VII боб
Reja:
-
Oksidlanish qaytarilish reaksiyalari.
-
Oksidlanish darajasi.
-
Oksidlanish qaytarilish reaksiyalari tenglamalarini tuzish usullari.
Биз кундалик ҳаётда жуда кўп жараёнлар — нафас олиш, газ ёки бошқа ёнилғиларни ёқиш, металл буюмларнинг занглаши кабиларнинг иштирокчилари ва гувоҳи бўламиз. Аккумулятор батареяларидан фойдаланамиз, буларсиз кундалик ҳаётни тасаввур этолмаймиз. Бу ҳоди-салар бир қарашда бир-бири билан ўзаро ҳеч қандай боғ-лиқ эмасдек туюлади. Лекин бу ҳодисалар бир-бири билан моҳияти жиҳатидан боғлиқ, яъни уларнинг барчаси асосида оксидланиш-қайтарилиш реакциялари ётади.
Маълумки, деярли барча технологик (терини қайта ишлаш, металлар олиш, нон ва қандолатчилик маҳсулот-ларини ишлаб чиқариш, уларни назорат қилиш) жараёнлари оксидланиш-қайтарилиш реакциялари билан амалга оширилади. Шу сабабли оксидланиш-қайтарилиш ре-акцияларини чуқурроқ ўрганиш зарур.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари деб, элементлар-нинг оксидланиш даражалари ўзгариши билан борадиган реак-цияларга айтилади.
Масалан: ВаС12 + H2SO4 = 2НС1 + BaSO4 (I) Mg°+ S04=Mg+2S04+H°2 (II)
реакция оксидланиш-қайтарилиш реакциясидир, чунки I реакцияда бирорта элементнинг оксидланиш даражасиўзгармайди, (II) да Mg ва Н-элементларнинг оксидланиш даражасида ўзгарган.
Оксидланиш даражаси нима? Элемент атоми (ёки ион) нинг оксидланиш даражаси деб, шу элементни ўз таркибида саклаган молекула фақат ионлардан иборат деб фараз қилинса ва молекула умумий зарядининг йиғиндиси нолга тенг бўлиши учун ҳар бир элемент атомининг (ионининг) айни пайтдаги расмий (формал) заряди қийматига айтилади.
Шуни унутмаслик керакки, элементнинг оксидланиш даражаси унинг валентлигидан фарқ қилади. Бу фарқни қуйидагича тушунтириш мумкин.
Валентликнинг ишораси (мусбат ёки манфий) бўлмай-ди. Маълумки, валентлик бирор элементнинг иккинчи элемент билан нечта қутбсиз ёки қутбли ковалент богланиш ҳосил қилиш қобилияти. Шунга кўра биз бу элементнинг валентлиги мусбат, иккинчисиники манфий деб айта олмаймиз;
— валентлик нолга тенг бўлмайди;
— элементлар оксидланиш даражасининг ишораси умуман олганда, мусбат, ноль ва манфий, қиймати эса расмий равишда бутун ёки каср сонга тенг бўлиши ҳам мумкин.
Элементларнинг оксидланиш даражасини аниқлашда доимо қуйидагиларни ёдда тутиш керак:
— оддий моддаларнинг оксидланиш даражаси доимо нолга тенг;
Н2°, С12°, Fe°, Na°, К°, О2°
— даврий система 1 группа асосий группачасидаги элементларнинг бирикмаларида оксидланиш даражаси доимо +1 га тенг, II группа асосий группачаси элементлариники +2 га тенг, водороднинг оксидланиш даражаси металл гидридлари (NaH, СаН2, А1Н3) да —1 га, бошқа ҳамма ҳолларда +1 га тенг, кислороднинг оксидланиш даражаси фторли бирикмаларда +2 га, бошқа бирикмаларда (—2) га, пероксидларда (—1) га тенг.
Умуман, элементнинг оксидланиш даражаси икки ҳолатда ўзгаради. Биринчиси: электрон қабул қилганда унинг оксидланиш даражаси камаяди. Бу жараён қайтарилиш жараёни дейилади ва унинг электрон тенгламасини қуйидагича ёзиш керак;
Э° + ne Э-n
Электрон берувчи атом (ион) қайтарувчи, электрон қабул қилувчи атом (ион) оксидловчи. Қайтарувчи вазифасини одатда барча металлар: Na, К, Li, Са, Mg, Fe, Cu, Zn, Al, водород гази ва хлор иони Сl-, йод иони J-, олтингугуртнинг S2- иони (сульфид иони), аммиак молекуласи — NH3, "ис гази" CO, углерод С кабилар бажаради.
Иккинчи ҳолда элемент электрон берганда унинг оксидланиш даражаси ошади. atom ёки ионнинг электрон бериш жараёни оксидланиш жараёни дейилади ва буни қуйидагича ёзиш мумкин:
Э° - ne Э+n
Оксидловчилар таркибида юқори оксидланиш дара-жасидаги атомлар сақданган молекула ёки ионлар, металлмасларнинг атомлари бўлиши мумкин. Буларга: О2, С12, F2, Fe+3, KMn04, Н+, HNO3, H2SO4, Н2О2, О3, Na2CrO4, К2Сг2О7, PbO2 кабилар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |