғланиш, қандли диабет, юрак қон томир касалликларида ва простата
саратонига яхши самара берган. Анорнинг саратонни даволаш учун пўсти ва
уруғи ишлатилиб, саратон ҳужайраларининг тарқалиши (метастаз) ни олдини
олади. Чой: Табобатда саратон ва нурланиш касалликларида чой буюради,
таркибида 130 хилдан ортиқ микроэлементлар бўлган кўк чойни қадимдан
аждодларимиз фойдаланиб келган. 1945-йилдаги тарихдаги мудхиш Хиросима
ва Нагасаки воқеасини ҳамма билади. Хиросиманинг чой етиштирувчи “Ужи”
ҳудуди аҳолиси кўп чой истеъмол қилишиб, нурланишдан сезиларли даражада
Do'stlaringiz bilan baham: |