Ii. Технологик қисм



Download 6,91 Mb.
bet21/34
Sana24.02.2022
Hajmi6,91 Mb.
#234877
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
diplom ishi. harbiy kiyimlar.

Жадвал 17


Йигириш системаси

Тола Ўзунлиги, мм

Бахоси


Унуми.1000 в

хом-ашё

қайта тар.

умумий

Кардли

36-40

100

100

100

100

Модерн

65

100

91,6

98,7

117,2

Жунли



90

98,9

107

100,3

112,2

Пахтали

65

98,9

87,9

97,4

117,2

17 жадвалда карда пахта йигириш тизими ва кимёвий йигириш тизимлари акс этирилган. Конвертерларни кўллашда титиш-саваш, тараш машиналарининг кискартирилиши натижасида ишлаб чиқаришдиган маҳсулотнинг тарнархи пасаяди. Ун тимларнинг кискартирилиши натижасида ишлаб чиқаришган маҳсулотнининг тоннархи ойлик маош, электр энергия ва бошка ҳарожатлар хисобида пасаяди.


Бу усулида ип йигиришда йигириш машиналарининг иш унумдорлиги 3-5 марта оддий холдагича караганда ошади.


2.7 Аралаш толали ипларни турли бўёвчи моддлар билан буяш имкониятларини урганиш


Дисперс бўёвчи моддалар. Дисперс бўёвчи моддалар оддий, диазатирланувчилар ва металкомплекслилар гурухларига бўлинади. Дисперс бўёвчи моддалар ацетат, полиамид ва полиэфир, яъни термопластик толалар учун қўлланилганлиги сабабли, улар билан бўяш ва гул босиш жараёни толанинг шишаланиш хароратидан 40-500С юқорида олиб берилади. Дисперс бўёвчи моддалар билан бўяшнинг қуйидаги технологик схемалари маълум: сувли дисперсияда, органик эритувчили эритмада, икки фазали коллоид системада, термик усулда, азеотроп буғли шароитда.
Сувли дисперсияда бўяш энг кўп қўлланилади ва амалда асосан Ўзлукли усулда амалга оширилади. Турли ўлчамли заррачалар мувозанатда бўлган дисперс бўёвчи моддалар суспензиясига бўяладиган тўқима материал тушурилганда ва эритма толанинг шишаланиш хароратидан юқори иситилган бўлса, толага мойиллик намоён қилувчи мономолекуляр холатдаги бўёвчи унинг юзасига сорблана бошлайди ва эркин хажм механизми билан унинг ичига диффЎзияланади. Суспензиядаги мувозанат тиклангунча, каттароқ заррачалар парчаланиб мономолекуляр холатдаги бўёвчилар хосил бўлади. Ташқи полидисперс системадаги мувозанатнинг бЎзилиши ва қайта тикланиши тола бўёвчи билан тўйгунга қадар давом этади. Ацетат толалар 800С гача, триацетат ва полиамид толалар 1000С ва ундан юқори хароратгача секин-аста кўтарилган холда 2-3 соат давомида бўялади. Полиэфир толалар қурилмаси зич бўлгани сабабли уларни бўяш учун қуйидаги усуллар ишлатилади:

  1. Юқори тепературали

  2. Интенсификаторли.

  3. Термозол

Дисперс бўёвчи моддалар билан полиэфир толалари қайнаш температурасида босим остида 1400С да ёки интенсификаторлар ёрдамида бўялади. Махсус шароитда - 140-2000С щароратларда бўяш усуллари щам мавжуд. Ўзлукли усулда қуйидаги технология бўйича бўялади: бўёвчи модда тола массасига нисбатан то 10% гача, интенсификатор 3-5 г/л, диспергатор 1-2 г/л, 1000С щароратда 1-2 соат. Термозол усулда ёки босим остида бўялганда щарорат 140-2000С гача бўлиб, бўяш давомийлиги 30-60 минутни (60-120 секунд термозол усул) ташкил этади.
Юқори хароратда термопластик тола қурилмаси бўшашади, бўёвчи модда сублимацияга учраб толанинг эркин ғовакларига жуда тез диффЎзияланади (газ холатдаги мономолекулалар учиб ўтади). Дисперс бўёвчи моддаларнинг иссиқ хаволи мухитда сорбланиш тезлиги ва мувозанат миқдори, толага мойиллиги ва бўяш иссиқлиги юқори бўлади.
Дисперс бўёвчи моддалар билан бўяшнинг органик эритувчили усули хам маълум. Органик эритувчилар ишлатилганда юқори бўяш тезлигига, матонинг тез ва равон намланишига, бўёвчи сарфининг камайишига, электр энергиясининг тежалишига эришиш мумкин. Аммо бу усул хам ўзига хос камчиликларга эга:
-герметик беркитиладиган бўяш аппаратларининг мураккаблиги;
-бўёвчи моддларнинг органик эритучидан толага ўтувчанлик даражасининг пастлиги;
-кўпчилик органик эритувчиларнинг захарли моддалиги.
Дисперс бўёвчи моддалар билан ацетат ва полиамид толаларини бўяш. Тола, трикотаж буюм ёки полотно ва мато кўринишидаги полиамид материаллари асосан Ўзлукли усулда 1400С ёки қайнаш щароратида бўялади. Бўяш ваннасида бўёвчи моддадан ташқари диспергатор бўлади. Полиамид материалларини дисперс бўёвчи моддалар билан бўяшда термозол усулдан деярли фойдаланилмайди. Ацетилцеллюлоза толалари фақат дисперс бўёвчи модда билан бўялади. Лекин диацетат ва триацетат толаларининг кимёвий тЎзилиши ва надмолекуляр тЎзилишининг бир-биридан фарқ қилиши уларни турли шароитларда бўяшни тақозо этади. Ацетат толалари структурасининг зич тЎзилишига эга эмасликлари, уларни 800С щароратдан юқори щароратда бўяганда, толада қайтмас ўзгаришлар юз беришига олиб келади. Триацетат толалари Ўзлукли усулда босим остида 1400С щароратда бўялади. Термозол усулида 190-2000С щароратда бўяш жараёни олиб борилади. Ацетат толаларини дисперс бўёвчи модда билан бўяшда бўяш ваннасида ишқорий агентлар бўлмаслиги керак. Чунки тола ишқорий шароитда гидролизланади.

Download 6,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish