III Международная научно-практическая конференция
152
III International Scientific and Practical Conference
кўптармоқли марказий поликлиникаларда тезкор тиббий ходимлардан иборат
бригадалар ишини йўлга қўйиш топширилган. Ушбу бригадалар (ёки мобил
гуруҳлар) таркиби малакали мутахасис врачлар ва патронаж хамшираларидан
иборат бўлади. Улар ўз навбатида дори-дармон, боғлов материаллари, алоқа ва
транспорт воситалари хамда лозим бўлган асбоб-ускуна, жихозлар ва шахсий
ҳимоя воситалари, пульсоксиметр, пирометр ва бошқалар билан жихозланиши
шарт.
Коронавирус касаллигининг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида
аҳолини таҳлилҳоналарда текширувдан ўтказишда хаддан ташқари навбатларга
йўл қўймаслик ва аҳолига қулай шароит туғдиришни назарда тутиб,
лаборатория текширувларига тиббиётнинг хусусий соҳасини жалб қилиш
лозим.
Шунингдек, фармонда аҳолининг тиббиёт ходимлари қабулига
келганларида коронавирус инфекциясига анализ ўтказиш ва натижаларини уч
кун мобайнида телефон орқали уларга хабар бериш тизимини йўлга қўйиш
зарурлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур фармоннинг яна бир муҳим жихати шундан иборатки, соғлиқни
сақлаш тизимининг асосий бўғинларидан бирламчи тиббий-санитария
муассасалари, яъни қишлоқ врачлик пунктлари, шахар ва туман оилавий
поликлиникалари ҳамда куп тармоқли марказий поликлиникалар коронавирус
инфекциясини юқтириб олган касалларга уйда тиббий ёрдамни амалга
оширишнинг тартиб қоидалари аник-равшан ёритиб берилган.
Ўрнатилган тартибга кўра оилавий поликлиника ҳудудидаги хар бир
хонадонларига умумий амалиёт врачи ва патронаж хамшираси беркитилади ва
уларнинг фаолиятини поликлиника мудирлари олиб боради. Шунингдек, туман
ва шахар тиббиёт бирлашмаларида коронавирусга чалинган касалларни
саралаш, кейинги босқичга жўнатиш (эвакуация) ва даволаш ишларини назорат
қилиш учун малакали, моҳир врачлардар таркиб топган гурухлар ташкил
этилади. Оилавий поликлиника раҳбарлари касаллик белгилари бўлмаганлар
(симптомсиз), енгил ўтаётган касаллар, улар билан бирга контактда бўлган
кишилар, уйда даволанаётган беморлар тўғрисида туман ва шахар тиббиёт
бирлашмалари мувофиқлаштирувчи вакилига (координатор) маълумот бериб
боради. Юқоридаги касалларнинг аҳволида салбий силжишлар аниқланган
холатда тезкор (мобил ) гурухга хабар беради ва туман шахар тиббий
бирлашмасига карашли коронавирус касалларига мўлжалланган тиббиёт
муассасаларига кўчириш тадбирларини кўради. Коронавирус пандемиясининг
олдини олиш ва қарши курашиш олиб бориш максадида жорий қилинган
карантин чоралари тугаган давргача тиббиёт олийгохларини давлат гранти
асосида таълим олиб тамомлаганларни бир йилга қадар муддатга
эпидемиологик ҳолат оғир бўлган жойларга ишга ишга юборишга рухсат
берилган. Бундай ҳудудларга сафарбар килинган ёш мутахассислар учун турар
жой ва бошка зарур шарт-шароитлар яратиб бериш лозимлиги белгиланган.
Ушбу
фармон
Ўзбекистон
Республикаси
санитария-эпидемиологик
Do'stlaringiz bilan baham: |