Ii боб. Совет давлатининг дастлабки



Download 393,48 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.11.2022
Hajmi393,48 Kb.
#871525
  1   2


II
БОБ.
СОВЕТ
ДАВЛАТИНИНГ
ДАСТЛАБКИ
ЎН
ЙИЛЛИКЛАРИДА ЖАНУБИЙ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ
ҲАЁТИ.
2.1.
ХХ
асрнинг
30-йилларида
маданий-маърифий
муассасаларнинг ташкил этилиши ҳамда уларга қўйилган талаблар
Инсоният тарихида из қолдирган ҳар бир давлатларнинг ўзига хос
сиёсатини амалга оширишга хизмат қиладиган ғояси ёхуд мафкураси бўлган.
Россияда рўй берган 1917 йил октябрь давлат тўнтариши натижасида
ҳокимият тепасига келган большевиклар партияси ҳам ўз мафкурасини
тарғиб қилишга катта эътибор берди. Совет давлати ўзининг дастлабки
кунларидан бошлаб сиёсий, иқтисодий соҳалар билан бир қаторда маданий
соҳани йўлга қўйиш борасида ҳам тадбирлар ишлаб чиқди. Бундан кўзланган
асосий мақсад маҳаллий халқлар маданияти ва санъатини ривожлантириш
эмас, балки ўлка аҳолисини “коммунистик руҳда” қайта тарбиялаш,
социализм ҳамда унинг ғоялари учун хизмат қилувчи инсонларни
шакллантиришдан иборат эди. Маданий соҳанинг тармоғи ҳисобланган
маданий-маърифий муассасалар совет ҳукуматининг айнан юқорида
таъкидланган мақсад ва вазифаларини тарғиб қилувчи асосий масканлардан
бири сифатида ташкил этила бошланди.
20-30-йилларда қизил чойхоналар, кутубхоналар, турли шаклдаги
клублар ва бошқа маданий-маърифий муассасалар аҳоли ўртасида советлар
мафкураси ва ғояларини тарғиб-ташвиқ қилди.
Чунончи, тоталитар режим шароитида маданий-маърифий муассасалар
ўз олдига аҳолини мафккравий жиҳатдан қайта тарбиялашни мақсад қилиб
қўйган бўлиб, уни рўёбга чиқаришга зарур бўлган шароитлар яратилди.
Ўзбекистон
ва
унинг
жанубий
вилоятлари
маданий-маърифий
муассасаларида ҳам сиёсий-тарбиявий ишлар шўро ҳукумати тамойиллари
асосида олиб бориш учун иккита муҳим вазифа қўйилди:
1. Ўзбек халқи ўтмиши, ўша даврдаги ҳаёти, миллий хусусияти ва
руҳиятига ёт бўлган “социалистик онг”ни шакллантириш.


2.
Большевикларнинг
янги
“социалистик
мафкура”сини
Ўзбекистоннинг ерли халқ вакиллари онгига сингдириб, уларнинг миллий,
шарқона дунёқарашларини тубдан ўзгартириш.
Бу “ўта муҳим” бўлган вазифаларни руёбга чиқаришнинг турли хил
йўналишлари, йўллари ва усуллари ишлаб чиқилди. Қисқа вақт ичида
Ўзбекистоннинг жанубида ҳам туб аҳолининг урф-одатларига зид бўлган
маданий-маърифий муассасалар таркибига кирувчи клублар (ишчи, хотин-
қизлар, қишлоқ клублари), қизил чойхоналар, деҳқон уйлари ташкил этилиб,
уларда шўро мафкурасини таргибот ва ташвиқот этиш йўлга қўйилди.
Бу
муассасалар
олдига
аҳолининг
маънавий-маърифий
имкониятларини ва жисмоний кучини шўро давлатини мустаҳкамлаш
соҳасига қаратиш вазифалари қўйилди.
Маданий-оқартув муассасалари кенг халқ оммасининг большевистик
ақидаларга ишончини мустаҳкамлаш, совет ҳукумати сиёсатига нисбатан
ҳайриҳоҳларни кўпайтириш мақсадида турли-хил ташвиқотларни амалга
оширди. Жумладан, 1920 йилда ташкил этилган “Қизил Шарқ” ташвиқот
поезди 15-25 сентябргача Бухоро ва Қарши шаҳарларида бўлиб, кўргазмали
ташвиқотлар, варақалар, мурожаатномалар, сиёсий плакатлар, “жонли
газеталар”, сатирик чиқишлар намойиш қилинди.
20-йилларда маданий-маърифий муассасаларнинг кенг тарқалган тури
қизил чойхоналар эди. Бухоро республикаси таркибида бўлган Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятларида 1921-1924 йилларда биттадан қизил чойхоналар
фаолият кўрсатган бўлса, 1925 йилда уларнинг сони 8 тани ташкил этди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мазкур муассасалар, асосан
маориф бўлимлари, касаба уюшмалари ва “Қўшчи союзи” ташкилотлари
томонидан очилди. Қизил чойхоналарда сиёсий адабиётларни тарқатиш,
газеталарни овоз чиқариб ўқиш, деворий газеталар чиқариш йўлга қўйилди.
Маълумки, Ўзбекистоннинг шаҳар ва йирик қишлоқларида, халққа
хизмат қилиб келган чойхоналар азалдан аҳоли тўпланадиган масканлардан


бири бўлиб, бу ерда тўпланганлар ҳордиқ чиқариш билан бирга кундалик
ҳаёт ташвишлари ва қувончлари борасида қизиқарли суҳбатлар ўтказганлар.
Шўро ҳукумати зуғуми билан анъанавий “чойхона” атамасига “қизил”
сўзи қўшилиб чойхоналарнинг қадимдан амалга ошириб келаётган фаолияти
ўзгартирилди.
1926 йилда Ўзбекистонда 177 та қизил чойхона фаолият
кўрсатди. Улардан 19 таси Қашқадарё вилоятида, 15 таси Сурхондарё
вилояти шаҳар ва туманларида жойлашганди. 1926 йилнинг январ ойида
Сурхондарё вилояти маориф ва маданият ходимларининг биринчи
конференциясида маданий-маърифий муассасалар сонини ошириш, уларга
аҳолини жалб қилиш асосий вазифа қилиб белгиланди. Аҳолини қизил
чойхоналарга жалб қилиш мақсадида шўролар давлати томонидан турли хил
тадбирлар олиб борилди.
Жумладан, 1925-1926 йилларда Қашқадарёда юз берган
қурғоқчилик оқибатида содир бўлган қийин шароитда қизил чойхоналарда
аҳолига арзон нархда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ишлари
ташкиллаштирилди. Ишни шу тарзда уюштириш ўз самарасини берди. Қизил
чойхоналарга келаётганлар сони ошиб борди, ўрта ҳисобда бир кунда
келаётганлар сони 50-60 нафарни ташкил этди. 1927 йилда Қашқадарё
вилоятининг Косон туманида қизил чойхона ташкил этилди. 1927
йилнинг август ойида бўлиб ўтган Қашқадарё вилояти маориф бўлими
йиғилишида Шаҳрисабз, Тангиҳарам (Деҳқонобод), Чироқчи, Яккабоғ,
Китоб, Бешкент туманидаги қизил чойхоналар фаолияти ёмон аҳволда
эканлиги таъкидланди. Қизил чойхоналар ўқув қуроллари, жиҳозлар,
адабиётлар билан таъминланмаганлиги қайд қилинди.
Шунингдек, қизил чойхоналарда ишловчи кадрларнинг етарли
даражада эмаслиги, улар сонининг аста-секин қисқариб кетишига сабаб
бўлди. 1927- 1928 йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 8
тадан қизил чойхоналар қолди. Сурхондарё вилоятида қизил чойхоналар
Шеробод,
Бойсун,
Сариосиё,
Денов,
Жарқўрғон,
Паттакесар


туманларида жойлашган эди. Паттакесар туманидаги қизил чойхоналарнинг
биттаси уйғур миллатига мансуб бўлган кишилар эҳтиёжи учун хизмат қилди.
1927 йил ноябрда бўлган Ўзбекистон КП(б)нинг III съезди қабул
қилган резолюциясида мактаб, қизил бурчак, қизил чойхона, клублар, деҳқон
уйлари, агрономия марказлари ва худосизлар уюшмалари динга қарши
ташвиқотнинг марказига айланиши керак деб таъкидланди.
Динга қарши тарғиботнинг аниқ шаклларини ишга солиш билан бир
қаторда, фаоллар орасида диний-маиший урф-одатларга (хатна қилиш, диний
дафн маросимлари ўтказиш, мозорларни зиёрат қилиш, чўқиниш, никоҳ
ўқитиш ва ҳоказоларга) қарши кенг кураш олиб бориш лозим деб кўрсатилди.
Қизил чойхоналар ҳам динга қарши олиб борилган курашда
ташвиқот ўчоғига айлантирилди. Мазкур муассасаларда маҳаллий халқлар
турмушида муҳим ўрин эгаллаган диний эътиқодлар, миллий урф-одатлар,
қадриятларни таҳқирловчи ташвиқотлар олиб борилди. Ҳар бир қизил
чойхонада “Ленин бурчаклари” ташкил этилиб, унда Лениннинг асарлари,
портретлари, фотосуратлари, ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилувчи плакатлар
тарғиб қилинди.
1928 йил май ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Компартияси Марказий
Қўмитасининг III пленумида сиёсий, маданий-маърифий ишларни авж
олдириш масаласи кенг муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.
Пленум ҳужжатларида қизил чойхоналар фаолиятига алоҳида эътибор
берилди, уларнинг сонини ошириш, олиб бориладиган тарғиботни
кучайтириш лозимлиги қайд этилди. Чойхоналарнинг асосий вазифаси совет
давлати сиёсатини тарғиб қилиш, аҳолини социалистик қурилишга кенгроқ
жалб этиш, аҳоли орасида тарғиботни кучайтиришдан иборат эканлиги
таъкидлаб ўтилди
1
.
1929 йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида фаолият
кўрсатган қизил чойхоналарда худосизлар уюшмалари ташкил қилинди.
Уюшма аъзолари аҳоли ўртасида алоҳида ёки умумий суҳбатлар уюштириб,
1
ЎзР МДА. 94-жамғарма, 5-рўйхат, 325-иш, 53-варақ.


йирик уламолар, дин пешволари ҳақида маълумотлар тўплашда совет
давлатининг асосий таянч пунктларидан бири бўлди.
Ҳукумат ғоявий ва мафкуравий мақсадларига эришиш учун давлат
маблағларини аямас эди. Масалан, 1926-1927 йилларда Ўзбекистонда
кутубхоналар, қизил чойхоналар ва сиёсий-оқартув тадбирлари учун
маҳаллий бюджетдан 350200 сўм сарфланган бўлса, 1928-1929 йилларда
1675316 сўм ажратилди. Сарфланган маблағлар ҳисобига Ўзбекистонда
қизил чойхоналар сони йиллар давомида ўсиб борди. 1928-1929 йилларда 371
та қизил чойхона фаолият кўрсатган бўлса, 1929-1930 йилларда уларнинг
сони 514 тага етди. Хусусан, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги қизил
чойхоналар сони ҳам кўпайиб борди. Улар 1928-1929 йилларда Қашқадарё
вилоятида 15 тани, 1929-1930 йилларда 26 тани ташкил этди, улардан 20 таси
қишлоқларда фаолият кўрсатди. 1928-29 йилларда Сурхондарё вилоятидаги
қизил чойхоналар 18 тадан, 1929-30 йилларда 20 тага ошди.
1930 йилда республика сиёсий-оқартув ходимларининг I съезди қизил
чойхоналар фаолиятининг ўсишида алоҳида аҳамият касб этди. Съезд қабул
қилган қарорларда савдо, маҳаллий қўмита ва хўжалик ташкилотлари
ҳисобидан қизил чойхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
зарурлиги алоҳида таъкидлаб кўрсатилди. Шунга мувофиқ қизил чойхоналар
моддий базасини мустаҳкамлаш ишига жиддий эътибор қаратилди.
1933 йилдан бошлаб қизил чойхоналар фаолиятида ўзгаришлар юз
берди. Якка деҳқон хўжалигини жамоалаштириш муносабати билан ғўзага
ишлов бериш, пахта-йиғим терими мавсумида аҳолидан кенг фойдаланишни
йўлга қўйишда қизил чойхоналар асосий рол ўйнади. Унда жамоаларга
кирадиган деҳқонларга тарғиб-ташвиқ ишлари олиб борилди. Қизил
чойхоналари бўлмаган хўжаликларда эса юқоридаги сабабларга кўра янгидан
ташкил этилди.
Чойхоналарга келган аҳоли ўртасида суҳбатлар, йиғинлар уюштирилиб
уларга “колхозга кирмаганлар сувдан маҳрум этилади”, “уларга ёмон ерлар


берилади”, “катта солиқлар солинади”, деган мазмундаги дўқ-пўписалар
баралла айтилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.
Совет
ҳукумати
ўша
йилларда
ҳам
қизил
чойхоналарга
жамоалаштириш ишини таршб этувчи асосий муассаса сифатида қаралиб,
сонини кўпайтиришга эътибор берди. 1935 йилда Ўзбекистонда 3351 та
қизил чойхона фаолият кўрсатган бўлса, 1937 йилда 3628, 1940 йилда 4000
тани ташкил этди. Шу йилларда Қашқадарё вилоятида 209 та, Сурхондарё
вилоятида 134 та қизил чойхона иш олиб борди. Бу даврда қишлоқларда
жойлашган қизил чойхоналарнинг аксарияти колхоз бюджети ҳисобидан
фаолият кўрсатди. Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги 160 та, Сурхондарё
вилоятидаги 100 та қизил чойхона колхоз бюджети, қолганлари маҳаллий
бюджет ҳисобида эди
2
. Қизил чойхоналар сони кўп бўлса-да, улар
тақсимотидаги нотекислик бу соҳа ишларига анча салбий таъсир кўрсатди.
1936 йилда Қарши туманида 68 та қизил чойхона иш олиб борган бўлса,
Деҳқонобод туманида бор-йўғи 2 та қизил чойхона ишлади. 1937 йилда эса
Китоб туманида 37 та, Яккабоғ туманида эса 4 та қизил чойхона фаолият
кўрсатди
3
. Бу ҳолатлар мазкур муассасалар фаолиятининг яхши йўлга
қўйилмаганлигидан далолат беради.
1937 йилдан, эътиборан жанубий вилоятлардаги қизил чойхоналар
фаолиятида қатор ўзгаришлар юз берди. Биринчидан, уларнинг катта қисми
қишлоқ клублари ёхуд маданият уйларини ташкил этишда асос бўлиб
хизмат қилди, бир қисми ошхона, кафе типидаги овқатланиш
муассасаларига айлантирилди.
Иккинчидан, қизил чойхоналар фаолиятидаги асосий ўзгариш
шундан иборат бўлдики, энди уларнинг иши мавсумий ҳолат
кўринишига ўтди. Чойхоналардаги тарғибот далаларга кўчирилиб,
деҳқончилик билан машғул бўлган омма ўртасида уюштирила бошланди.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви Қашқадарё филиали. 34-жамғарма, 1-рўйхат,
906-иш, 124-варақ.
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви Қашқадарё филиали. 34-жамғарма, 1-рўйхат, 906-иш,
124-варақ.


Чойхона атамасига қўшилган “қизил” сўзи муомаладан чиқиб қолди,
шаҳар ва туман марказларида йирик бозорлари бор қишлоқларда
чойхоналар ўз фаолиятини давом эттирди.
Ўша
давр
сиёсатини
тарғиб
қилувчи
маданий-маърифий
муассасаларнинг яна бир тури – клублар бўлиб, уларнинг ишини ташкил
этишга алоҳида аҳамият берилди. Клубларда олиб бориладиган сиёсий-
оммавий ишларнинг мазмуни ҳукумат сиёсатини оммага етказиш, савод
мактабларига аҳолини жалб қилиш, советлар ҳукумати томонидан тасис
этилган байрамларни ўтказиш, аҳолининг сиёсий билимларини оширишга
қаратилган эди. Клубларга келган кишиларга марказий, маҳаллий, органлари,
бошланғич партия ташкилотлари, касаба уюшмалари олдида турган
вазифалар ҳақида тушунча берилди.
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Ўзбекистонда клуб
муассасаларининг партия клублари, ишчи клублари, мунозара клублари,
колхоз клублари ва хотин-қизлар клублари каби турлари мавжуд эди.
1921-1924 йилларда Бухоро Халқ Совет Республикасида 7 та марказий
клуб муассасаси бўлиб, улардан иккитаси Қарши ва Термиз шаҳарларида эди.
Клуб муассасалари фаолияти бир йўналишга, яъни совет давлати сиёсатини
тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, уларга турли тоифадаги кишилар жалб
қилинди.
Партия клублари ўз иш фаолиятларини партия аъзолари ва аъзоликка
номзодлар, комсомоллар, раҳбар ходимлар ўртасида олиб борди. Уларнинг
олдига қўйилган асосий вазифа жойларда совет давлати сиёсатини амалга
ошириш, партия жамоатчилигини ташкил этиш, партия аъзолари сонини
кенгайтиришдан иборат эди.
1925 йилда партия клублари Қарши ва Термиз шаҳарларида ҳам
ташкил этилди, жанубий вилоятларда ҳам клуб муассасалари сони ошиб
борди.
1925 йилда Қашқадарёда 5 та, Сурхондарё вилоятида 5 та клуб фаолият
кўрсатди. Клублар қошида кутубхоналар ташкил этилди. Қарши шаҳридаги


клуб кутубхонасида 568 та китоб бўлиб, улардан 248 таси рус, 320 таси ўзбек
тилидаги китоблар эди. Клубларда “Янги йўл”, “Қизил Ўзбекистон”,
“Муштум”, “Фарғона”, “Зарафшон” газеталари ва “Машраб” журналлари
тахламлари мавжуд бўлиб, уларда чиқарилаётган мақолалар клуб аъзолари
томонидан муҳокама қилиниб, кишиларни совет ҳукумати сиёсатини қўллаб-
қувватлашга даъват этиларди.
1927 йилда Қашқадарё вилояти 9 та, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор,
Яккабоғ, Китоб, Косон туманларида иш олиб борди. Сурхондарё
вилоятининг эса Бойсун, Паттакесар, Жарқўрғон, Денов, Шеробод
туманларида янги клуб муассасалари ташкил этилди ва сони 14 тага етди.
Уларнинг 2 таси хотин-қизлар ва 2 таси ҳарбийлар клуби эди
4
. 1928 йилда
Қашқадарё вилоятидаги клублар сони 13 тани, 1929-1930 йилда 17 тани
ташкил қилди, ва 11 таси қишлоқларда иш олиб борди.
Маълумки, Шўро давлатида ишчилар синфи етакчи синф бўлиб, партия
ва ҳукумат мазкур синфга таянди ва улар манфаатларидан келиб чиқиб ўз
сиёсатларини амалга оширди. Шу боис ишчилар синфини ғоявий жиҳатдан
қайта тарбиялашга жиддий эътибор берилиб, улар учун клублар ташкил
этилди. Совет ҳукумати уларнинг фаолиятини кучайтириш соҳасига
бағишланган муҳим ҳужжатлар қабул қилди. 1924 йилда бўлиб ўтган РКП (б)
XII съездида “Агитация ва пропаганда ишлари тўғрисида”ги резолюциясида:
“Ишчи клубларини эркак ва хотин-қиз ишчиларнинг кенг оммасини чинакам
коммунистик руҳда тарбиялаш марказига айлантириш вазифаси ҳозирги
вақтда айниқса зарур вазифа бўлиб қолмоқда”, - деб таъкидланди
5
.
1924 йилдан бошлаб ишчи клубларни солиқ тўлашдан озод қилинди, бу
эса уларнинг фаолиятини янада кенгроқ ташкил этиш имкониятини берди ва
йиллар давомида ишчи клублари сони кўпайиб борди.
ВКП (б) XIV съездининг (1925 йил декабр) “Союзларнинг маданият
иши” ҳақидаги резолюциясида ишчилар клуби фаолиятига янада кенгроқ
тўхталиб ўтилди. “Союз маданий ишларини ҳар томонлама ривожлантира
4
Сурхондарё ВДА.89-жамғарма, 1-рўйхат, 7-иш,148-варақ.
5
КПСС съездлари, конференциялари ва МК пленумларининг резолюция ва қарорлари. Т.2. - Т.,1954, Б. 78.


бориб, шуни эсда тутишлари керакки, улар фаолиятининг асосини ишчилар
клублари ва “қизил бурчак”лар ташкил этсин”
6
. Ишчи клублар олдига
қуйидаги вазифалар кўйилди: клуб аъзоларини коммунистик мафкура
асосида тарбиялаш; партия, комсомол, касаба уюшмаси ташкилотлари
ишларига фаол қатнашишга жалб этиш; клуб аъзолари ўртасида динга қарши
курашни тарғиб қилиш; тўгарак ишларига фаол қатнашиш; умумий
мажлисларга, касаба уюшмаси йиғилишлари, спектакль, концерт, митинг ва
бошқа кечаларга мунтазам қатнашиш; аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш.
Ўзбекистонда 1927-1928 йилларда ишчи клублари 244 та бўлиб,
улардаги аъзоларнинг сони 37632 тани ташкил этган бўлса, 1932 йилда 367 та
клуб, аъзолари эса 47650 нафарга етди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
азалдан қишлоқ хўжалиги ривожланган вилоятлар ҳисобланган. Бу ҳудудда
саноат корхоналарининг камлиги ишчи клубларини очиш имкониятини
чеклади. 1927 йилда фақат Қарши ва Термиз шаҳарларида биттадан ишчи
клублари фаолият кўрсатди
7
. Ишчи клубларига дастлабки пайтда фақат
завод-фабрикада меҳнат қилувчилар жалб этилган бўлса, 1930 йилдан
бошлаб аҳолининг бошқа қатламлари вакилларининг ҳам қатнашишларига
имконият яратилди. Ишчилар клублари сони ҳам ошиб, Қашқадарё
вилоятида 1936 йилда 9 та бўлса, 1937 йилда уларнинг сони 15 тани ташкил
қилди.
Колхозлар тузилганидан кейин улар ҳузурида колхоз клублари ташкил
этилди. Колхоз клубларида аҳолини жамоалаштиришга чақириш, унинг
ишида фаол қатнашиш, қишлоқ аҳолиси саводини чиқариш каби ишлар кенг
тарғиб қилинди. Кўп ҳолларда улар ўз фаолиятини далаларда ташкил этди.
Колхозчилар ўртасида маърузалар ўқиш, суҳбатлар уюштириш, деворий
газеталар чиқаришни йўлга қўйди.
1933 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги колхоз клублари
ташаббуси билан 35 таколхозда деворий газеталар чиқарилди. Уларда, асосан,
6
КПСС в резолюциях и решениях съездов, конференциий и пленумов ЦК (1896-1986) Т.З. Изд, док. и испр.
М., 1984, С.455.
7
Қашқадарё ВДА. 7-жамғарма, 1-рўйхат, 155-иш, 90-варақ.


саводсизликни тугатишга доир факт ва рақамлар, дарсларни ўзлаштиришга
оид бўлган маълумотлар бериб борилди.
1936-1937 йилларда Қашқадарё вилоятида совхоз клублари 12 тани,
колхоз клублари 80 тани ташкил этди. Клуб муассасалари-нинг иш
жараёнида ҳам қизил чойхоналар фаолиятидаги каби нуқсон ва камчиликлар
мавжуд эди. Ўша вақтда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 40 та колхоз
клуби бўлган ҳолда, Китоб ва Косон туманларида биронта ҳам бундай
клублар мавжуд эмас, Шаҳрисабз туманида битта бор эди
8
. Шу йилларда
Сурхондарё вилоятида маҳаллий бюджет ҳисобидан 14 та, колхоз маблағлари
ҳисобидан 15 та клуб фаолият кўрсатди.
Клубларда, спорт, сиёсий онгни ва билимни ошириш, драма, мусиқа,
хор тўгараклари ташкил этилди. Маҳаллий ва партия ташкилотлари 1936-
1937 йилларда клуб муассасалари сонининг ўсишига алоҳида аҳамият бериб,
халқ маориф бўлимлари қошида ҳам клублар ташкиллаштирди. 1936 йилда
Қашқадарё вилояти халқ маориф бўлимларига қарашли клублар 16 та бўлса,
1937 йилда 20 тага етди.
1940 йилда Ўзбекистондаги 2804 та клуб муассасасининг 386 таси
шаҳарларда, 2418 таси қишлоқларда жойлашганди. Жумладан, Қашқадарё
вилоятида 148, Сурхондарё вилоятида 86 та клуб муассасаси мавжуд эди.
20-30-йилларда
маданий-маърифий
муассасалар
Ўзбекистонда
“Ҳужум” деб ном олган кампанияни ўтказишда, яъни, ўзбек хотин-қизларини
ижтимоий-сиёсий, маданий ишларга кенг жалб этишда фаол қатнашдилар.
Хотин-қизлар масаласи жаҳоннинг барча давлатларида энг жиддий
ижтимоий масалалардан бири ҳисобланади. Совет давлати 20-йилларнинг
иккинчи ярмида хотин-қизлар тенг ҳуқуқлигини таъминлаш, уларни
ижтимоий ҳаётга жалб этиш масаласини қатъий вазифа қилиб қўйди. Ўзбек
хотин-қизлари ижтимоий ҳаётга жалб этилиб, уларни ишлаб чиқаришда
иштирок эттириш мақсадида ташвиқот ишлари олиб борилди. 1924 йил 24
мартда ВКП(б) МКнинг Ўрта Осиё бюроси пленумида мазкур масала кўриб
8
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви Қашқадарё филиали. 34-жамғарма, 1-рўйхат, 2-иш,
155-варақ.


чиқилиб, жойларда хотин-қизлар йиғилишини ўтказиш, уларни иш билан
таъминлаш, вилоят туманларида хотин-қизлар советларини тузиш
тадбирлари белгиланди
9
.
Бу чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни Ўзбекистонда кескин,
шиддатли мафкуравий ва синфий курашлар остида олиб борилди. Чунки
ўтмишда ўзбек хотин-қизлари оилада фарзанд тарбияси билан шуғулланган.
Оғир меҳнатларга жалб этилмаган. Хотин-қизларга бўлган муносабатларни
зудлик билан ўзгартиришга киришди. Аммо бу ҳолат ерли халқ томонидан
маъқулланмасдан улар орасида келишмовчиликларни келтириб чиқарди.
Маҳаллий шароитларга қараб хотин-қизлар учун маданий-мафкуравий
муассасалар, яъни кўчма ўтовлар, деҳқон аёллар уйлари, қизил чойхоналар,
қизил бурчаклар, клублар ташкил этилди. Хотин-қизларни жамоатчилик
ишларига жалб қилишда клублар асосий вазифани бажарди. Шундай
клублардан биринчиси 1924 йилда Тошкент шаҳрида очилди. Дастлаб бу
клубга 250 нафар маҳаллий хотин-қизлар жалб қилинди. Кейинги йилларда
Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам бундай клублар ташкил қилинди.
1925 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида биринчи хотин-
қизлар клуби очилиб, унга Муқаддам Зокирова бошчилик қилди. 1926 йилда
Қашқадарёда хотин-қизлар клублари 3 та бўлиб, улар Қарши, Шаҳрисабз,
Ғузор туманларида фаолият кўрсатди. Дастлабки йилларда маҳаллий хотин-
қизларни клубларга жалб қилиш қийинчиликлар билан амалга оширилди.
Қарши шаҳридаги Крупская номли хотин-қизлар клуби халқ таълими бўлими
ихтиёрида бўлиб, клуб аъзолари 250 нафарни ташкил этди. Улардан фақат 56
таси маҳаллий миллат хотин-қизлари эди.
1927 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз, Денов, Сариосиё ва
Шеробод туманларида хотин-қизлар клублари фаолияти йўлга қўйилди.
10
Рўзихол Элмуродова, Фотима Алиева, Турсуной Ризақулова, Зулфия Зиёева,
Қурбоной Ҳакимовалар бошчилик қилди. Клубларнинг асосий аъзолари
шаҳарлик бўлиб, партия, комсомол ва хотин-қизлар ташкилотларининг
9
Сурхондарё ВДА. 95-жамгарма, 1-рўйхат, 18-иш, 90-варақ.
10
Сурхондарё ВДА. 95-жамғарма, 1-рўйхат, 12-иш, 1-3 варақлар.


аъзолари эди. Олиб борилган ишларнинг асосий шакли аёлларни
фаоллаштиришга қаратилди. Ўзбек аёлларини клубларга жалб қилиш
мақсадида болалар маслаҳатхоналари, саводсизликни тугатиш мактаблари,
ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳат берадиган кабинетлар ташкил
қилинди. Фаол хотин-қизлар уйма-уй юриб, аёлларни клубга келишга даъват
этдилар. Ҳамма ишлар маҳаллий хотин-қизларга амалий ёрдам тариқасида
уюштирилди. Клубларда аёлларни ишлаб чиқаришга, савод ўрганишга жалб
қиладиган деворий газеталар мунтазам равишда чиқарилди.
Хотин-қизлар бурчакларида кутубхона, қироатхоналар ташкил этилиб,
китоблар, газета ва журналларни мунтазам равишда овоз чиқариб ўқишлар
йўлга қўйилди. Бу ҳолат аёлларнинг жамиятдаги ролини оширишга даъват
этди. Республикада қизил бурчакларнинг кенг шахобчалари юзага келди.
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги қизил бурчакларнинг барчаси
хотин-қизларга мўлжалланганди.
1927-1928 йилларда Қашқадарё вилоятида хотин-қизлар учун ташкил
этилган қизил бурчаклар сони 4 та бўлса, 1929-30 йилларда уларнинг сони 11
тага етди. Улардан 8 таси қишлоқларда фаолият кўрсатди.
1927-28 йилларда Сурхондарё вилоятида 6 та хотин-қизлар қизил
бурчаги фаолият кўрсатган бўлса, 1929-30 йилларда уларнинг сони 15 тани
ташкил этди.
Қизил бурчаклар хотин-қизлар ўртасида оммавий-сиёсий ишларни
ташкил этишнинг асосий шакллардан бири бўлди. Кейинги йилларда ҳам
қизил бурчаклар сони ошиб борди. 1936 йилда Қашқадарё вилоятининг
Қарши шаҳрида 42 та, Бешкент туманида 10 та қизил бурчак фаолият
кўратди. 1937 йилда вилоятнинг деярли барча туманларида қизил бурчаклар
ташкил этилди ва уларнинг сони 107 тага етди.
Маданий-оқартув ишлари тизимида “Ҳужум” ҳаракати муҳим ўрин
тутди. 1927 йил 5 июлда ВКП(б) Марказий Комитети “Ўрта Осиё хотин-
қизларини озод қилиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарор асосида
Ўзбекистон коммунистик партияси хотин-қизларнинг ўтмишдаги яшаш


тарзларига, паранжига қарши “ҳужум фронти”ни кенг тус олдириб, хотин-
қизларни артелларга, завод ва фабрикаларга жалб этиш ишларини авж
олдирди.
ВКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси ҳузурида ишчи ва деҳқон хотин-қизлар
бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифаси маҳаллий ўзбек хотин-
қизлари ўртасида таршбот-ташвиқот ишларини олиб бориш, хотин-қизлар
йиғилишларини ўтказиш, вилоят, ўлка ва туманларда хотин-қизлар
советларини тузиш, улар учун клублар, қироатхоналар очишдан иборат эди.
Совет ҳукумати ўрнатилгач, хотин-қизларни жамиятнинг ижтимоий,
сиёсий ҳаётида эркаклар билан тенг асосда фаол иштирок этишни
истайдиган шахслар қилиб тарбиялаш асосий вазифа сифатида қўйилди.
“Ҳужум” деб аталган бу тадбир шу қадар шиддатли тус олдирилдики,
ҳатто хотин-қизлар юзини очиш бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон
республикалари ўртасида “социалистик мусобақа” ҳам ташкил қилинди ва
унинг аянчли оқибатлари ҳақида республика жанубидан ҳам ўнлаб ва
юзлаб мисоллар келтириш мумкин. Шўро ҳукуматининг шошма-
шошарлик билан амалга оширган сиёсати Ўзбекистоннинг жанубий
вилоятларида Жамила Жумаева, Анзура Жўраева, Роҳатбиби Турсунова,
Зайнабхон Ҳамроева, Менгнора Бўтаевалар каби ўнлаб хотин-қизларнинг
фожеали ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Хотин-қизларнинг фаоллигини
ошириш, уларнинг меҳнатидан унумли фойдаланиш мақсадида турли
хил тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилди. Клублар, қизил
чойхоналар, хотин-қизлар бурчакларида ҳар хил турдаги тўгараклар
фаолияти йўлга қўйилди.
Тўгаракларда бичиш-тикиш, кўрпа қавиш, пахта тозалаш, гилам
тўқиш, дўппидўзлик артеллари очилди. Ғузор туманида ташкил этилган 6 та
артелда 136 та хотин-қиз иш билан таъминланди. Шаҳрисабз уездининг
Китоб волостида 569 та хонадон дўппидўзлик билан, Беҳбудий уездининг
Қамаши волостида эса 65 та, Китоб волостидаги 126 та хонадон гилам
тўқиш билан шуғулланди. Қашқадарё вилоятида хотин-қизлар учун


тикувчилик ва пиллачилик билан шуғулланувчи артеллар фаолият кўрсатди.
Китоб волостидаги пиллачилик артелига жалб қилинган аёллар 17 тани
ташкил этди. Вилоятнинг Қарши шаҳрида “Учқун”, “Иттифоқ”, “Мавжуд”
артелларида тикувчилик, ширинлик маҳсулотларини тайёрлаш билан 148 та
хотин-қиз шуғулланди.
Сурхондарё вилоятида хотин-қизларни ижтимоий меҳнатга жалб
қилиш борасида кўплаб тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, 1927 йил
февраль ойида “Меҳнаткаш хотин-қизлар турмушини яхшилаш” комиссияси
тузилди. Комиссия ташаббуси билан хотин-қизларга моддий ёрдам
уюштирилди, уларни иш билан таъминлаш ишлари олиб борилди. Бунинг
учун Термиз, Шеробод шаҳарларида бичиш-тикиш артеллари ташкил этилди.
Комиссия аъзолари томонидан маҳаллий халқларнинг фарзандлари учун 50
та болага мўлжалланган дам олиш уйини қуришга 945 сўм ажратилди. Унда
дам олаётган болалар 50 тани ташкил этган бўлса,улардан фақат 6 таси
маҳаллий миллат фарзандлари эди.
Совет давлати томонидан хотин-қизларни “социалистик қурилишга
жалб этиш” мақсадида қилинган ҳаракатлар натижасида улар жуда оғир
меҳнатларни қилишга ҳам мажбур этилди. Илгари ўзбек аёли бола тарбияси
билан шуғулланган бўлса, “озодликка чиққандан” кейин эркаклар билан тенг
ҳуқуқни бўлиб, ишлаб чиқаришда, ижтимоий меҳнат билан шуғулланишга
маҳкум этилди.
Термиз шаҳрида кўплаб хотин-қизлар пахта тозалаш заводига ишга
кириб, меҳнат қилдилар. 1927-1928 йилларда Навшаҳар, Озод Бухоро,
Куйбишев, Ангор зоналарини ўзлаштиришда Шеробод, Бойсун ва
Жарқўрғонлик хотин-қизлар қатнашдилар
11
.
1927-1928 йилларда хотин-қизларни партия сафларига тортиш ишлари
кенг тус олди. Сурхондарё вилоятидан Турсуной Рўзиқулова 1927 йилда
коммунистик партия сафига қабул қилинди, Термиз туман партия
қўмитасининг секретари бўлиб ишлади. Эльдорова эса 1927 йилда
11
Сурхондарё ВДА. 95-жамғарма, 1-рўйхат,18-иш, 93-варақ.


Сурхондарё вилоят хотин-қизлар бўлимининг раҳбари, Рўзиой Эшмуродова
1927 йилда партияга қабул қилинди. Кейинроқ Шеробод партия қўмитасида
хотин-қизлар бўйича инструкторлик вазифасини бажарди.
Совет ҳукумати ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида 1929 йилги
ҳисобот сайлов йиғилишларида кўпроқ хотин-қизларни иштирок эттириш
чораларини кўрди. Сурхондарё вилоят советларига ҳисобот-сайлов
йиғилишларида 119 та қишлоқ советида 495 та йиғилиш ўтказиб, уларда
60917 нафар сайловчи қатнашди, 1738 киши ўз фикр мулоҳазаларини
билдирди, уларнинг 17% ни хотин-қизлар ташкил қилди. Шу жумладан,
Шеробод туман қишлоқ советига сайланган 394 кишидан 108 нафари Бойсун
туман қишлоқ советига сайланган 327 кишидан 82 нафари, Термиз шаҳар
советига сайланган депутатлардан 18 нафари хотин-қизлар эди. Хотин-
қизларни депутатлик лавозимларига сайлаш уларнинг билимларига қараб
эмас, балки ишлаб чиқаришда тутган мавқеи, яъни колхоз, завод ва
фабрикаларда меҳнат қилаётганликлари туфайли амалга оширилди. Бу эса ўз-
ўзидан хотин-қизларни совет давлати кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари
лозимлигини тақозо этди.
Сурхондарё
вилояти
Сариосиё
туманидаги
“Агрокультура”
колхозининг звено бошлиғи Нози Ҳайдарова ҳар гектар ердан 38-40
центнердан ҳосил етиштирганлиги учун область советига, Шеробод тумани
Чуйинчи қишлоғидан канал қурилишида иштирок этган Улдан Болтаева ва
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Маориф” колхози далаларида комбайн
бошқарган Янгилой Раҳмоновалар ЎзССР Олий совети депутатлигига
сайландилар
12
.
Далаларда
меҳнат
қилаётган
хотин-қизлар
сонини
кўпайтириш мақсадида ҳукумат томонидан тадбирлар ишлаб чиқилди.
Хотин-қизлар учун турли хилдаги курслар ташкил этилди.
1929 йилда Сурхондарёда ташкил этилган фаол хотин-қизларни
тайёрлаш курсида ўқитилган 25 та хотин-қизлардан 16 нафари ўзбеклар
12
Сурхондарё. ВДА. 95 жамғарма, 1-руйхат, 18 иш, 74-варақ.


эди.
13
Курсларни тугатган хотин-қизлардан 9 нафари қишлоқ советига раис, 3
нафари туман ер ишлари бўлимларига мудир, 3 таси клуб мудирлари
лавозимларига тайинланди.
1929 йилда Сурхондарё вилоятидаги колхоз ва совхозларда ишлаётган
хотин-қизлар 47% ташкил этди. Маъмурий-буйруқбозлик тизими йилларида
хотин-қизлар меҳнатидан янада кенгроқ фойдаланиш мақсадида улар энг
оғир жисмоний ишларга ҳам жалб этилдилар.
1931 йилда тракторчилик, комбайнчилик курслари очилиб, хотин-
қизлар жалб қилинди. Шу йили Ғузор туманидаги МТС (машина-трактор
станцияси) ихтиёрида очилган 6 ойлик механизаторлар тайёрлаш курсини
Бўри Ҳасанова, Тунуқ Ғаффорова, Янгилой Раҳмоновалар тугатиб, тумандаги
“Маориф” колхозида комбайн ҳайдадилар. 1936 йилда Қашқадарё вилоятида
ана шундай хотин-қизлардан 93 нафари тракторчилик курсларини тугатди
14
.
1937 йилда фақат Ғузор, Яккабоғ, Бешкент туманларида 86 нафар аёл
тракторчилик, 5 нафар хотин-қиз комбайнчилик, 4 нафари эса механик-
бригадирлик курсларини тамомлади. Курсларни тугатган аёллар дала
ишларига жалб қилинди. 1937 йилда Косон тумани далаларида 19 нафар
тракторчи аёл меҳнат қилди. Шўролар давлатининг олиб борган сиёсати
оқибатида, 1939 йилга келиб эркаклар бажарадиган ишларнинг 50 фоизи
аёллар зиммасига тушди.
Паранжи ташлашни ташкил этишда миллий урф-одатларни ҳурмат
қилиш ўрнига, мажбурлаш, зўравонлик қилиш, жазолаш усуллари
қўлланилди. Шарқ аёлларининг озодликка чиқарилиши ҳудудда ўзига хос
бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Аёллар
зиммасига оила, рўзғор ташвишлари билан бирга, жамият олдидаги қўшимча
масъулиятлар ҳам юкланди. Натижада, азалдан фарзанд тарбияси, унинг
ахлоқ-одоби билан шуғулланиб келган аёллар уларга етарлича аҳамият бера
13
Ўша жойда.
14
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви Қашқадарё филиали. 34-жамғарма, 1-рўйхат, 39-иш,
15-варақ.


олмади. Оқибатда оилаларда миллий урф-одатлар, қадриятлар унутилиб
борилди.
Ўзбекистонда маданий-маърифий ишларнинг асосий тармоқларидан
бири – кутубхоналар ҳисобланади. Кутубхоналарда совет давлати сиёсатини
ўзида акс эттирган адабиётлар тарғиб қилинди. Гўё саводсизликни тугатишга
кўмаклашиш, кишиларнинг сиёсий ва меҳнат фаоллигини кўтаришга ёрдам
бермоқчи бўлса-да, мақсад шўровий мафкуравий сингдириш эди.
Шу мақсадда кутубхона ишларини ташкил этиш учун бир қатор
қарорлар қабул қилинди. 1920 йил 3 ноябрда РСФСР Халқ Комиссалари
Советининг “РСФСР да кутубхоначилик ишини марказлаштириш
тўғрисида”ги
декрети,
РКП(б)
Марказий
кўмитасининг 1925 йил сентябрдаги “Қишлоқ кутубхоналари ва уларни
оммабоп адабиёт билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори, ВКП(б) Марказий
Қўмитасининг 1929 йил октябрдаги “Кутубхоначилик ишини яхшилаш
тўғрисида”ги қарори, СССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1934 йил 27
мартдаги “СССР Иттифоқида кутубхоначилик иши тўғрисидаги” қарорлари
шулар жумласидандир.
Иттифоқ миқёсида қабул қилинган чора-тадбирларни оғишмай
бажарилиши учун Ўзбекистонда ҳам юқоридаги масалаларга таллуқли
қарорлар қабул қилинди. Жумладан, ЎзССР МИКнинг “Ўзбекистон ССРда
кутубхоначилик иши тўғрисида” (1934 йил,май), Ўзбекистон ССР Халқ
Комиссарлари Советининг 1937 йил 27 мартдаги “Республикада
кутубхоначилик иши тўғрисида”ги қарорлари, ЎзКП(б) нинг VI (1934 йил),
VII (1937 йил) ваVIII (1938 йил) съездлари қарорларида Республикада
кутубхоналар ишини ташкил этишнинг асосий вазифаларини белгилаб берди.
Партия ва ҳукумат ҳужжатларидан келиб чиқиб, Республикада давлат
сиёсатига мос келадиган қатор кутубхоналар ташкил этилди.
1922 йилдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам
кутубхоналар фаолияти йўлга қўйила бошланди. Шу йилда Бухоронинг


вилоят ва туманларида 16 та кутубхона мавжуд эди
15
. Уларнинг 6 таси
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тўғри келиб, улар Қарши, Ғузор,
Шаҳрисабз, Термиз, Шеробод, Бойсун туманларида жойлашганди. Ўша
вақтдаги миллий истиқлолчилик ҳаракати вақтида Шаҳрисабз ва
Шерободдаги 2 та кутубхона йўқ қилинган. Ғузор кутубхонасида китоблар
сони 1778 тани, китобхонлар сони 1500 нафарни ташкил этди. Улардан 400
нафари таълим олувчи ўқувчилар эди. 1923-1924 йилларда Бухоро Халқ
Совет Республикаси ҳудудида 14 кутубхона фаолият кўрсатди. Уларнинг 3
таси Қарши, Термиз, Ғузор туманларида жойлашганди. Уларнинг жами китоб
фонди 53583 та эди.
Республикада кутубхоначилик ишини яхшилаш мақсадида 1926 йил 12
июлда маҳаллий кутубхона ходимларнинг 1-Бутун Ўзбекистон қурултойи
чақирилди. Қурултойда сиёсий-маориф муассасалари бўлган кутубхоналар
ишини яхшилаш, кутубхоналарни оммабоп муассасаларга айлантириш
юзасидан бир қатор тадбирлар белгиланди. Қурултойдан кейин асосий
эътибор республикада кутубхоналар сонини оширишга қаратилди.
1924 йилда Ўзбекистонда 43 та кутубхона фаолият кўрсатган бўлса,
1929-1930 йилларда уларнинг сони 240 тага етди. Ўзбекистоннинг жанубий
вилоятларида 1924 йилда 8 та кутубхона иш олиб борган бўлса, 1929-1930
йилларда Қашқадарё вилоятида 10 та, Сурхондарё вилоятида эса 7 та
кутубхона фаолият кўрсатди
16
.
30-йилларда Ўзбекистонда қишлоқ кутубхоналарининг асосий тизими
таркиб топди. Улар туман кутубхоналари, қишлоқ, колхоз, совхоз, МТСлар,
клублар ихтиёридаги кутубхоналар, болалар ва мактаб кутубхоналари,
шунингдек кўплаб қўчма кутубхоналардан иборат эди.
Юқорида таъкидланган кутубхоналар ўша даврда аҳоли талабларини
тўла даражада қондира олмади. Чунки мавжуд кутубхоналар вилоят
туманларида бир хил тақсимланмади. 1937 йилда Қашқадарё вилояти
туманларида 89 та мактаб кутубхонаси бўлиб, унинг 29 таси Қарши (собиқ
15
ЎзР МДА. 56-жамғарма, 1-рўйхат, 25-иш, 24-варақ.
16
Қашқадарё. ВДА.7-жамғарма,1-рўйхат,155-иш, 99-варақ.


Беҳбудий) туманида, 21 таси Чироқчи туманида, 23 таси Китоб туманида
бўлиб, қолган туманларга мактаб кутубхоналари биттадан тўғри келди.
Аксарият ҳолларда совхоз, колхозлар қошида кутубхоналар ташкил қилишга
етарлича аҳамият берилмади. 1937 йил вилоят бўйича жами 6 та совхоз
кутубхонаси иш олиб борди. Колхоз кутубхоналари фақат Косон, Ғузор,
Деҳқонобод, Яккабоғ туманларида фаолият кўрсатди. Мавжуд совхоз, колхоз,
МТС кутубхоналари номигагина ташкил этилган бўлиб, уларнинг
кўпчилигида китоб фонди деярли йўқ эди. Чироқчи туманида битта совхоз
кутубхонаси бўлиб, у умуман китоб фондига эга эмасди. Ғузор туманидаги
колхоз кутубхонасида бор йўғи 10 та, Косон тумани МТС кутубхонасида эса
30 та китоб бор эди.
Кутубхоналарнинг моддий-техника базаси жуда ночор бўлиб, улар
учун алоҳида бинолар йўқ эди. Кутубхоналар аксарият ҳолларда
мослаштирилган, қулайлиги бўлмаган биноларга жойлаштирилди. Бу даврда
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мавжуд кутубхоналарнинг асосан
90% қаровсиз биноларда фаолият кўрсатди. 1936 йилда биринчи марта туман
ва қишлоқ кутубхоналари учун намунавий бинолар лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Аммо бу лойиҳалар амалга оширилмай қоғозда қолиб кетди.
1937 йил 27 мартда ЎзССР Халқ Комиссалари Советининг
“Республикада кутубхоначилик иши тўғрисида”ги қарорида республика
кутубхоналари ишидаги камчиликлар, хусусан кутубхоналарни зарур
жиҳозлар
билан
таъминлаш
ишлари
қониқарсиз
равишда
олиб
борилаётганлиги, айниқса, қишлоқ кутубхоналари фондида китобларнинг
етишмаётганлиги сингари камчиликлар кўрсатиб ўтилган бўлса-да, лекин
уларни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмади. Фақат қарор
асосида Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида, жумладан, Қашқадарё ва
Сурхондарё халқ маорифи бўлимларида кутубхона ишлари бўйича инспектор
лавозимлари тайинланди.
1938 йилда Қашқадарё вилоятидаги барча кутубхоналар вилоят халқ
маорифи бўлимлари ходимлари томонидан текшириб чиқилди. Текшириш


натижасида туман марказий кутубхоналарида, шунингдек, мактаб
кутубхоналарида ўқувчиларга китоб етишмаётганлиги, кутубхоналарда
шахмат, патефон, радио, газета ва журналларнинг етарли даражада эмаслиги
аниқланди.
Кутубхоналарни китоб ва журналлар билан таъминлаш даражаси
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида талабга жавоб бермас эди.
Кутубхоналар учун кўплаб маблағлар ажратиб келинса-да, улардан китоб
фондларини тўлдириш мақсадида эмас, балки бошқа йўналишларда
фойдаланилди. 1936 йилда Қашқадарё вилоят кутубхонаси учун 101689 сўм,
1937 йилда 138531 сўм ажратилиб, шундан янги китоблар сотиб олиш учун
28113 сўм ва 1938 йилда 38661 сўм ажратилди. Вилоятда 1936 йилда
кутубхонага аъзо бўлганлар сони 1587 нафарга етган бўлса, 1937 йилда бу
кўрсатгич 1739 нафар бўлди. Улардан маҳаллий миллатга мансуб аҳоли 523
кишини, руслар 779 нафарни, бошқа миллат вакиллари эса 224 кишини
ташкил этди. Шунингдек, бу даврдаги китоб фондлари бутунлай янгидан
ташкил қилиниб, ўзбек халқи фойдаланиб келган адабиётлар сони
камайтирилиб, мазмун-моҳияти руҳиятимизга зид бўлган адабиётлар билан
тўлдириб борилди.
Ишнинг бу тарзда ташкил қилинганлиги, маҳаллий миллат
вакилларини кутубхоналарга кенг жалб этишга тўсқинлик қилиб, кутубхона
аъзолари сонининг ўсиши кам фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, совет
ҳукумати кутубхона фондларини рус тилидаги адабиётлар билан бойитиб
борди. 1936 йилда Қашқадарё вилояти кутубхоналарида ўзбек тилидаги
адабиётлар сони 5755 нусхага етган бўлса, 1937 йилда 9444 нусхани ташкил
қилди. Бу йилларда рус тилидаги китоблар сони 1151 тадан 10748 тага
кўпайди. 1936 йилда Қашқадарё кутубхона фондида жами 22704 китоб
бўлган бўлса, 1937 йилда уларнинг сони 34875 нусхага етди.
Республикада кутубхоналар сони йилдан-йилга ошиб борди. 1924
йилда 36 тадан 1939 йилга келиб 1441 тага, уларнинг фонди эса 169,8
мингдан 2158,0 мингга етди, яъни кутубхоналар сони 40 баравар, китоб


фонди 12 баравардан ортиқроқ ўсди. Аммо ҳақиқий ҳолат ўзгача эди. Яъни
мавжуд кутубхоналарнинг кўпчилиги номигагина бўлиб, уларнинг китоб
фондлари ҳам деярли йўқ ҳолатда эди. Совет давлати ўз сиёсатининг
афзалликларини кўрсатиш мақсадида бу соҳада ҳам сифат ўрнига миқдор
жиҳатдан ўсиш кўрсаткичларини биринчи ўринга қўйди. Кутубхоналарнинг
асосий қисмида оддий кутубхона жиҳозлари ҳам мавжуд эмас эди. Барча
кутубхоналарда
совет
давлатининг
афзалликларини
ифодаловчи
баландпарвоз шиорлар билан тўлдирилган газета ва журналлар бўлиб, улар
китобхонлар ўртасида тарғиб қилинар эди.
1940 йилга келиб республикада 3781 минг китоб фондига эга бўлган
1775 та кутубхона фаолият кўрсатди. Қашқадарё вилоятидаги кутубхоналар
сони 153 тани, китоб фонди 117 мингни ташкил этса, Сурхондарё вилоятида
эса 91 минг китоб фондига эга бўлган 93 кутубхона мавжуд эди.
Ўзбекистонда яшовчи ҳар 100 та шаҳар аҳолисига 93 та китоб тўғри келган
бўлса, Украинада бу рақам 172 тани ташкил этди. Шунингдек, Ўзбекистон
кутубхоналари учун ажратилаётган китоб ва журналлар микдори собиқ
иттифоқнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча паст эди. 1940 йилда
Украинада 100 та кишига ўртача 88 та китоб ва журналлар тўгри келса,
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 37 тани ташкил этди. Ўзбекистонда ҳар 100 та
қишлоқ аҳолисига 19 тадан китоб ва журналлар тўғри келса, бу кўрсаткич
Украинада 44 таданга тўғри келарди.
Хусусан, кутубхона фондларидаги адабиётларнинг асосини собиқ совет
социалистик давлати мафкурасини тарғиб этувчи китоблар ташкил этди.
Айниқса К.Маркс, Ф.Энгельс, В.И.Ленин, И.В.Сталин асарларини
кутубхонада бўлишига алоҳида эътибор берилди.
Аксарият ҳолларда, кутубхоналар фонди бир-бирини такрорлади. 20-
30-йилларда кутубхоналар ўз вазифасидан ташқари динга қарши, миллий
урф-одатларга қарши турли хил кўринишдаги тадбирларни ҳам ўтказди.
Кутубхоналар аҳолини вақтли матбуот материаллари билан
таништириб бориш борасида ҳам фаолият кўрсатди. Вақтли матбуот аҳоли


орасида маданий-маърифий ишларни олиб боришда, давлат сиёсатини
ташвиқот қилишда муҳим омил бўлди. Журнал ва газеталар саҳифаларида
маданий қурилишда юз бераётган масалалар, кишиларни социалистик
мусобақага жалб қилиш, жамоалаштиришни амалга оширишга доир
мақолаларга кенг ўрин берилди.
Совет ҳукумати халқимизга ёт бўлган ғоя ва мафкураларни кенг
ташвиқот этишда маҳаллий матбуотдан зўр бериб фойдаланди. Хусусан, 1925
йилдан бошлаб Ўзбекистонда аҳолининг турли қатламларига мўлжалланган
газеталарнинг нашр этилиши йўлга қўйилди. Шу йилнинг 22 майида
“Қашқадарё” газетасининг биринчи сони нашр қилинди. Газетага Абдулла
Раҳмонов (Гулшаний) муҳаррирлик қилди ва газетанинг 8 та сони чиққандан
кейин Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси қарорига мувофиқ
газетани нашр қилиш тўхтатиб қўйилди. 1928 йилда Республикада 25 номда
газета чиққан бўлса, 1932 йилда 205 та газета ва 56 та журнал нашр этилди.
Улардан 152 та газета, 35 та журнал ўзбек тилида чиқарилди. 30-йилларнинг
бошларида Ўзбекистонда, шу жумладан, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам
туман газеталари нашр этила бошланди. 1931 йилда Қарши (Беҳбудий)
тумани партия комитети ва туман совети ижроия қўмитасининг органи
сифатида “Социализм алангаси” газетаси нашр қилинди. Шунингдек, 1931
йил 14 октябрда “Шаҳрисабз тонги”, 1931 йил 15 декабрда Ғузор туманида
“Янги ҳаёт” номи билан, 1932 йил 27 майда Яккабоғ туманида “Яккабоғ
овози”, 1932 йил июнда Косон туманида “Шарқ юлдузи”, 1932 йил 18 июлда
Чироқчи туманида “Олға” газетаси, 1935 йил 1 майда Китоб туманида
“Ғалаба” газетаси чиқа бошлади. 1935 йил 5 апрелда “Қашқадарё” газетаси
қайтадан нашр қилиниб, 6870 нусхада чоп этилди.
Сурхондарё вилоятида “Қизил Денов” ва 1935 йилнинг 18 мартида
Сурхондарё округ қўмитасининг органи “Илғор Сурхон учун” газетаси ҳам
чиқарила бошланди. Ўша йиллари газетада Расулжон Ёдгоров, Қувондиқ
Жўраев муҳаррир сифатида фаолият кўрсатганлар. 1936 йилда Қашқадарёда


битта вилоят ва 7 та туман газеталари нашр қилиб, уларнинг адади 16300,
1937 йилда эса 28000 нусхадан иборат бўлди.
Ўзбекистоннинг жанубида омма ижодининг маҳсули сифатида деворий
матбуот ҳам тараққий топди. Деворий газеталарнинг асосий мавзуси муҳим
саналарга бағишланганди. 1935 йилда Қашқадарё вилоятида деворий
газеталар сони 400 тани, 1936 йилда 517 тани, 1937йилда 614 тани ташкил
этди. Улардан 363 таси колхозларда, 164 таси мактабларда ва 37 таси бошқа
ташкилотлар томонидан чиқарилди. Газета аъзолари туманларда юриб,
ишчи-деҳқонлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бордилар. “Қашқадарё”
газетасида Холмат Тошматов, Диёр Боқиев, Остон Ўроқов, Парда Аминов,
Мели Жўраев, Хайрулла Бозоров, Ҳамроқул Мамедов каби мухбирлар
фаолият кўрсатадбўлса, 1936 йилда уларнинг сони 220 нафарни, 1937 йилда 246 нафарни
ташкил этди Улардан 15 нафари хотин-қизлар эди.
Хуллас,
Ўзбекистоннинг
жанубида
ҳам
маданий-маърифий
муассасалар шўролар мафкурасига хос равишда қайтадан ташкил этилиб,
ғоявий жиҳатдан таршбот-ташвиқот ишларини олиб борувчи масканларга
айлантирилди. Маданий-маърифий муассасаларнинг турли хил кўринишлари
юзага келтирилди. Клублар, қизил чойхоналар, қизил бурчаклар доимий
равишда сон жиҳатдан ошиб борди. Бу муассасалар зиммасига юкланган
асосий
вазифа
кишилар
онгини
ўзгартириш,
совет
ҳукуматига
хайриҳоҳларини кўпайтириш, большевикларнинг ғояларига ишонтириш эди.
Совет давлати сиёсатини оммага тарқатишда кутубхоналар ҳам муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
Бироқ кутубхоналар, асосан ўзбек халқининг азалий урф-одатлари,
қадриятлари, қарашларига ёт бўлган шўро давлати намоёндалари асарлари
билан тўлдириб борилди.
Республикада нашр этилган газета ва журналлар сони ошиб борган
бўлса-да, уларда чиқарилган мақолалар мазмуни шўро давлати сиёсатидан
17
Қашқадарё ҳақиқати. 1977 йил, 17 август.


келиб чиқиб, ҳукмрон мафкуранинг афзалликлари, унинг ютуқлари
бўрттирилган фикрлардан иборат бўлди.

Download 393,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish