Iii международная научно-практическая конференция


БОЛАЛАР ОРАСИДА УЧРАЙДИГАН КАСАЛЛАНИШ, НОГИРОНЛИК



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/418
Sana18.07.2022
Hajmi4,43 Mb.
#823588
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   418
Bog'liq
1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021

БОЛАЛАР ОРАСИДА УЧРАЙДИГАН КАСАЛЛАНИШ, НОГИРОНЛИК 
ВА ЎЛИМ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ 
Мирзараҳимова К.Р. 
Тошкент давлат стоматология институти 
 
Долзарблиги: 
Республикамизда олиб бориладиган «Соғлом она ва 
соғлом бола » дастурига қаратилган чора тадбирлар
 
кенг кўлланда йўлга 
қўйилишига қарамасдан, болалар ораси учрамоқда.
 
Давлат статистика қўмитаси 
маълумотларига кўра, республикамизда 2015 йилда болалар касалликлари 
структурасида туғма аномалияларнинг салмоғи қуйидагича: болалар умумий 
касалланишининг 0,34% ни, бирламчи болалар касалланишининг 0,09% ни, 1 


III Международная научно-практическая конференция
 
100 
III International Scientific and Practical Conference 
ёшгача болалар умумий касалланишининг 0,8% ни, 5 ёшгача эса 0,4% ини 
ташкил қилади.
Мақсад:
Тошкент шаҳрида болалар касалланиши, ногиронлиги ва ўлими 
сабаблари ичида туғма аномалияларнинг структура ва даражасини ўрганиш.
Тадқиқот материал ва усуллари. 
Болалар касалланишларини ўрганиш 
учун Тошкент шаҳридаги 4 туман: Чилонзор, Яккасарой, Олмазор, 
Шайхонтохур туманлари ва ҳар бир тумандан биттадан поликлиника 39-, 23-, 
18-, 44-поликлиникалар “қуш уяси-уялаб танлаш” усулида танлаб олиниб, 
уларга бириктирилган ва 1150 та болани (590 та ўғил ва 560 та қиз бола) 
туғилгандан, то улар 3 ёшга тўлгунча қадар динамикада саломатлигини 
кузатиш орқали ўргандик. Биз касалланишларни болалар ўлимининг халқаро 
қабул қилинган қуйидаги ёшлар тизимига биноан улар ҳаётининг биринчи йили 
даврларини: 0-2 (ҳаётининг биринчи ойини алоҳида кўрсатилган ҳолда), 3-5 ой, 
6-8 ой ва 9-11 ойларига кўра таҳлил қилдик. 
Болалар касалланишларини ўрганиш манбалари бўлиб қуйидаги бирламчи 
қайд - ҳисобот ҳужжатлари олинди: боланинг ривожланиш тарихи (112-ш), 
алмашинув харитаси (113-ш), стационар беморлар картаси (003/ш). Олинган 
маълумотлар махсус ишлаб чиқилган “Эрта ёшдаги болаларнинг касалланиши ва 
тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш харитаси”га ёзиб борилди.
Болалар ногиронлигини Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур, Олмазор,
Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида ногирон болаларни ёппасига 
динамикада кузатиш орқали ўргандик. Давлат статистикаси қўмитасидан 
олинган маълумотлар махсус “Ногиронлик сабаблари, динамика ва даражасини 
ўрганишни рўйхатга олиш” журналига кўчириб ёздик. 2014- 2019 йилларда 
ногирон болалар сони ўртача 5131 дан 6500 тагачани ташкил этди.
Хулоса: 
Шундай қилиб, олинган натижалар шуни кўрсатдики, туғма 
аномалияларнинг олдини олиш ҳозирги замон соғлиқни сақлашнинг мухим 
вазифаларидан бири хисобланади. Бу вазифани ечиш учун соматик касаллиги 
бор аёлларга алохида эътибор бериш, ҳомилани эрта аниқлаш ва рўйхатга 
олиш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари ва туғруқ 
комплексларида ҳомиладорларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини 
яхшилаш, никоҳдан ўтаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш мухимдир.
Шунингдек туғруқхона, поликлиника (қишлоқ врачлик пунктлари) ва 
диагностик марказларининг ўзаро боғлиқ ишлашини таъминлаш мақсадга 
мувофиқдир.

Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish