Ii-мавзу: Ызбекистон Республикасининг маъмурий



Download 82,03 Kb.
bet2/2
Sana01.03.2023
Hajmi82,03 Kb.
#915495
1   2
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий

Миллат-лар

Ўзбеклар

Руслар

Тожиклар

Қозоклар

Татарлар

Қоракал-поклар

Бошка миллат вакиллари


Микдори

71,4

8,3

4,7

4,1

2,4

2,1

7

Республика деярли чекланмаган меҳнат ресурсларига эга. Аҳоли сони 24 млн киши, ўртача ёши 24 йил. Аҳолининг деярли ярми ёшлар. Ҳар тўрт ходимдан биттаси олий ва ўрта махсус таълимотга эга бўлиб, бу кўрсаткич жаҳон миқёсига мос келади.
58 олий ўқув юртида, жумладан 16 та универститетда 192 минг талаба ўқийди. 258 ўрта махсус билим юртлари, шундан 75 та коллежларда 195 минг киши тахсил кўради. 5 млн дан кўпрок болалар 9,3 минг мактабларда таълим олмоқдалар.
Ўзбекистон - юқори илмий имкониятларга эга мамлакат. Миллий академияда 40 институт, илмий марказ ва тажрибахоналар бор. Ўсимлик моддаси кимёси, ядро физикаси, геология ва фаннинг бошқа фундаментал йуналишлари бўйича олимларимизнинг тадқиқотлари жаҳон илмий жамоатчилиги томонидан кенг тан олинган.
Ўзбекистон халқи ўзи учун қайта тикланаётган ва жаҳонга қайтараётган асосий бойликлардан бири - бу буюк аждодларининг бой ва бебахо маданий-маънавий меросидир. Ўзбек олимлари, мутафаккирлари, ёзувчилари илохиёт тараққиётига жуда катта хисса бўлиб қўшилди. Улар инсонпарварлик, сабр-тоқат, яхши қўшничилик рухи билан суғорилган бўлиб, асрлар ва минг йилликлар туташган паллада ер куррасининг кўплаб қитъаларини қуршаб олган экстремизм, террорчилик, ихтилоф кабиларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этишга қаратилган.
Ўзбекистон табиати сахий, ранг-баранг ва бой; унинг худудида жойлашган қадимги маданиятнинг ноёб ёдгорликлари сони 4 мингдан ортиқ. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Қўқон, Термиз халқаро саёхатлар марказлари сифатида бутун дунёда машҳур. Республикамизни ҳар йили 4 млн сайёх келиб кетади. 1997 йилда Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги нишонланди.
- Ўзбекистон - Осиё ва Европа халқлари ва мамлакатлари ўзаро алоқалари ва ҳамкорлигининг инсоният тарихида энг қадимги ва биринчи савдо йўли - Буюк Ипак йўлининг марказий таянч нуқталаридан бири;
- бу ерда куч-қудрат ва тараққиётда жуда юксак даражаларга эришган буюк давлатлар бўлган, масалан Амир Темур даврида. Инсоният маданияти тарихида унинг тутган буюк ўрни дунё миқёсида тан олинди. 1996 йили БМТ қарорига мувофиқ Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги нишонланди;
- ўзбек халқининг Ибн Сино, Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб шонли фарзандларисиз тасаввур қилиб бўлмайдиган умумбашарий маданиятни бойитган олиймақом маданият, фан, фалсафа ва санъатнинг бешиги;
Ўзбекистон, мамлакат аҳолиси эҳтиёжларини қоплабгина қолмай, шу билан бирга жаҳон ҳамжамиятида ҳам фахрли ўринни эгаллай оладиган барча имкониятларга - жуда бой ишлаб чиқариш, илмий-техник ва табиий-иқлим, хом ашё маҳсулотларига, меҳнат ва ақлий имкониятларга эга.
3. Ўзбекистон Республикасининг давлат Мустақиллиги рамзлари. Юқорига
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланган уз давлат рамзлари – Байроғи, Герби ва Мадхиясига эга.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 5-Моддда
Давлат байроғи
"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида" қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг саккизинчи сессиясида қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроги рамзи мамлакатимиз худудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроқларига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда республика табиатига хос хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради.
Байроқдаги ҳаворанг-зангори осмон ва мусаффо сув рамзидир. Мовий-ложувард-ҳаворанг Шарқда азалдан қадрланади, вақтида буюк Амир Темур ҳам уз байроғига бу рангни танлаган.
Оқ ранг - тинчлик ва поклик тимсолидир. Ёш Мустақил давлат ўз йўлида баланд довонлардан ошиб ўтиши керак. Байроғимиздаги оқ ранг йўлимизнинг мусаффо ва чароғон бўлиши учун яхши ният рамзидир.
Қизил йўллар-бу ҳар бир тирик жоннинг қон томирида уриб турган ҳаётий куч, ҳаёт рамзидир.
Яшил ранг- ернеъмат ва оромбахш табиат тимсоли. Ҳозирги вақтда бутун дунёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракатлари кенг ёйилмокда; унинг рамзи ҳам яшил рангдир.
Яримой-Ўзбекистон халқининг кўп асрлик анъаналарига мувофик келади. Яримой ва юлдузлар-мусаффо осмоннинг ва тинчликнинг рамзидир.
Байроғимиздаги 12 та юлдуз тасвири бор. 12 рақами қадимдан буён мукаммаллик тимсоли ҳисобланади.
Давлат байроғи - бизнинг ўтмишимиз, бугунги кунимиз ва келажагимиз рамзидир.
Юқорига
Давлат герби
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўнинчи сессиясида қабул қилинди.
Гербнинг марказида тасвирланган-қанотларини кенг ёзиб турган Хумо қуши бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий Хумо қушини барча тирик мавжудотлар ичида энг саховатлиси деб таърифлаган.
Гербнинг юқори қисмида республикамизнинг собит ва барқарорлигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган. Унинг ичида яримой ва беш қиррали юлдуз ифодаланган.
Қуёш тасвири - давлатимизнинг йўли ҳамиша нурли бўлиши учун билдирилган яхши ният тимсоли. Айни пайтда у Республикамизнинг ноёб табиий иқлим шароитини ҳам кўрсатиб туради.
Бошоқлар – ризқ-рўзимиз бўлмиш ғалланинг тимсоли, оппоқ бўлиб очилаётган пахта чаноқлари тасвирланган ғўза шохлари – серқуёш юртимизнинг донғини бутун дунёга таратган асосий бойлигимиз рамзидир. Буғдой бошоқлари ва пахта чаноқларининг давлат байроғига ўхшаган лента билан ўраб қўйилганлиги - бу республикада яшаётган халқлар якдиллигининг тимсолидир.
Герб рангли тасвирда бўлиб, Хумо куши кумуш рангда; қуёш, бошоқлар, пахта чаноғи ва "Ўзбекистон" деган ёзув тилла рангда; ғўза шохлари ва барглари, водийлар яшил рангда; тоғлар ҳаворангда; чаноқдаги пахта, дарёлар, яримой ва юлдуз оқ рангда; Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган лента тўрт хил рангда берилган.
Давлат мадҳияси
"Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида" қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида қабул қилинди.
Шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан таклиф этилган вариант тасдиқланди.
Давлат мадҳияси, давлат Мустақиллигининг тимсоли бўлиб, у Ўзбекистон фуқаросида ватанпарварлик туйғуларини уйғотади. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жамоатчилик олдида ижро этилганида иштирокчилар уни тик туриб эркаклар бош кийимларини ечиб ёки унга қўлини "честь" қилиб туриб эшитадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси
А. Орипов сўзи М.Бурхонов мусиқаси
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то обад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Нақорат
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардони руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жуш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳаксевар она юрт, мангу бўл обод!
Нақорат
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Давлат мукофотлари
1993 йил 7 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан биринчи орден - биринчи ва иккинчи даражали "Соғлом авлод учун" ордени таъсис этилди.
1994йил 5 майда қуйидагилар таъсис этилди:
- "Ўзбекистон Қахрамони" унвони ва "Олтин Юлдуз"медали;
- "Мустақиллик" ордени;
- "Дўстлик" ордени;
- "Жасорат" медали;
- "Шуҳрат" медали;
1995 йил 30 августда қуйидагилар таъсис этилди:
- "Меҳнат шуҳрати" ордени.
- Биринчи ва иккинчи даражали "Шон-шараф" ордени.
1996 йил 26 апрелда қуйидагилар таъсис этилди:
- "Амир Темур" ордени.
- "Буюк хизматлари учун" ордени.
1998 йил 28 августда қуйидагилар таъсис этилди:
- "Эл-юрт ҳурмати " ордени.
Ўзбекистон Республикасининг фахрий
унвонлари
"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби"
"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби"
"Ўзбекистон ифтихори"
"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти"
"Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси"
"Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми"
"Ўзбекистон Республикаси халқ шоири"
"Ўзбекистон Республикаси халқ ўкитувчиси"
"Ўзбекистон Республикаси халқ хофизи"
"Ўзбекистон Республикаси халқ устаси"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтироси ва рационализатор"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғликни сақлаш ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган аҳолига хизмат қилиш соҳаси ходими"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор"
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист"
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июнда қабул қилинган "Байрам кунлари ҳақида"ги қонунга ва 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексининг 137-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси худудида қуйидаги кунлар, байрамлар дам олиш кунлари деб белгиланди.
1 январь - Янги йил
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни
21 март - Навруз байрами
9 май - /алаба куни
1 сентябрь - Мустақиллик куни
8 декабрь - Конституция куни
Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) - диний байрамининг биринчи куни
Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адха) - диний байрамининг биринчи куни.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т."Ўзбекистон",1992 й
2. Ўзбекистон Республикаси: Мустақил давлатларнинг бунёд бўлиши. Т."Ўзбекистон",1992 й
3. Каримов.И.А.Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т. "Ўзбекистон",1992 й
4. Каримов. И.А. Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакати. "Ўзбекистон",1993 й
5. Каримов. И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари,тараққиёт кафолотлари. Т."Ўзбекистон",1997 й
6. Каримов.И.А Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т."Шарқ" 1998 й.
7. Салимов. А. У Ўзбекистон: 5 йил демократия ва ислоҳотлар йўлидан. "Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти" курси учун қўлланма. 1 қисм. Т.1996 й.
8. Шарифхўжаев М.Ифтихор. Т."Ўзбекистон",1993 й
9. Усмонов К. /аниев Д.Ўзбекистон Мустақил тараққиёт йўлида. Т."Ўзбекистон",1994 й
10. Орипов М.Мустақиллик ҳақида ўйлар."Астон" 1994 й
11. А.Жалолов."Мустақиллик масъулияти" Т."Ўзбекистон",1996 й
12. Усмонов К ва бошқалар. Ўзбекистон Мустақиллик ва қарамлик йилларида. Т."Ўкитувчи" 1996 й.
13. Ўзбекистон: Мустақилликнинг 5 йили.Т."Шарқ" 1996 й
14. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси бўйича маърузаларнинг қисқача баёни. Т."Универститет"1998 й
15. Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили.О.Салимов ва бошқалар. Т."Шарқ" 1999 й.
Юқорига
Download 82,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish