III Международная научно-практическая конференция
109
III International Scientific and Practical Conference
создавать условия для повышения квалификации на рабочем месте, для этого
необходимо проводить обучение в учебных комнатах районных медицинских
объединениях, в учебных комнатах центральных многопрофильных и семейных
поликлиник без отрыва от работы. Организация выездных обучающих
мероприятий в учреждениях ПМСП. А также развивать дистанционные формы
обучения и онлайн обучение на Телеграмм канале.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОИВ-ИНФЕКЦИЯСИНИНГ
ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Неъматова Н.Ў., Абдукахарова М.Ф., Бахтиярова М.Б.
Тошкент тиббиёт академияси
Мавзунинг долзарблиги.
Тиббиёти ва соғлиқни сақлаш тизимининг энг
долзарб ва глобал муаммоси ҳисобланган ОИВ-инфекцияси дуёнинг барча
давлатларида кенг тарқалганлиги билан ажралиб туради [4].
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) ва Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти (БМТ) томонидан ОИВ-инфекцияси бўйича тайёрлаган Қўшма
Дастурига (ЮНЭЙДС) асосан ва унда келтирилган маълумотларга кўра, ушбу
инфекция билан касалланиш кўрсаткичи дунё бўйича бир мунча
барқарорлашганини кўрамиз. ОИВ-инфекцияси, соғлиқни сақлаш тизимига
етказадиган ижтимоий ва иқтисодий зарари, тиббиёт амалиётига ушбу
инфекцияга қарши юқори самарали профилактик чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш, такомиллаштириш ва тадбиқ этиш ҳозирги даврда ҳам долзарблигини
сақлаб қолганлигини ифодалаб беради [3,6].
Сайёрамизда ҳозирги кунда ОИВ инфекциясини юқтириб олганлар ва
ОИТСга чалинган беморлар сони 38 миллионни ташкил этади. Жаҳонда 1981
дан то 2019 йил сўнгига қадар жами 85 миллион нафар киши ОИВ билан
зарарланди. Шулардан 2019 йилга келиб, вафот этганлар сони 40,0 млн. нафар
киши, ҳаёт юрганлар сони 35,3 млн. нафар кишини ташкил этади [1,5,7].
Россияда 2019 йилда ОИВ инфекциясининг юқтириб олганлар сони
1
миллионга етган. Янги зарарланганлар сони 94668 та, шулардан 36868 та ўлим
ҳолати кайт этилган.
Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак эркаклар
ўртасида энг кўп зарарланганлар 30-40 ёшдагилар - 4% ни, аёллар ўртасида
зарарланганлар 30-30 ёшлилиар 2-3% ташкил этади
[8].
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси аҳолининг турли
гуруҳлари орасида аниқланмоқда. 2017 йил ОИВ билан рўйхатга олинганлар
сони 4025 нафарни, шулардан эркаклар-2293, аёллар-1732 нафарни ташкил
этмоқда. 2018 йилда 4060 нафарни, шулардан эркаклар-2303, аёллар эса-1757
нафарга йэтган. 2019 йилда 3983 ҳолат қайт этидган бўлиб, шулардан 2291-
нафари эркакларни, 1692-нафарини аёлларни ташкил эттган бўлиб, 2019 йилга
келиб касалликнинг кўрсаткичи бир оз пасайганлигини кўрамиз [2].
Do'stlaringiz bilan baham: |