Iii. Банк фаолиятини тартибга солиш


МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ



Download 46,56 Kb.
bet16/18
Sana31.03.2022
Hajmi46,56 Kb.
#520767
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1banklar va bank faoliyati toghrisidagi qonun uzb

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

38-модда. Банк сири


39-модда. Банкларнинг ўз мижозлари олдидаги жавобгарлиги
40-модда. Монополияга қарши қоидалар
38-модда. Банк сири

Банклар ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакилларининг банк операциялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига доир маълумотларни сир сақлашлари шарт.




Қаранг: “Банк сири тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси

Юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда ҳисобварақларига доир маълумотномалар ана шу ташкилотларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига берилади.


Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади.
Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга доир маълумотномалар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган васиятномасида кўрсатган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос ишларини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса - чет эл консуллик муассасаларига берилади.
Банклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади. (ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: АВ томонидан 2009 йил 23 октябрда 2023-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви ҳамда СВОЖҚК департаменти Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”

ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи қисмлари олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Хизмат бурчи юзасидан банк ахборотидан хабардор бўлган шахслар хизмат сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.




Қаранг: МЖТКнинг 46, 179-3-моддалари

Банклар ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни тахриридаги қисм) (Олдинги тахририга қаранг)


Банклар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида тақдим этади. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонун; АВ томонидан 2012 йил 2 мартда 2330-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган “Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида”ги Низом

Download 46,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish