2. Хромнинг +2 оксидланиш даражасидаги бирикмалари хоссаларини изоҳланг.
3. Хром (Ш)нинг бирикмалари амфотерлик хоссаларини ифодаловчи реакция тенгламаларини ёзинг.
4. Хроматлар ва бихроматларнинг хоссаларини кўрсатувчи реакция тенгламаларини ёзинг.
5. Хромли "аччиқтош’'ларга мисоллар келтиринг, улар қандай мақсадда ишлатилади?
6. [Сг(ОН)4]- ионининг тузилиши ва хоссаларини изоҳланг.
7. Хромат ва бихромат кислоталар ва улар тузларининг тузилиши ва хоссаларини изоҳланг.
XXV. 2. Темир ва унинг бирикмалари
Асосий тушунчалар: темир триадаси, темир чўян, пўлат, ферратлар, ферритлар, цианоферратлар, қизил қон тузи, сарщ кон тузи.
Элементлар даврий жадвалининг VIII В группачаси тузилиши ва ундаги элементларнинг жойлашуви билан бошқа барча группалардан кескин фарқ қилади. Чунки бу группачага кирган элементлар вертикал ўхшашлик ўрнига горизонтал ўхшашлик намоён қилгани учун ундаги 9 та элемент "учта оила" га, яъни "триада" га бўлинади.
Улар қуйидагилар: темир триадаси (Fe, Co, Ni); палладий триадаси (Ru, Rh, Pd) ва платина триадаси (Os, Ir, Pt). Шу триадалардан "темир оиласи" (триадаси) элементлари билан яқиндан танишамиз.
Табиатда тарқалиши. Темир оиласи элементларидан фақат темир табиатда (осмон жисмлари) эркин ҳолда учраши мумкин (метеоритлар). Темир алюминийдан кейин табиатда кенг тарқалган элемент бўлиб, оксидлар ва сульфидлар ҳолида мавжуд: Fe3O4 (магнитли темиртош), Fe2O3 (қизил темиртош), 2Fe2O3*3H2O (кўнғир темиртош), FeCO3 (шпатли темиртош), FeS2 (темир колчедани ёки пирит).
Олиниши. Темир сульфидли рудалардан оксидларга ўтказилиб, оксидлар кокс СО гази ёрдамида қайтариб олинади:
"Элемент хоссалари"
|
Fe (Z=26)
|
Со(Z=27)
|
Ni (Z=28)
|
Электрон формуласи
|
(Ar)3d64s2
|
(Ar)3d74s2
|
(Ar)3d"4s2
|
Атом радиуси, А
|
1,26
|
1,25
|
1,24
|
гионЭ+2, А Э+3, А
|
0,80 0,67
|
0,78 0,64
|
0,74
|
t", "С суюқл
|
1539
|
1493
|
1453
|
t° ча(1н, "с
|
2870
|
3100
|
2900
|
Зичлиги, г/см3
|
7,87
|
8,84
|
8,91
|
Е°, в(Э»-2г^Э+2)
|
-0.44
|
-0,277
|
-0,250
|
Ер қобигида тарқалганлиги, ат%
|
1,5
|
i-io-4
|
3-10-"
| 4FeS2 + 1 1О2 = 2Fe2O3 + 8SO2 f 3Fe2O3 + C = 2Fe3O4 + COf Fe364 +4CO = 3Fe + 4CO2t
26-жадвал Fe — оиласи элементларининг асосий тавсифлари
*- "d — сиқилиш" сабабли радиуслари деярли ўзгармайди.
XXV. 3. Чўян ишлаб чиқариш
Темирнинг асосий қисми чўян ва пўлат олишга сарфланади. Чўян ишлаб чиқариш домна печларида олиб борилади. Домна жараёни 62-расмда акс эттирилган. Домна печи
баландлиги 30 м, кенглиги 6 м ва ички қисми ўтга чидамли ғиштдан иборат. Юқори қисми "шахта", говори туйнуги "колошник", кенг қисми "распар" ватуби "горн" дейилади. Печ руда — Fe2O3 кокс ва флюс — суюқланиш температурасини пасайтирувчи моддалар билан тўлдирилади. Кокс ҳам ёнилғи, ҳам қайтарувчи вазифасини бажаради. Горн орқали пастдан 600—800°С даги ҳаво юборилади. Кокс ёнади:
С + О, -> СО, СО2 + С = 2СО
Температура юқорилашиб СО гази юқорига чиқа бошлайди ва Ре,О3ни қайтаради:
500° С
3Fe,O, + СО--------» 2Fe,Od+ CO,
Шу билан бирга руда таркибида бошкд элементлар (Si, Мп, Р) ҳам бўлиб, улар ҳам қайтарилади. Печнинг шахта қисмида ҳосил бўлган қаттик. темир 1000°С да секин-аста юқори ҳароратли қисми распарга туша бошлайди ва суюқ ҳолга ўтиб, 1800°С да кокс билан таъсирлашиб суюқ чўянни ҳосил қилади. Суюқ чўян оқиб горнга тушади ва шлакдан ажратиб, қувурдан қуйиб олинади ёки пўлат ишлаб чиқариш учун Мартен печларига юборилади. Чўян кулранг, ялтироқ, механик жиҳатдан мўрт қотишма. Чўян таркиби 4% гача С, 92—95% гача Fe ва Н, Р, S лардан иборат. Чўяннинг турлари унинг таркибидаги углероднинг ҳолатига кўра: оқ, кулранг, кўзгу чўянларга бўлинади.
Оқ чўянда углерод, асосан цементит таркибида бўлиб, "Fe—С" аралашмаси суюқланмасини тезлик билан совутиш туфайли ҳосил бўлади, сирти оқ. Бу чўян юқори босимли шароитларда ишловчи деталлар тайёрлашда ишлатилади. (G = 600 МПа) (G - Гук модели).
Болғаланувчан чўян. Оқ чўянни 1000°С гача 10—12 соат қиздириб, 700°С гача совутилиб, 20—30 соат сақлаб турилса ва унга легирловчи қўшимча Si, Ni, Си, Al, Co,Ti лар қўшилса яхши деформацияланувчи чўянга айланади. Ундан автомобиль, трактор ва машинасозликда фойдаланилади. Кулранг чўян. Таркибида углероднинг "пластик симоб"
тузилиши сақлаган бўлиб, цилиндр, втулка ва жиҳозларининг статик асосларини ясашда ишлатилади. (G=320 МПа). Кулранг чўянга турли модификаторлар (кукунсимон Mg, V, Ca, Се) қўшиб "юқоори чидамли" чўян олинади (G = 100 МПа).
Чўяннинг коррозияга чидамлилигини ошириш учун Ni ва Си; ишқор ва кислотага чидамлилигини ошириш учун Ni ва Сг; утга чидамлилигини ошириш учун Al, Si, Mo; антифрикцион хусусиятини ошириш учун Si, Mn, Си қўшимчалар қўшиб махсус чўянлар олинади. Ишлатилиш мақсадларига кўра чўян қайта ишланадиган (С>4% бўлгани учун қайта ишланиб пўлат олинади) ва қуймакорлик чўяни (С=2,8—3,8%)га бўлинади. Қуймакорлик чўянидан турли қуйма буюм ва деталлар олишда, машинасозликда фойдаланилади.
Чўян ишлаб чиқариш жараёни унумдорлигини ошириш учун иссик ҳаво оқими кислород билан бойитилади ва ишлаб чиқариш 1,5 мартагача тезлашади. Шахтанинг юқори қисмидан чиқадиган колошник газлари кимё саноатининг турли маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун юборилса, горн орқали чиқариб олинадиган шлаклар турли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга юборилади. Домна жараёни "узлуксиз" (бир ишлатилса, бир неча йил тўхтатилмайди) ишлаб чиқариш турига киради, унинг умумий
ҳажми 2000 м3, унда 7000 т агломерат, руда ва бошқа моддалар аралашмаси 2000 т кокс ишлатилиб, бир суткада 4000 т гача чўян ишлаб чиқарилади (минутига 2,5 т чуян).
Do'stlaringiz bilan baham: |