Ii қисм. Асосий қоидалар I бўлим. Узоқ муддатли активлар I кичик бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни



Download 0,67 Mb.
bet22/90
Sana25.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#292856
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   90
Bog'liq
buhgalteriya schotlar rejasi va tasnifi

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Келгуси давр харажатларида ҳисобга олинадиган ишларни амалга ошириш учун материаллар чиқарилди

3190

1010—1090

2.

Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган ишларни амалга оширишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари

3190

2310

3.

Келгуси даврлар харажатларига тааллуқли бўлган умумишлабчиқариш харажатлари улуши ҳисобдан чиқарилди

3190

2510

4.

Келгуси йилга обуна бўйича харажатлар амалга оширилди

3120

5110

5.

Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган моддий қийматликлар ёки ишлар учун мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга бўлган қарзлар

3190

6010, 7010

6.

Келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган бошқа тўланадиган счётлар

3190

Мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

7.

Келгуси давр харажатларининг улуши навбатдаги ҳисобот даври келганда тегишли харажатлар счётларига ўтказилди

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

3110—3190

2-§. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи ва кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми бўйича ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи»;
3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар»;
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар».
142. 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётида вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқларга тегишли солиқларнинг ҳисобланиши умумий суммада 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг кредитида ва жорий қисми 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебетида акс эттирилади.
Кечиктирилган солиқларнинг тегишли қисмини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебети ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг кредитида акс эттирилади.
Солиқни кечиктирилган харажатларнинг тегишли суммасига камайтириш юз берадиган даври келганда солиқ суммаси 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг дебетида ва 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебетидаги қолдиқ жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасини камайтирилиши лозим бўлган солиқ суммасининг жорий қисмини кўрсатади.
(141 ва 142-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) 1813-1-сонли буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
143. 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» счёти қопланиш муддати давомида харажатларга тақсимланиб бориладиган облигация дисконт (чегирма)лар бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган харажатларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан қўлланилади. Облигацияларни чегирма билан сотиш 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» ёки 0950 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётлари дисконт (чегирма)лар суммаси ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебетида ва 6830 «Тўланадиган облигациялар» ёки 7830 «Тўланадиган облигациялар» счётининг кредитида акс эттирилади. Облигациялар бўйича жорий дисконт (чегирма)лар ҳисобланганда 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счёти дебетланади ва 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» счёти кредитланади.
144. Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмига, узоқ муддатли қисми 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётида ҳисобга олинадиган ва келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) ҳисобга олиш назарда тутилмаган харажатлар киради.
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётининг дебетида бошқа кечиктирилган харажатлар 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счёти билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Бу харажатларни жорий харажатларга ўтказиш даврининг вақти келганида улар 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётининг кредитидан ушбу харажатларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи», 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар», 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб кечиктирилган харажатларнинг ҳар бир тури, ҳар бир даври ва ҳисобдан чиқариш муддатлари бўйича юритилади.
(144-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
145. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)нинг боғланиши


Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish