Иккинчи гуруҳга материалларни сақлаш учун мўлжалланган меҳнат воситалари (цистерналар, турли хил бочкалар, қувурлар, омборлар ва бошқалар) киритилади.
Учинчи гуруҳга ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашмайдиган, лекин унга шарт-шароит яратиб берадиган меҳнат воситалари киради. Лекин бу воситаларсиз ишлаб чиқариш жараёнининг амалга ошиши мумкин эмас ёки тўла ва самарали амалга ошмаслиги мумкин. Буларга бинолар, йўллар ва бошқалар мисол бўла олади.
Меҳнат жараёнининг зарурий шартлари
Ишчи кучи
Меҳнат воситалари
Меҳнат предметлари
1-чизма. Меҳнат жараёни зарурий шартларининг туркумланиши.
|
Ҳозирги фан-техника инқилоби даврида ишлаб чиқаришнинг ривожланишида меҳнат предметларининг аҳамияти ошиб бормоқда. Материалларнинг табиатда тайёр ҳолда учрамайдиган янги турлари яратилмоқда. Ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун умумий бўлсада, бу омилларга турли адабиётларда турлича таъриф беришади ва уларни турлича тушунтиришади.
Жумладан, «Сиёсий иқтисод» дарсликларида ишлаб чиқаришнинг икки омили: моддий ва шахсий омиллари мавжудлиги тан олинади. Бунда меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари (ер-сув, ер ости бойликлари каби табиий бойликлар ҳам) ишлаб чиқариш воситалари дейилади ва ишлаб чиқаришнинг моддий омилини ташкил этади, ишчи кучи эса унинг шахсий омили деб юритилади. Ҳозирги бозор иқтисодиётига доир кўпчилик адабиётларда эса ишлаб чиқаришнинг тўрт омили: меҳнат, капитал, ер-сув, тадбиркорлик қобилияти тан олинади.
Бу ерда ишчи кучи билан меҳнат ўртасидаги фарқни англаб олиш жуда муҳимдир. Чунки, меҳнат инсоннинг тўғрироғи ишчи кучининг маълум мақсадга қаратилган фаолияти жараёни бўлиб, ишчи кучи тушунчасидан тамомила бошқа тушунчадир. Кўпгина адабиётларда эса уларни синоним (бир хил тушунча) деб қарашади ва кўпгина чалкашликлар келтириб чиқаради. Бизга маълумки, меҳнат турли омилларнинг бирикиб, амал қиладиган жараёнидир. Ишчи кучи, юқорида айтганимиздек, инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилияти, унинг билим, малака даражаси билан биргаликда ишлаб чиқаришга қатнашишига тайёр турган омил бўлиб хизмат қилади, меҳнат эса ишчи кучининг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши натижасида содир бўладиган ва маълум самара олишга қаратилган фаолиятдир.
Шунинг учун биз меҳнат деган тушунчани эмас, балки ишчи кучи деган тушунчани ишлаб чиқаришнинг омили деб биламиз ва ишлаб чиқариш омиллари ишчи кучи, капитал, ер-сув ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат деб таъкидлаймиз (2-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |