Т/р
|
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Умумишлабчиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситаларнинг эскириши
|
2510
|
0220—0299
|
2.
|
Умумишлабчиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активларнинг амортизацияси
|
2510
|
0510—0590
|
3.
|
Умумишлабчиқариш мақсадларига материалларнинг сарфланиши
|
2510
|
1010—1090
|
4.
|
Умумишлабчиқариш мақсадларига сарфланган материаллар қийматидаги фарқ ҳисобдан чиқарилди
|
2510
|
1610
|
5.
|
Ёрдамчи ишлаб чиқариш хизматлари умумишлабчиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди
|
2510
|
2310
|
6.
|
Келгуси давр харажатлари умумишлабчиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди
|
2510
|
3110—3190
|
7.
|
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш (энергия, сув, газ, алоқа ва ҳоказо) бўйича мол етказиб берувчиларнинг хизматлари
|
2510
|
6010
|
8.
|
Илгари тақдим этилган, лекин қондирилмаган даъволар суммасининг умумишлабчиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши
|
2510
|
4860
|
9.
|
Умумишлабчиқариш харажатлари билан боғлиқ суғурта харажатлари
|
2510
|
6510
|
10.
|
Мақсадли давлат жамғармаларига қилинган ажратмалар умумишлабчиқариш харажатларига киритилди
|
2510
|
6520
|
11.
|
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатларининг ҳисобланиши
|
2510
|
6710
|
12.
|
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари томонидан амалга оширилган харажатлар
|
2510
|
6110, 6120
|
13.
|
Илгари ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун берилган материалларнинг ортиқчаси ва қайтарилиши
|
1010
|
2510
|
14.
|
Умумишлабчиқариш харажатларининг маҳсулот таннархига киритилиши
|
2310
2010
|
2510
|
15.
|
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш харажатлари келгуси давр харажатлари таркибида акс эттирилди
|
3110—3190
|
2510
|
16.
|
Умумишлабчиқариш харажатларининг (бекор туриб қолишлар ва ҳоказолар) бир қисми жавобгар шахслар зиммасига юкланди
|
4730
|
2510
|
17.
|
Умумишлабчиқариш харажатларининг бир қисми (табиий офат, ёнғин ва ҳоказолар сабабли) зарарларга ҳисобдан чиқарилди
|
9430, 9720
|
2510
|
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
9-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)
131. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётида амалга оширилади.
Суғурталовчининг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида суғурталовчининг мақсади бўлган фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда суғурталовчининг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, ишчи ҳайвонларни сақловчи хўжаликларини сақлаш харажатлари акс эттирилади.
132. 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётнинг дебетига товар-моддий захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг дебети бўйича товар моддий захираларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |