III Международная научно-практическая конференция
151
III International Scientific and Practical Conference
ва тарқалишининг, айниқса хавфли юқумли ҳасталикларнинг қўшни
давлатлардан кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрда имзоланган “Ўзбекистон
Республикасида
санитария-эпидемиология
ҳизмати
тизимини
тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5814-сонли фармони
қабул қилинган эди. Ушбу фармон асосида фуқароларнинг санитария-
эпидемиологик барқарорлиги ҳамда жамоат саломатлигини сақлашнинг
маҳаллалар ва аҳолининг турар жойлари ва ҳонадонлари миқиёсида олиб
боришга имкон яратди. Соҳани ривожланиши учун ҳизмат қиладиган материал-
техник асоси тубдан яхшиланди. Ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган
таҳлилҳоналар асбоб-ускуналар, махсустехника ва ҳимоя воситалари билан
таъминлашда юксак даражага эришилди.
Коронавирус пандемияси даврида унинг хавфини камайтириш,
коронавирусга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш,
эпидемияга қарши кураш жараёнида эгалланган тажриба ва малакаларни
такомиллаштириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг янги фармони 2020-йил
25-июлда имзоланди. “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг
санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6035-сонли
фармони соҳани янги поғонага олиб чиқишига шак-шубҳа йўқ.
Фуқаролар соғлигини сақлашда профилактик тадбирларни ўтказиш,
аҳолининг хонадонларида патронаж хизматини юқори савияда ўтказиш,
касалликларни барвақт аниқлаш ва тўғри диагноз қўйиш, ноинфекцион
ҳасталиклар (гипертония, инфаркт, инсулт, қандли диабет ва бошқалар)нинг
олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг соғлом ва
тўғри овқатланишини таъминлаш, тиббий маданият ва саводҳонлигини янада
ошириш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш санитария-эпидемиология
ҳизмати билан соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий-санитария
муассасалари ҳамкорликда фаолият юритишлари зарурлигини ушбу фармонни
чуқур ўрганиб, таҳлил қилганда яққол гувоҳ бўламиз.
Энг аввало санитария-эпидемиология хизматининг ташкилий тузилмаси
ҳақида сўз юритганда шуни назарда тутиш лозимки мазкур фармон асосида
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги санитария-эпидемиологик
осойиштарик агентлиги ва Республика Вазирлар Махкамаси қошидаги
санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бирлаштирилиб
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик жамоат
саломатлиги ҳизмати яхлит тизимга бирлаштирилди.
Шунингдек, ушбу фармон қатор долзарб вазифаларни амалга оширишни
белгилаб берди. Унга кўра соғлиқни сақлаш вазирлиги жойлардаги ҳокимлар
билан ҳамкорликда маҳаллалар ва фуқаролар турар жойларида юкумли
касалликлар, айниқса коронавирус касаллигининг олдини олиш, унинг
касаллик белгиларисиз, енгил ўтаётган хасталиклар ва улар билан контактда
бўлган кишиларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган оилавий ва
Do'stlaringiz bilan baham: |