Ii боб. Совет давлатининг дастлабки


 САНЪАТ ВА АДАБИЁТ СОҲАСИДАГИ АҲВОЛ, УНИНГ



Download 393,48 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana24.11.2022
Hajmi393,48 Kb.
#871525
1   2
2.2. САНЪАТ ВА АДАБИЁТ СОҲАСИДАГИ АҲВОЛ, УНИНГ
ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Ўрта Осиё қадимдан санъат ривожланган ҳудудлардан бири
ҳисобланади. Самарқанд, Бухоро, Хива, Қарши, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа
шаҳарлардаги меъморчилик, халқ амалий безаклари ўтмиш аждодларимиз
яратган санъат асарлари намуналари сифатида бутун дунёга машҳурдир.
Ўзбекистонда яшаб ўтган аждодларимиз томонидан анча мураккаб шаклдаги
мадрасалар, масжидлар, карвонсаройлар, қасрлар, сардобалар, хонақоҳлар,
минора гумбазлари, савдо расталари ансамбллари бунёд этилган.
Совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин минг йиллардан ортиқ тарихга
эга бўлган миллий адабиётимиз ва санъатимиз компартиянинг мафкуравий
тазйиқига учради. “Шаклан миллий ва мазмунан социалистик” шиори руҳида
чиққан
санъат
ва
адабиёт
асарлари
тарихий,
миллий,
диний
қадриятларимизнинг
йўқолишига,
ғайриинсоний
ҳақиқатни
сохталаштиришга қаратилган асарларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Холбуки, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида сақланиб қолган
тарихий обидалар ҳам бу ҳудудларда яшаган аҳолининг улкан меъморчилик
тажрибалари, моҳир халқ усталарининг ақл-заковатга эга бўлганликларидан
далолат беради. Ўрта Осиёнинг давлат пойтахтлари ва йирик шаҳарларидаги
монументал, ҳукумат-давлат бинолари, қасрларгина эмас, балки кўпгина
хусусий уйлар ҳам юксак санъат намуналари бўлиб ҳисобланади. Ота-
боболаримиз яшаб турган уй-жойларини ҳам обод ва кўркам қилишга
ҳаракат қилганлар. Шу ўринда араб тарихчиси Ал-Умарийнинг
туркистонликлар ҳақида эътироф қилиб айтган сўзларини эслаш ўринлидир:
“Одатда, бадавлат ва ўзига тўқ кишилар мол-мулкини ёқмайдиган ишларга
сарфлаб, ўз роҳат-фароғатлари йўлида беҳуда совуриб, ким ўзарга


ўйнаётганлигининг гувоҳи бўласан, аммо Мовароуннаҳрдаги бадавлат ва
мансабдор кишилар бойликларини, асосан мадраса, работлар қуришга,
йўлларни тиклашга ва оллоҳ йўлида вақф қилишга сарфлайдилар”.
Ўрта Осиёда ўзаро ички низоларнинг кучайиши натижасида XVII асрга
келиб, мамлакатнинг уч бўлакка бўлиниб кетиши ва иқтисодий инқирознинг
юзага келиши оқибатида сиёсий, иқтисодий, маънавий жиҳатдан пасайиш
даври бошланди. Чоризмнинг мустамлакачилиги даврида мазкур ҳолат
ниҳоятда хатарли тус олди. Чор Россиясининг мустамлакасига айланган
ўлкада рўй берган танг ижтимоий-иқтисодий шароит натижасида
меъморчилик ва амалий безак санъатини таназзулга олиб келди. XX аср
бошида Ўзбекистон жанубида бунёд этилган мадрасалар безаксиз оддий
усулда бўлиб бир-бирига ўхшаш кўринишда эди. Миллий меъморчиликка
нисбатан рус услубида бинолар қуришга эътибор кучайди. Рус
мустамлакачилиги миллий туйғулар ва ғурурларни ўстиришга хизмат
қиладиган ҳар қандай маданий-маърифий кўринишларга тиш-тирноғи билан
қарши чиқар эди.
XX аср бошларида Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудида қурилган бир
нечта мадрасаларнинг бинолари Бухоро ва Хивада сўнгги даврларда бунёд
этилган кичик мадрасаларни эслатади. Чунки бу даврда бунёд этилган
мадрасаларнинг барчаси содда ва безаксиз усулда қурилганлиги билан
ажралиб туради. Ўзбекистоннинг жанубида ҳам мадрасаларнинг биноларини
қуришга энг моҳир усталар жалб этилди. Жумладан XX аср бошларида
Қарши шаҳридаги Бекмурод Қозоқ мадрасаси қурилишига самарқандлик
моҳир уста Муҳаммад Солиҳ Самарқандий бошчилик қилди. Ғузордаги
Афғонбоғ мадрасаси қурилишига уста Зойир, уста Гулкор, уста Бўри, уста
Жўра каби кишилар иштирок этдилар. Қашқадарё ва Сурхондарёнинг
Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Денов каби шаҳарларида европа услубида рус
аскарлари учун қалъалар, казармалар, ҳарбий-сиёсий амалдорлар учун
бинолар қурила бошланди.


Совет ҳукуматининг дастлабки йилларида Ўзбекистон жанубида
жойлашган қадимий ёдгорликларни асраб-авайлаш тўғрисида ғамхўрлик
қилинмасдан, уларга аёвсиз муносабатда бўлинди. Улардан турли
мақсадларда фойдаланиш ёки йўқ қилиш ҳолатлари 1928 йилнинг ноябрида
Ўзбекистон ССР Марказий Ижроя қўмитаси II чақириқ 4-сессиясида “Эски
усул мактаб ва қорихоналарни тугатиш тўғрисида”ги қароридан кейин кенг
миқёсда амалга оширилди.
Маълумки, совет давлати томонидан ташкил этилган янги, сон-
саноқсиз муассаса ва ташкилотларга бинолар зарур эди. Халқимиз ўтмиши
ақл-заковатидан дарак берувчи, неча асрлардан буён эъзозлаб келинаётган
бинолар, дастлаб турли хил ташкилотларга тақсимланиб фойдаланилган
бўлса, кейинчалик улардан ҳар хил зарарли моддаларни, ашёларни сақловчи
омбор, қамоқхона сифатида фойдаланилди.
Шунингдек, бойлар, руҳонийларнинг уйлари мусодара қилиниб, турли
ташкилот ва муассасаларга тақсимлаб берилди. Дастлабки йилларда янги
ташкил этилган шўро мактаблари мачитларнинг биноларида ёки мусодара
қилинган кишиларнинг уйларида фаолият кўрсатди.
Ўзбекистон КП(б) нинг 1927 йил 16 ноябрда бўлган учинчи съездида
шаҳарларнинг ободончилигини яхшилаш мақсадида эски шаҳарларни қайта
қуришни режалаштириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу қарорга
мувофиқ қадимий шаҳар меъморчилигига зарба берилиб, йўллар чиқариш
мақсадида кўпгина тарихий биноларни бузиш режалаштирилди. Бунинг
оқибатида эса масжид, мадраса, хонақоҳ, карвонсаройлар, регистонлар,
ҳовли-жойлар бузилиб, янги завод-фабрикалар, уй-жойлар, жамоат бинолари,
истироҳат боғлари барпо этишга секин-аста киришилди. Бу эса маҳаллий
аҳоли учун қадрли, эъзозли, муқаддас ва шарафли бўлган қадимий
биноларнинг йўқ бўлиб, унутилиб кетишига ҳамда Шарқ шаҳарлари
меъморчилиги ўзгариб, Европа қолипига кириб боришига замин тайёрлади.
1930 йиллардан бошлаб Ўзбекистоннинг жанубида ҳам янги ижтимоий
талабларга жавоб берадиган бинолар, маданият саройлари, клублар,


мактаблар, болалар боғчаси, касалхоналар, маданият ва истироҳат боғлари,
хиёбонлар, театр, кинотеатр ва музейлар, турар жой бинолари қурила
бошланди.
Бинолар қурилишида миллий, анъанавий услублар билан бирга рус
меъморчилигига хос услублар қўлланила бошланди. 1934 йилда Қарши
шаҳарда меҳмонхона, 1936 йилда бир нечта мактаб, 1937 йилда маданият уйи,
кинотеатр, шаҳар кутубхонаси, 1940 йилда истироҳат боғи бинолари қурилди.
Ўзбекистон ва унинг жанубий вилоятларида меъморчилик обидалари
билан бир қаторда, ўзбек халқ маданий меросида халқ амалий безак санъати
ҳам муҳим ўрин тутади. Амалий безак санъати кишиларнинг маънавий
оламини бойитишда катта аҳамият касб этади. Ҳар хил идишларга безак
бериш, гўзал ва кўркам кийим-кечаклар тайёрлаш, уй-рўзғор буюмларини
юксак дид билан ясаш, турар-жойларни инсон дидига мос қилиб жиҳозлаш
жараёнлари билан боғлиқ ҳолда амалий безак санъати юзага келган.
Ганчкорлик, наққошлик, ёғоч, ва тош ва суяк ўймакорлиги, кандакорлик,
пичоқчилик, заргарлик, каштачилик, зардўзлик, гиламчилик, кигизчилик,
бўйрачилик каби амалий безак санъати турлари ривожланди.
Шаҳарларнинг атрофларида ҳунармандчилик билан шуғулланган
маҳаллалар кўпчиликни ташкил этарди. Зардўзлар, мисгарлар, чилангарлар,
темирчилар, кулолчилик билан шуғулланган маҳаллалар мавжуд эди. Қарши
шаҳри атрофида Бузробод, Чақар, Рогузар, Хўжахиёл маҳаллалари, элликка
яқин гузарлар бўлган. Темирчилик, наққошлик, кулолчилик, мисгарлик ва
ҳунармандчиликнинг
бошқа
турлари
тараққий
этган.
Қўрғонча
маҳалласининг Қизилмачит кўчасида истиқомат қилган аҳоли косибчилик
билан шуғулланган. Улар тиккан этик, ковуш, маҳсилар харидоргир бўлган.
Бу устахоналарда ошланган сифатли терилар нафақат Қарши, балки Бухоро,
Самарқанд бозорларига ҳам чиқариларди. Эски шаҳар бозори атрофида
кўплаб мисгарлик, наққошлик дўконлари фаолият кўрсатган.
Ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган турларидан бири
кандакорлик мактаблари Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳам мавжуд эди.


Қаршидаги кандакорлик мактаби Бухоро кандакорлари таъсирида бўлса-да,
ўзига хос шаклда ривожланиб келди. Қаршида мис буюмларга ҳар хил
рангдор шишалар қадаб, нақшларни турли хил рангли лаклар билан
қоплашган. Улар мис буюмларни ўзлари ясаб безаганлар. Шаҳрисабз
кандакорлари қолип усулидан кенг фойдаланганлар. Улар самовар, туфдон,
чойнак ва бошқа уй-рўзғор идишларини ажойиб қилиб безаганлар.
Шахрисабз кандакорлари ўзига хос нақш беришда кўк, қизил, қора ва бошқа
ранг сўргичларни қўллаганлар.
Қаршида темирчи усталар томонидан ясалган пичоқлар жуда машҳур
бўлган. Пўлатдан ясалиб, дастасига олтин ёки кумуш қопланган Қарши
пичоқлари XX аср бошида 7-8 сўм баҳоланган.
Совет ҳукумати сиёсати оқибатида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга ҳаракат қилган ҳунармандлар мажбуран кооперативларга
бирлаштирилди. Ҳунармандларнинг эркин ишлашлари учун имкониятлар
яратилмаганлиги сабабли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бир андозага
тушиб қолди. Улардаги хилма-хиллик, нафислик ва гўзаллик аста-секин ўз
мавқеини йўқотиб борди. Кейинчалик шогирдлар анъанасига эътибор
берилмаганлиги сабабли, 30-йилларга келиб, ҳунарманд усталар сони
камайиб кетди. Артелларга бирлашган ҳунармандлар умумий тарзда
ишлашга мажбур бўлдилар.
Қадимдан Ўрта Осиё халқлари уйларнинг ичини безашда ранг-баранг
шаклдаги кашталардан кенг фойдаланганлар. Улардан тахмонлардаги кўрпа-
ёстиқ усти, сандал, бешик устини ёпишда фойдаланишган. Кашталар
ишлатилишига қараб жойнамоз, зардевор, кирпеч, чойшаб деб номланган.
Улар асосан икки услубда тикилган: матонинг арқоқ ва ўрим инларини санаб
кашта тикиш, матога тасвир тушириб, кашта тикиш.
Шўролар ҳукмронлигининг 2-жаҳон урушидан олдинги йилларида
Ўзбекистон жанубидаги Қарши, Бойсун, Денов, Косон, Бешкент, Чироқчи,
Ғузор каби аҳоли масканларида ўзига хос каштачилик ҳунари анъаналари
сақланиб келинмоқда эди. Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида тикилган


кашталар юзасининг кўп қисмини нақш эгаллайди. Ўзбек халқи миллий
анъаналарига, асосан келин сепида бир неча хилдаги кашталарнинг бўлиши
шарт ҳисобланган. Бу анъана, айниқса, Қашқадарё ва Сурхондарё
вилоятларининг деярли барча туманларида сақланган бўлиб, улар қизлар
томонидан тикилган. Келинларнинг уйлари, асосан кашталар, турли хил
сўзаналар билан безатилган. Кўйлак, яктак, авра (40 ёшга кирган аёллар
яктаги) ларга чиройли гулларни кашта қилиб тикканлар. Кашталанган
газмолдан қурама, кўрпа, ёстиқ, кўрпача, Шаҳрисабз, Жарқўргон ва Бойсунда
ҳар хил турдаги дўппилар, белбоғлар тикилган.
Халқ миллийлигини белгиловчи кийимлар ҳам ўзига хослиги билан
ажралиб туради. Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудлари аҳолисининг ҳам ўзига
хос кийимлари мавжуд эди. Аёлларнинг кўпчилиги енги узун, ёқаси бурма
куйлак, камзул ёки адрас куртача (камзулнинг бир тури), бошида эса
пешонабоғ кийишган. Билакузук, мунчоқ, ҳалқа ҳар бир аёлнинг тақиши
шарт бўлган зебу-зийнатлари ҳисобланган. Момолар бошида култапўшак
(бош ва сочни бекитиб турувчи кийим) устидан докадан тикилган пийма
кийишган. Кекса аёллар, момолар бошларига желак (алоча, ёки докадан
яктакка ўхшатиб тикилган, бошга кийиб юришга қулай ёпинғич) солиб
юришган.
Келинлар бурма ёқали енги ва этаги каштали оқ кўйлак, бошида зар ёки
бахмал дўппи, бўйинларида зебигардон тақишган.
Эркаклар либоси шарқоналиги билан ҳозирги либослардан, тубдан
фарқ қилади. Ёшлар қалпоқ, шаппўш, мўнди ёқали кўйлак, яктак, тўн, ковуш
кийишган.
Хотин-қизлар алача, бўзни ўзлари тўқиб, ундан кўйлак, чопон, яктак ва
бошқа кийимлар тикишган. Четдан Бухоро адраси, шойи, ипак материаллари
олиб келинган. Ўзлари учун зарур кийимларни (яктак, желак, сочвон) уйда
тикканлар.
Халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган турларидан яна бири
гилам тўқиш санъати бўлиб, у кўп асрлик миллий анъанага таянган узоқ


тарихга эга. Дастлаб гилам тўқишнинг биргина тури мавжуд бўлиб, бу оддий
шол гилам тўқишдан иборат бўлган. Айниқса, чорвачилик билан
шуғулланувчи жанубий ҳудудларда гилам тўқиш одати жуда эрта бошланган.
Гиламдан хона ичини безатиш, иссиқ сақлаш, товушни камайтиришда кенг
фойдаланилган.
Гиламлар ўсимлик, яъни пахта, зиғир толаларининг ҳамда қўй, эчки,
туя жунидан тўқилган. 20-йилларда гиламларнинг тўқима (гули тўқиладиган),
тикма (тайёр буюмга гули тикиладиган), босма (гули бўяб босиладиган)
хиллари мавжуд эди. Қишлоқларда қўни-қўшни аёллар бир-бирларининг
уйларига навбат билан йиғилишиб, гилам тўқишган.
Қашқадарё ва Сурхондарёда гиламнинг патсиз тури кўпроқ тўқилган
бўлиб, улар ўзига хос бадиий безакка эга бўлган. Бу ҳудудларда асосан араби
гилам, терма гилам, чумчуқ кўзи гилам, жулхурси гилам, ғажари гилам,
гажаки гилам, қоқма тақир гилам, қиличи шол гилам, ширози гилам, қуроқ
гилам ва бозор гилам деб номланган турлари кўпроқ тўқилган. Шунингдек,
миллий урф-одатларга кўра “қиз гиламлар” турмушга чиқаётган ҳар бир қиз
сепида бўлиши шарт ҳисобланган .
Гиламларга турли шаклдаги гул кўринишлари солиниб тўқилган.
Улардан самар гул, арча гул, туморча гул, атлас гул, танноз гул, чаппа гул,
самавар гул, тароқ гул, тўражон гул, тўрт қиз гул, қуш қанот гул каби
турлари шулар жумласидандир.
Хонадонларда гилам эски усулдаги қуроллар ёрдамида тўқиб келинган.
Кейинги йилларда гилам тўқиладиган фабрика ва цехлар ташкил этилиб,
уларда гилам тўқишга мослашган ускуналар ўрнатила бошланди. Шўролар
ҳукмронлиги йилларида ҳам маҳаллий аҳоли уйларида гилам тўқиш одати
сақланиб қолди.
Қашқадарё ва Сурхондарё аҳолисининг маълум қисми чорвачилик
билан шуғулланаётганлиги туфайли, бу ҳудудларда кигиз босиш санъати ҳам
кенг тарқалганди. Ота-боболаримиз кигизни ерга бўйра устидан солишган,


ўтовларни ўрашган, қалпоқ, пийма ва бошқаларда ишлатишган. Қашқадарё
ва Сурхондарёда кигизларнинг қорақўй ва чайдим хиллари кўпроқ учрайди.
Шўролар даврида халқ амалий санъати ҳам умумлаштира бошланди.
1924 йилда Бойсунда қизил шарқ артели тузилиб унда бўз, алача тўқилди.
Кулолчилик, темирчилик, қандолатчилик ишлари давом эттирилди.
1928 йилда Шаҳрисабз шаҳрида “Ҳужум” бадиий буюмлар фабрикаси
ишга тушди. Унда зардўзи дўппилар, палослар, бадиий каштачилик, гилам
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қарши шаҳрида “Учқун” гиламдўзлик
фабрикаси фаолият кўрсата бошлади.
Бу даврда амалий безак санъати бир текис ривожланишига имконият
бўлмади. Матоларни безаш санъати, гиламчилик, дўппидўзлик, кулоллик
сақланиб қолган бўлса, кандакорлик, ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик
ўзининг амалий аҳамиятини бирмунча йўқотди.
Ўзбекистоннринг Жанубий ҳудудларда ҳам бахшилар, ҳофизлар,
раққослар, ўз санъатларини (байрамлар, сайллар, давралар) тўй-томошалар,
базмларда намоён қилишган. Наврўз, Меҳржон ва ўзга байрамлари
муносабати билан томошалар ташкил этилган. Томошаларда масхарабозлик
ва қизиқчилик, қўғирчоқбозлик, дарбозлик, кўз боғлаш, ҳар хил ҳайвонларни
ўйнатиш, улоқ, кўпкари ўйинлари кенг тарқалган.
Узоқ асрлар давомида Республикамиз бахшилари дўмбира, дутор ёки
қўбиз билан достонлар, термалар куйлаб, халқ ҳаёти купаши, яшаш тарзи,
маънавий руҳий оламини ёритишга хизмат қилган. Бу қадимий санъатни
Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаси бахшилари устоз-шогирдлик анъанасини
давом эттирган ҳолда, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Рустамхон”, “Кунтуғмиш”,
“Ҳасанхон”, “Авазхон” сингари достонларни куйлаб авлоддан-авлодга
етказиб, халққа маънавий озиқ бағишлаб келганлар. Қашқадарё ва
Сурхондарё воҳасининг Шеробод, Бойсун, Қамай, Чироқчи ва Бешқўтон
бахшичилик мактаблари XX аср охирига қадар фаолият кўрсатган. Ҳар бир
достончилик мактаби вакилларининг ижро усули бир-бирларидан фарқ
қилган. Қамай (Қамаши) ижодкорларида китобийликка хослик бўлса,


Шеробод мактаби вакилларида қадимийлик асослари устун туради. Шеробод,
Қамай, Чироқчи достончилик мактаблари халқимизга Хонназир, Искандар,
Хидир, Абдукарим, Бобо шоир, Қосим юзбоши, Эрназар Қобон каби
истеъдодли сўз санъаткорларини етиштириб берди. XX аср бошида Алим
Юзбоши, Шерназар, Мардон, Ражаб, Бобоназар, Холиёр каби донгдор халқ
бахшилари ижод қилди. 30-40-йилларда Абдулла шоир Нурали ўғли, Умир
Сафар ўғли, Ражаб шоир, Тоғай шоир, Бозор шоир, Чори бахши Қўлдош ўғли,
Мурод шоир Дониёр ўғли, Қўзи шоир, Тош шоир Чоршанби ўғли, Бозор
Шерқул ўғли, Худойқул шоир Яхшибой ўғли, Ҳазратқул Худойберди ўғли
каби кўплаб бахши-шоирлар халққа хизмат қилди
18
. Шундай достончи
шоирлардан бири Абдулла шоир Нурали ўғлидир. Қашқадарёлик Абдулла
шоир Нурали ўғлига (1874-1957) 1938 йилда “Ўзбекистон халқ достончиси”
унвони берилди. 1937 -1938 йилларда фольклоршунос олимлар Абдулла
шоир Нурали ўғлидан термалар ва айрим достонларни ёзиб олди. Абдулла
шоир 1937 йилда Москвада ўтган Ўзбекистон адабиёти ва санъати
декадасида қатнашди.
Чироқчилик Тоғай шоир (1893-1976) “Гўрўғли” туркумидан кўпгина
достонни ёд билган, “Алпомиш”, “Юсуф Аҳмад” достонларини севиб
куйлаган. Ижоди юксалиб, тобора халқ қалбига яқинроқ бўлиб бораётган
Тоғай шоир шўролар томонидан ноҳақ айбланиб, 1930 йилда Шимолий
Қозоғистонга сургун қилинди. 1932 йилда ўз юртига қочиб келган шоир
қўлга туширилиб, бутун оила аъзолари билан Сибирга сургун қилинди. 50-
йилларнинг охирларида Тоғай шоир бошқа кўплаб қатағон қурбонлари
сингари оқланди ва юртига қайтиб келди.
Қамайлик Бозор бахши Омон ўғли (1908-1970) кўпгина термалар
яратди ва Мулла Холназар ёздириб қолдирган “Нурали” достонини севиб
куйлади ва бизгача етказди. Халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Ҳайдар
Ҳофиз 1874 йилда Бешкент туманида туғилди. У Навоий, Машраб, Муқимий
каби мумтоз шоирларнинг ғазалларини, “Зайнул-араб” достонини севиб
18
Эргашев А. // Буюк санъат яшашга ҳақли. // 1998, №4, 28-30-бетлар.


куйлаган. 1937 йилда Ҳайдар ҳофиз “халқ душмани” сифатида қамалди.
Дастлаб Қарши шаҳрида турмага айлантирилган Абдулазизхўжа мадрасаси
биносига қамаб қўйилди. Сўнг у Тошкентдаги Товоқсой қамоқхонасига
жўнатилди. 1938 йилда ҳофиз 63 ёшида қамоқхонада оламдан ўтди.
Ўзига хос услубий йўналишга эга бўлган Шеробод достончилигида
Шерна мактаби алоҳида ўрин тутди: бу мактаб Мардонқул Авлиёқул ўғли,
Умир Сафаров, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Жўра Эшмирза ўғли, Нурали
Боймат ўғли каби 20 га яқин достончиларни етиштирди. Шерна мактабининг
иқтидорли бир вакилиМардонқул бахши Авлиёқул ўғли 1886 йили Шеробод
туманидаги Азон қишлоғида таваллуд топди ва 1966 йилда вафот этди. У
тоғаси Шерна шоир назарига тушди. Мардонқул бахши Авдиёқул ўғли 20
дан ортиқ анъанавий достонларни ижро этиб, ўзи ҳам замонавий термалар
яратди.
Шеробод достончилик мактаби бахшилари орасида алоҳида ўрин
эгаллаганлардан бири Худойқул юзбошидир. У 1871-1964 йилларда яшаб
ижод қилди. Шўролар ҳукмронлиги йилларида бахшилар ижодида шўролар
давлати мафкураси етакчи роль ўйнайди. Чунки бу даврларда бахшилар
томонидан ижро қилинган достонларда шўро давлати сиёсатини бўрттириш
ҳолатлари кўзга ташланади. Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватламаган
бахшилар фаолияти таъқиқланди. Уларга турли хил зуғумлар ўтказилди. Шу
сабабдан бахшилар ижодида ҳам шўро давлатини улуғловчи термалар,
ўланлар яратилди.
Шўро давлати ўрнатилган дастлабки йиллардан бошлаб, Европа
мусиқасига алоҳида аҳамият берилди. Туркистон Республикаси Халқ
Маориф Комиссарлиги (1919 йил) ихтиёрида санъат бўлими ташкил этилди.
Унинг таркибида мусиқа, театр, тасвирий санъат тармоқлари киритилди.
Санъат бўлими, махсус ва умумтаълим мусиқа мактабларига бошчилик
қилиб, тубжой аҳоли болаларига мусиқа таълимини жорий этиш билан
шуғулланди.


Шўро ҳукуматининг сиёсати совет мусиқаси ижодкорларининг ўсиши
учун қулай шарт-шароит яратишга, янги совет тингловчиларини тарбиялашга,
кўп овозли хор оркестрини яратишга қаратилган тадбирларни амалга ошириб,
миллий мусиқа маданиятининг ўрни ва ролини пасайтириш йўлини тутди.
Ўша йилларда ўзбек халқи ҳаётига қаршиликлар билан бўлса-да
Европа мусиқаси кириб келди. Унга қарши чиққанлар миллий мусиқани
сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар. Аммо шунга қарамай Ўзбекистоннинг
жанубий ҳудудларида ҳам бир нечта совет мусиқа мактабларини ташкил
этилди.
1921-1922 йилларда Шеробод, Қарши ва Шаҳрисабзда мусиқа
мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Мактабларда духовой оркестр ва
миллий мусиқа тўгараклари ташкил этилиб, вилоят ва туманларда
концертлар уюштирилди.
Шаҳрисабз шаҳридаги мусиқа мактабида 20 нафар, Қарши мусиқа
мактабида 28 нафар, Шеробод мусиқа мактабида 19 нафар ўқувчи таълим
олди. Ўқувчиларга хор ашуласи, ритмика ва шу сингари куй ва қўшиқлар
ўргатилди. Мазкур санъат масканларини битирганларнинг маълум қисми
махсус мусиқа ўқув юртларига бориб, ўз билимларини оширдилар. Турли хил
бадиий тўгаракларда қатнашиб, халққа маънавий хизмат кўрсатдилар.
1924 йилда Китоб туманида марҳум санъаткор Қори Зокир
раҳбарлигида истеъдодли ёшлардан иборат группа ташкил этилди. Унга
Турсунтош Самиева, Камол Бухориев, Икрома Болтаева, Зайнаб Самиева ва
педагог Саиджон Шукуров каби талантлар уюшган эди.
1928 йилда Қарши (Беҳбудий) шаҳар маориф бўлими ҳузурида бадиий
ҳаваскорлар тўгараги ташкил этилди. Тўгаракка танбурчи Абдулла Қодиров
раҳбарлик қилди. Шу йили Китоб ва Шаҳрисабз туманларида ҳам бадиий
ҳаваскорлик тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди. Улар қизил чойхоналарда,
клубларда концертлар кўрсатишарди. Саҳна томошалари эса ҳовлиларда
намойиш қилинди.


1927-1928 йилларда Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Шеробод
туманларида бадиий тўгарак фаолият кўрсатиб, халққа саҳналаштирилган
тамошалар кўрсатди. 1932 йил 2 августда Қарши ва Шаҳрисабз бадиий
ҳаваскорлик тўгараклари заминида вилоят театри ташкил этилди.
Ўша вақтда Тошкент, Самарқанд театрлари фаолияти яхши
йўлга қўйилган бўлиб, чекка шаҳарлардаги театрларнинг ривожланишида
талай қийинчиликлар мавжуд эди. Аввало, профессионал таълим олган
актёрлар етарли эмас эди. Қашқадарё вилоят театри репертуарларининг
шаклланишида Тошкент театрларидан келган Бақо Азизов (бадиий раҳбар),
режиссёрлардан Собир Воҳидовларнинг ижодий фаолияти самарали бўлди.
1935 йилда Термиз шаҳрида Жарқўрғон колхоз халқ театри асосида
вилоят давлат театри ташкил этилди. Театр дастлаб Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг
“Ғолибият” спектакли билан очилди. А.Исмоилов, О.Фаёзова, Ҳ.Аъзамов,
К.Муслимова, Р.Бобожонов, М.Ҳамидовалар театрнинг илк санъаткорлари
эди. Театрнинг дастлабки репертуарларида 30-йиллардаги хотин-қизлар
озодлиги, жамоалаштириш сиёсатини ифодаловчи асарлар ўрин олди.
“Рустам” (У.Исмоилов), “Гулсара” (К.Яшин), “Ғунчалар” (З.Фатхуллин) ва
бошқалар шулар жумласидандир.
Қашқадарё вилоят театри 1936 йилда давлат маблағлари ҳисобидан
таъминланадиган бўлди. Шу туфайли театрни мустаҳкамлаш, декорация -
безак воситалари сотиб олиш учун имконият яратилди. 1936 йилда
Қашқадарё вилоят театрида саҳналаштирилган “Тор-мор”, “Ёндирамиз”,
“Гулсара”, “Ғолиблик” асарлари декорация - безаклари учун давлат
маблағлари ҳисобидан 12697 сўм ажратилди. Театрда соф драматик асарлар
билан бир қаторда музикали спектакллар яратишга ҳам алоҳида аҳамият
берилди. 1938 йилда Муҳиддин Эрматов томонидан саҳналаштирилган
“Фарҳод ва Ширин” ана шундай асарлардан ҳисобланади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят театрлари ташкил топган дастлабки
йилларда А.Исмоилов, О.Фаёзова, Ҳ.Аъзамов, К.Муслимова, Р.Бобожонов,
М.Ҳамидова, И.Болтаева, З.Самиева, Қ.Зокиров, Қ.Тўраев, Н.Остонов,


Б.Камолов каби кўплаб истеъдодли санъаткорлар меҳнат қилишди. Театр
жамоалари қишлоқ жойларига борар, спетакллар қўйишар, деҳқонларга
концертлар кўрсатишарди. 1937 йилда Қашқадарё вилоят театр труппаси
икки бригадага бўлиниб иш олиб борди. Биринчи бригада Касби, Қавчин,
Қозоқ, Денов ва Қамаши қишлоқ советидаги 21 та колхозда, иккинчи бригада
эса Қатағон, Комилон, Найман, Сарим ва Косон тумани ҳудудидаги
колхозларда бўлишди. Театр репертуарида “Гулсара”, “Номус ва муҳаббат”,
“Аршин мол-алан” ва бошқа спектакллар бор эди.
Шўро тузуми йилларида халқнинг маданий-маънавий ҳордиқ
чиқаришлари учун театрлар фаолияти йўлга қўйилган бўлса-да, улар ижод
эркинлигидан маҳрум эди. Чунки театрлар олдига ҳам, аввало совет давлати
мафкурасини тарғиб қилиш, уни мустаҳкамлаш каби вазифалар қўйилган эди.
Шунга қарамай ўша даврда жанубдаги театрларда “Ҳужум”, “Уйғониш”,
“Ғунчалар”, “Чегарачилар” билан бир қаторда “Туҳматчилар жазоси”,
“Майсаранинг иши” каби спектакллар ҳам халққа кўрсатилди.
Ўз ССР Маориф Халқ Комиссарлиги 1937 йилда “Ўзбекистон
мактабларида бадиий тарбия бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб,
унда мактабларда бадиий тарбия ишлари савияси етарли даражада эмаслиги
қайд қилинди. Қарорда мактабларда болалар драматик, мусиқа, хор, расм ва
бошқа бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ишини яхшилаб, фаолиятини
кенгайтириб, уларга ўқувчиларнинг кўпроқ иштирок этишини таъминлаш
зарурлиги қайд этилди.
Шунгача, яъни 1936 йилда Қашқадарёда жами тўгараклар сони 24 тани
ташкил этарди. Улардан драматик тўгараклар 8 та, мусиқа тўгараклари 4 та,
хор тўгараги 5 та ва бошқа тўгараклар 7 та эди. 1937 йилда эса уларнинг сони
20 тага тушиб қолди. Ўша даврда Сурхондарё вилоятида тўгараклар сони 18
та бўлиб, улардан хор тўгараги 5 та, драматик тўгараклар 8 та, мусиқа
тўгараги 3 тани ташкил этди. Жанубий ҳудудлар аҳолиси ўртасида миллий
ўйин кўп бўлиб, улардан “қарсак ўйин” алоҳида аҳамиятга эга эди. Тоғли


туман ва қишлоқларда “беш қарсак”, Қарши тумани қишлоқларида эса “тўрт
қарсак” ўйини кенг тарқалган эди.
Шўролар даврида санъатнинг янги бир тури – кино санъатига асос
солинди. 1919 йил 27 августда РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг
“Фотография ва кинематография савдоси ва санъатини Халқ Маориф
Комиссарлиги ихтиёрига ўтказиш тўғрисида”ги декрети қабул қилинди.
РКП(б) XIII съезди (1924 й) кино санъати ходимлари олдига “партия
қўлидаги коммунистик маърифат ва ташвиқотнинг энг қудратли воситаси
бўлиши лозимлиги” вазифасини қўйди
19
. Совет ҳукумати санъатнинг барча
соҳалари қатори кино санъатини ҳам коммунистик мафкура асосида йўлга
қўйди. Чунки халқ оммаси онгига большевиклар партияси ғояларини тарғиб
қилишда, уни қўллаб-қувватлашда кино санъатидан фойдаланиш кўзда
тутилган эди.
1924 йил 21 апрелда Ўрта Осиёда биринчи кино ташкилот “Бухкино”
вужудга келди. Бу ташкилот бадиий-ташвиқот, ижтимоий-хроникал
фильмлар ишлаб чиқариш, фильмларни ижарага олиш, сотиб олиш,
кинотеатрлар қуриш каби масалалар билан шуғулланди. 1924-1925
йиллардан бошлаб Ўзбекистонда кино санъати халқ турмуш тарзига кенг
миқёсда кириб кела бошлади.
1925 йилда республикада 25 та кўчма кино қурилмаси фаолият
кўрсатди. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида эса 1925-1926 йилларда
кўчма кино қурилмалари сони 29 тани ташкил этди. Ўша даврда совет
давлатининг ўрнатилиши билан боғлиқ воқеалар, кенг халқ оммасини
социалистик қурилишга жалб қилиш, марксистик ғоялар, асосан
кинокартиналар орқали тарғиб қилина бошланди.
1926-1927 йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳолига
кино кўрсатиш учун махсус бинолар, яъни кинотеатрлар қуриш бошланди.
Шу йилларда Қашқадарёда 3 та кўчма кино ва битта кинотеатр,
Сурхондарёда битта кўчма кино ва 2 та кинотеатр (Термез ва Шеробод
19
Раҳмонов Н, Умаралиев А., Совет Ўзбекистони маданияти тарихи очерклари. Т., 1984, 225-бет.


туманларида) иш бошлади. 1927 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши,
Шаҳрисабз, Косон, Ғузор туманларида кўчма кино пунктлари ташкил этилди.
1928 йилга келиб республикадаги кино қурилмалари сони 121 тага етди
ва улардан 26 таси қишлоқларда эди.
1928 йилдан эътиборан Ўзбекистоннинг жанубида ҳам кинотеатр
бинолари қурила бошланди. Шу йилнинг 18 майида Сурхондарё вилоятида
“Қизил Шарқ” кинотеатри ишга тушди. Кинотеатрни керакли асбоб-
ускуналар билан жиҳозлаш учун 1500 сўм, “Прогресс” кинотеатри учун
11900 сўм ажратилди. Қарши шаҳридаги кинотеатр қурилиши учун 36000
сарфланди.
1928-1929 йилларда Сурхондарё вилоятида кўчма кинолар сони 2 тани,
1929 - 1930 йилларда 6 тани ташкил этди.
1930 йилда кино санъатида янги босқич – овозли киноларни кўрсатиш
бошланди. Бироқ, Ўзбекистонда овозли киноларни ишлаб чиқариш
жараёнининг ривожланиши суст борди. Кино санъатида миллий кадрлар
етишмас, моддий-техник база ночор эди. Шу туфайли Ўзбекистоннинг
жанубий вилоятларида халққа кино хизмати кўрсатиш жараёни давр
талабидан анча орқада эди.
Янги яратилган фильмлар ўз даври мафкурасини экран орқали кенг
тарғиб қилди. Масалан, “Қасам” фильми Ўзбекистонда ер-сув ислоҳоти
давридаги воқеаларни, “Боғдодда америка пахтаси” фильми жамоалаштириш
даврини, “Асал” фильми давлат томонидан белгиланган режаларининг
муддатдан илгари бажарилишини, хотин-қизларни ишлаб чиқаришга жалб
қилишни, “Авлиё қиз”, “Рамазон” фильмлари диний урф-одатларга ва динга
қарши курашни акс эттирди.
1932 йилда республикада кўчма кино қурилмалар сони 300 тага етди.
Кино ишлаб чиқариш фаолияти бир оз бўлса-да, кенгайтирилди. 1937
йилнинг биринчи чорагида Қарши (Беҳбудий) шаҳрида 350 томошабинга
мўлжалланган овозли кинотеатр очилди. Кино экранларига “Маҳбуслар”,


“Биринчи взвод”, “Ҳукуматга қарши ҳужум” каби бадиий ва ҳужжатли
фильмлар намойиш қилинди.
1940 йилда Ўзбекистонда 624 та кино қурилма бўлиб, уларнинг 408
таси қишлоқ жойларда эди
20
. Шу йил Қашқадарёда янги кино қурилмалар
сони 30 тани, Сурхондарёда 25 тани ташкил этди. 1940 йилда Бухоро
вилоятида битта вилоят, 3 та районлараро кинолаштириш бошқармаси
очилди. Улар қуйидаги шаҳарларда ташкил этилган ва кўрсатилган туман
аҳолисига хизмат қилган.
1. Шаҳрисабз кинолаштириш бошқармаси: Шаҳрисабз, Чироқчи,
Яккабоғ ва Китоб.
2. Қарши кинолаштириш бошқармаси: Бешкент, Қарши, Ғузор ва
Деҳқонобод.
3. Сурхондарё вилоятида вилоятнинг барча аҳолисига хизмат қилувчи
бошқарма.
Кинотеатрларда намойиш этилган кинофильмлар ижтимоий-маданий
ҳаётда муҳим ўрин тутди. Бу даврда давлат сиёсатини амалга ошириш, унинг
мавқеини мустаҳкамлашга хос бўлган кинофильмлар орқали тарғибот
ишлари олиб борилди.
Хуллас, 20-30-йилларда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари аҳолиси
маънавий ҳаётида санъат, гарчи коммунистик мафкура исканжасида фаолият
кўрсатган бўлса-да, маълум ижобий аҳамият касб этди. Бу даврда ўзбек халқи
амалий безак санъатининг мисгарлик, кандакорлик, темирчилик, косибчилик,
наққошлик каби турлари нуфузи бир оз тушган бўлса, гиламчилик,
каштачилик, тўқимачилик такомиллашиб борди. Бу йилларда кўпгина
тарихий бинолар бузиб ташланиб, Европа меъморчилигига хос бўлган
бинолар қурилиши амалга оширилди. Ўзбек халқи оғзаки ижодида бахши-
шоирлар ижоди қийинчиликлар ва тазйиқлар остида давом этди. Театр, кино
томошалари шўро давлати мафкурасини кенг ёйиш мақсадида ташкил
20
Эргашев Ш. Сурхон-Шеробод водийси. Т., Фан, 1976, 48-бет.


этилган бўлса ҳам кишилар маънавий ҳаётида ўзига хос ижобий таъсир ҳам
кўрсатди.

Download 393,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish