33-§. Йўл-транспорт ҳодисалари
Инсон транспорт воситасини бошқариши билан «ҳайдовчи»га
айланади, демак унга юксак масъулият юкланади, чунки унинг
арзимас хатоси нафақат ўзига, балки олиб кетаётган йўловчи, ҳатто
пиёдаларнинг ҳаётига ёки соғлигига жиддий хавф солиши мумкин.
Ҳайдовчиларни бошқа ҳаракат иштирокчилардан фарқи шундаки,
улар транспорт воситаларини бошқариш учун қўйилган талабларга
тўла жавоб бериши керак.
Лекин транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига қўйиладиган
талаб қанчалик қаттиқ бўлишига қарамасдан, ўзини мураккаб йўл
вазиятида тўғри тута олмайдиган ҳайдовчилар, афсуски, учраб
туради. Транспорт оқимининг юқори жадаллиги ва зичлиги шароити-
да ҳайдовчидан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ва бошқариш
кўникмаларини мукаммал ўзлаштириш камлик қилади, ҳайдовчи
юқори маънавий ва жисмоний хусусиятларга эга бўлиши керак.
Бундай хусусиятларни ҳайдовчиларни тайёрлаш вақтида, қисқа
муддатда шакллантириш амалда мумкин эмас. Шунинг учун ҳай-
довчиларни ўқитишга йўналтиришдан олдин уларни малака-касб
танлови кўригидан ўтказиш лозим.
Йўлларда ҳаракатланиш деганда ҳаракатдаги транспорт восита-
лари мажмуи билан пиёдалар ва йўловчиларнинг ўзаро муносабат-
лари тушунилади. Ҳозирги замонда йўлларда ҳаракатланиш қат-
нашчиларининг катта тезликда ҳаракати характерлидир. Транспорт
воситаларининг юқори қувватга эга бўлган двигателлар билан
жиҳозланганлиги уларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши имко-
нини беради. Катта тезлик ва оғирликка эга бўлган транспорт воси-
талари атрофдагилар учун юқори хавф манбаига айланади. Шу
495
сабабли транспорт воситалари ва уларни бошқарадиган ҳайдов-
чиларга, йўловчи ва пиёдаларга бир қатор талаблар қўйиладики, бу
талабларнинг бирортаси бажарилмаслиги ҳаракатланиш ритмининг
бузилишига ва натижада йўл-транспорт ҳодисасининг содир этили-
шига олиб келади.
Демак, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳаракатни
тартибга солишнинг асосий омиллардан бири. Ҳайдовчи, пиёда, ва
йўловчиларнинг ҳаракат тизимида интизоми, ўз вазифаларига амал
қилишлари муҳим аҳамият касб этади.
Йўл-транспорт ҳодисаси
деб автомобиль йўлларида, шаҳар
кўча ва майдонларида транспорт воситаларининг нормал ҳаракат
режими бузилиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлишига, тан
жароҳати олишига, шунингдек, транспорт воситаларига ва ундаги
юкларнинг зарар кўришига, йўлдаги сунъий иншоатларнинг зарар-
ланишига ёки бошқа турдаги моддий зарарлар етказилишига
сабабчи бўлувчи ҳалокатларга айтилади.
Йўл-транспорт ҳодисалари учун қуйидаги 3 ҳолат характерли:
ҳодисада лоақал битта транспорт воситаси иштирок этади.
Йўлда содир бўладиган ҳар қандай қайғули ҳодиса, транспорт воси-
таси иштирок этмаса, у йўл-транспорт ҳодисаси деб айтилмайди;
йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситаси
албатта ҳаракатда бўлиши керак. Масалан, тўхтаб турган жойида,
таъмирлаш ишлари натижасида автомобиль ёниб кетса, бу йўл-
транспорт ҳодисасига кирмайди;
ҳодиса оқибатида одамлар ўлган, жароҳатланган ёки моддий
зарар етказилган бўлади.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси
қуйидаги 9 турдан иборат:
1) тўқнашув;
2) ағдарилиб (тўнтарилиб) кетиш;
3) турган транспорт воситасини уриб кетиш;
4) тўсиқларга урилиш;
5) пиёдаларни босиб (уриб) кетиш;
6) велосипедчини босиб (уриб) кетиш;
7) аравани босиб (уриб) кетиш;
8) ҳайвонларни уриб (босиб) кетиш;
9) бошқа (қолган) йўл-транспорт ҳодисалари.
496
Тўқнашув.
Бунга транспорт воситаларининг қарама-қарши
томонидан, бир йўналишда ёки ён томондан ҳаракатланаётган
вақтдаги тўқнашуви, темир йўл транспорти билан автомобиль
транспортининг тўқнашуви, тўсатдан тўхтаган транспорт воситаси
билан тўқнашиш кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |