III Международная научно-практическая конференция
115
III International Scientific and Practical Conference
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БОЛАЛАР ОРАСИДА БРОНХИАЛ АСТМА
КАСАЛЛИГИ ДИНАМИКАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ризаев Ж.А., Нурмаматова К.Ч., Каримова М.У.
Самарқанд давлат тиббиёт институти,
Тошкент давлат стоматология институти
Кириш.
Аллергик касалликлар катталар орасида ҳам, 18 ёшгача бўлган
болалар орасида ҳам бутун дунё бўйлаб умумий ва бирламчи касалланиш
таркибида етакчи ўринни эгаллайди ва замонавий соғлиқни сақлашнинг асосий
муаммоларидан бири ҳисобланади.
Муаммонинг долзарблиги.
Болаларда аллергик касалликлар орасида
аллергик ринит ва бронхиал астма кўпинча қайд этилади. Бронхиал астма (БА)
тез-тез учраб туриши ва сурункали характерга эгалиги билан дунёнинг кўплаб
мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам муҳим ижтимоий муаммо
ҳисобланади. Д.М.Тураева (2015) маълумотига кўра Ўзбекистонда БА
саккизинчи синф ўқувчиларининг 28,4%да ва биринчи синф ўқувчиларининг
18,8%да учрайди. Муаллиф ўрганилган маълумотларнинг расмий статистик
маълумотларга қараганда бир неча баравар юқори эканлигига эътибор
қаратади.
Тадқиқот материаллари ва усуллари.
Тошкент шаҳрида БА нинг
умумий ва бирламчи касалланиш динамикасини ўрганиш учун шаҳар соғлиқни
сақлаш бошқармасининг йиллик ҳисоботларда тақдим этилган 2015-2019
йиллардаги статистик маълумотлардан фойдаланилди. Олинган маълумотларга
асосланиб, 0 дан 14 ёшгача бўлган 100 000 болалар ва 15 ёшдан18 ёшгача
бўлган ўсмирлар учун бирламчи ва умумий касалланиш кўрсаткичлари
ҳисоблаб чиқилди.
Тадқиқот натижалари.
Бронхиал астманинг тарқалиши асосан
ижтимоий ва экологик хавф омиллари билан белгиланади.
Тошкент шаҳрида
болалар орасида БА даражаси туманларларда турлича, 0 дан 14 ёшгача бўлган
100 000 болага бирламчи ва умумий касалланишнинг ўртача даврий даражаси
13,1±1,4 ва 59,9±3,1 ни ташкил этди. Ушбу даражалар 1 деб қабул қилинди ва
уларга нисбатан туманлар бўйича ўртача даврий кўрсатикичлар ҳисоблаб
чиқилди, олинган баллар БА тарқалиш даражаси энг юқори ва энг паст бўлган
ҳудудларни аниқлашга имкон берди. Болалар орасида БА нинг ўртача даврий
кўрсаткичлари Юнусобод (47,4±7,3) ва Учтепа (19,1±5,1) туманларида қайд
этилди, улар ўртача даражадан 3,6 ва 1,5 баравар юқорилиги аниқланди. Худди
шу туманларда умумий касалланиш даражаси ҳам юқори бўлган, шунинг учун
Учтепа туманида (138,7±13,6) 2,3 баравар, Юнусободда (87,1±9,9) 1,5 баравар,
Яшнабодда (113,9±14,9) 1,9 марта юқорилиги аниқланди. Болалар орасида
бирламчи (3,1±2,4) ва умумий (32,1±7,7) касалланиш даражаси энг паст
кўрсаткичлари Сирғали туманида қайд этилган (Р≥0,05). Тошкент шаҳридаги
умуман ўсмирлар ўртасида БА касаллигининг умумий ва бирламчи касалланиш
кўрсаткичи ўртача даврий даражаси 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган 100 000
Do'stlaringiz bilan baham: |