Ii-мавзу: Ызбекистон Республикасининг маъмурий



Download 82,03 Kb.
bet1/2
Sana01.03.2023
Hajmi82,03 Kb.
#915495
  1   2
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий


Мундарижага қайтиш
II-Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий
худудий тузилиши ва бой имкониятлари.
Р Е Ж А
1. Ўзбекистоннинг ҳудуди, чегаралари, маъмурий-худудий тузилиши.
2. Ўзбекистоннинг аҳолиси, унинг миллий таркиби.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг рамзлари.
4. Фойдаланилган адабиётлар.
1. Мустақил Ўзбекистоннинг ҳудуди - 447,4 минг кв.км бўлиб, у Буюк Британия, Белгия, Дания, Швейцария ва Австралия мамлакатлари ҳудудлари йиғиндисидан каттадир. Республикамиз Марказий Осиёда, асосан, Амударё билан Сирдарё оралиғида жойлашган бўлиб, шимоли-ғарбда Турон пасттекислиги, жануби-шарқда Тян-Шан ва Олой тоғ тизмалари, жануби-ғарбда Қизилқум чўлларининг бир қисмини эгаллайди.
1991 йил 20 ноябрда Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси маъмурий-худудий тузилишига доир масалаларни ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги қонунга мувофик Қоракалпоғистон Республикасидан ташқари, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳардаги туманлар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарчалар ҳам Ўзбекистон Республикасининг маъмурий худудий қисмлари ҳисобланади.
Ўзбекистон билан Қоракалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тенг хуқуқлилик, улар ўртасида тузилган икки томонлама шартнома, битимлар асосида қурилади. Ўзбекистон Республикаси Қоракалпоғистоннинг худудий яхлитлигини тан олган ҳолда, унинг қонунлари Қоракалпоғистон Республикаси худудида ҳам мажбурийдир. Қоракалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига, давлат ҳокимиятига ва давлат бошқарув органларига, истаган вақтда ўз халқининг умумий референдуми асосида Ўзбекистондан ажралиб чиқиш хуқуқига эга. Улар ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади. Ўзбекистон таркибига Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразмдан иборат 12 вилоят ва буйсунувчи Тошкент шахри киради.
Зарур ҳолларда вилоятларни ташкил қилиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг таклифи, тегишли халқ ноиблари вилоят кенгашларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади. Юқоридаги масалалар бўйича вилоятларда референдум ўтказиш мумкин.
Республикада туманларни, шахарлардаги туманларни ташкил қилиш ва тугатиш ҳам Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан
Вазирлар Маҳкамасининг таклифи, йириклаштарилган ёки тугатилаётганлари халқ депутатлари туман кенгашлари, шахардаги туман кенгашлари, тегишли халқ ноиблари вилоят кенгашлар, Тошкент шахар кенгашининг илтимосига биноан амалга оширилади. Қоракалпоғистон Республикасида бу ишлар Қоракалпоғистон Республикасининг олий хокимият органи зиммасидадир.
Қоракалпоғистон Республикасининг Жукорги Кенгеси, ҳокимлари томонидан қишлоқларни, овулларни ташкил этиш ва тугатиш, ўзини-ўзи бошқарувчи тегишли овулларнинг халқ депутатлари ва туман халқ депутатлари кенгашларининг илтимослари асосида бажарилади.
Ўзбекистонда географик ва табиий шароитнинг қўлайлиги истиқлолга зарур бўлган табиий бойликлар, ҳосилдор ерлар, меҳнат ресурслари, қудратли иқтисодий, илмий-техникавий ва маънавий имкониятлар билан таъминлайди. Марказий Осиёдаги барча меҳнат ресурсларининг 40 фоизга яқини мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келади.
Республикамиз ривожланган кўп тармоқли қишлоқ хўжалигига эга бўлиб, у асосан суғориладиган дехқончилик билан шуғулланишга ихтисослашган.
Ўзбекистон қимматбаҳо хом ашё, жахондаги энг йирик пахта етиштирадиган ўлкалардан бири ҳисобланади. Агар бутун Марказий Осиёда 2 млн тоннага яқин пахта толаси етиштириладиган бўлса, шундан 1,5 млн тоннага яқин пахта толаси республикамиз ҳиссасига тўғри келади. Ватанимиз пахта етиштирувчи давлатлар ичида жаҳонда тўртинчи ва пахта экспорт қилидиган мамлакатлар ичида иккинчи ўринни эгаллаши ҳам Ўзбекистонни бой имкониятли мамлакат эканлигидан далолат беради.
Ҳар йили улкамиз далалари, полиз ва боғларида 5 млн тоннага яқин мева ва сабзавотлар етиштирилади. Шойи, жун, қоракул тери маҳсулотларидан тайёрланган буюмлар республикадан анча узоқда бўлган хорижий давлатларда ҳам харидоргир ҳисобланади.
Кўп авлодларимизнинг оғир меҳнати туфайли, республикада ирригация иншоотларининг кенг тармоғи вужудга келтирилган. Мамлакатимиз 20 йирик сув омборини, 160 минг км.га чўзилган суғориш тармоғларини, ўнлаб насос станцияларини ҳамда бошқа замонавий мураккаб техника билан жихозланган йирик иншоотларни ўз ичига олади.
Бугунги кунда республикамизда 700 та кон тадқиқ этилган бўлиб, уларда 95 та хар хил минерал хом ашёлар мавжудлиги аниқланган, фойдаланилаётган 370 та конлардан ҳар йили 20 млн тоннача хом ашё қазиб олинмокда. Кон захираларимизнинг 3 триллион АҚШ долларига тенгдир. Олтин, кумуш, уран, мис, молибден, қўрғошин, рух, вольфрам ва бошқа қимматли нодир металлар захираси бўйича Ўзбекистон дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ватанимиз олтин ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми бўйича жаҳонда саккизинчи ўринда туради.
Ўзбекистон қудратли, ривожланган энергетика, йирик индустрия манбаларига, ривожланган ички ва ташқи транспортига, тараққий этган алоқа тизимига, сайёхлик тармоғини ривожлантириш учун қулай имкониятларга, қудратли илмий ва маънавий имкониятларга эга.
Бу каби катта табиий бойликлар, қудратли саноат манбаи, илмий ва интелектуал имкониятлар, давлат суверенитети билан Ўзбекистонни ривожланган, гуллаб-яшнаётган давлатга айлантириш мумкин. Юртимиздаги иқтисодий, ижтимоий, маънавий, хуқуқий омиллар ва имкониятлар Ватанимизнинг жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаш имконини беради. Юқорига
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 129 миллат ва элатлар истиқомат қилади, аҳолиси 24 млн киши.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг миллий таркиби
(фоиз хисобида)


Download 82,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish