II. Молекула ва ҳужайра физиологиясининг техник базалари
2.1.Ёруғлик микроскоп
2.2.Трансмиссион электрон микроскоп
2.3.Сканирлайдиган электрон ва атом-токли микроскоп 2.4.Радиоизотоплардан фойдаланиш
Молекула ва ҳужайра физиологиясида биологик тизимларда физик–кимёвий қонуниятларни аниқлашда умумий ҳолатда қуйидаги тадқиқот услубларидан фойдаланилади:
Рентген–структура таҳлили – бу услуб ёрдамида рентген нурлари дифракцияланиши механизми асосида, модданинг атом структурасини ўрганиш амалга оширилади. Яъни, модда орқали ўтказилган рентген нурлари дифракцияланиши маълумотлари бўйича модда таркибининг электрон зичлиги қиймати аниқланади ва ушбу асосда унинг таркибига кирувчи атомлар ва уларнинг жойлашиш позициясига аниқлик киритилади. Шунингдек, ушбу услуб ёрдамида кристал структура, суюқликлар ва оқсил макромолекулалари тадқиқ қилинади.
Изотоп индикацияси.
Электрон микроскопия.
Ультрабинафша нур микроскопияси – ультрабинафша нур биологик объектлар тасвирида контрастлик даражасини оширади ва бу услуб асосан, ҳужайра ичида жойлашган структураларни тадқиқ қилишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Микроскоп (грек тилида μικρός – кичик ўлчамли, σκοπεῖν – қарайман деган маънони англатади) – оддий кўз билан кўрш мумкин бўлмаган объектларни катталаштириб кўришга мўлжалланган оптик асбоб ҳисобланади. Биринчи микроскоп 1590–йилда Ханс Янсен ва Захарий Янсен (Голландия) томонидан ишлаб чиқилганлиги қайд қилинади. Шунингдек, Галилео Галилей 1609–йилда қавариқ линзалар асосида катталаштириб кўрсатувчи асбоб («occhiolino») ясаганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. 1665–йилда Роберт Гук томонидан замонавий микроскопнинг тузилиш тамойилларига мос келувчи дастлабки микроскопни ишлаб чиққан. Антони Ван Левенгук (1632–1723) микроскоп ёрдамида дастлабки биологик тадқиқотларни амалга оширган.
Роберт ГУК (Hooke Robert, Англия; 18.06.1635–03.03.1703) – пофессор, Оксфорд университети Крайст–Чёрч коллежини тугатган, 1663–йилдан бошлаб, микроскоп ишлаб чиқиш ва унинг ёрдамида биолгик тадқиотлар ўтказиш билан шуғулланган. 1665–йилда Р.Гук микроскоп конструкциясини такомиллаштирган ва турли хил биологик организмларнинг микроструктурасини ўрганиб, ўзининг «MICROGRAPHIA» китобини ёзган ва «cell – ҳужайра» атамасини фанга киритган. Шунингдек, Р.Гук оптика, физика, математика, тиббиёт соҳалари билан ҳам шуғулланган, барометр, гигрометр асбобларини ишлаб чиққан олим ҳисобланади1.
Do'stlaringiz bilan baham: |