Ii боб. Интродуцент доривор ўсимликларнинг табиий ва интродукция қилинган районларнинг тупроқ-иқлим шароити ва ўсимликлар дунёсининг таҳлили



Download 227,5 Kb.
bet4/5
Sana30.06.2022
Hajmi227,5 Kb.
#719109
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 боб

Геологик хусусиятлар. Бухоро воҳаси ерлари, турли хил узунликда ташкил топган аллювиал майда тошли, қумлоқ, тоза тупроқли ва лой гилли тупроқлардан иборат бўлиб, унинг асосий майдонини бир неча хил гранулометрик тузилишга (кўпинча лой гилли ва тоза тупроқли) эга бўлган, баландлиги 1-2 м ва ҳатто 3 м га етадиган қумлоқ тепаликлар қоплаган.
Воҳанинг шимоли-шарқий қисмида, Зарафшон кўчимини намоён этувчи тепаликлар асосан майда тошли, жуда ҳам майда тупроқли ва қумлоқ қатламлардан иборатдир. Бу қумлоқларнинг қалинлиги, Зарафшон бўйлаб чўзилиб кетган биринчи террасада (ўтлоқзор, қўриқларда) бир неча сантиметрга ва иккинчи террасада 2-5 м гача етади. Зарафшон дарёсининг юқорироқ қисмида, майда тошли қатламлар жойини мураккаб тузилган қатламлар эгаллаган.
Худди шу хил қатламларнинг тузилишидаги мураккаб қонуниятларни турли хил қудуқларни қазиш усуллари билан В.А.Дмитриев (1933) Зарафшон дарёси қуйилишининг юқори ва марказий (Бухоро воҳаси) қисмида аниқлаб берган [34].
Геология бўйича ўтган асрнинг 50 - йилларигача бу воҳа учун аниқ маълумотлар йўқ эди. 1952-1953 йилларда Бухоро воҳасида «Узгипроводхоз» институти ва Бухоро гидрология маркази томонидан изланишлар ўтказилди. Д.М.Кац 1956-1957 йилларда воҳани геологик жиҳатдан 5 районга ажратиб, уларнинг харитасини тузган [34].
Мазкур районлар таркибида воҳанинг асосий суғориладиган ерлари жойлашган.
Бухоро воҳасининг, умумий суғориладиган ерларининг майдони 371442 га дан иборат бўлиб, унинг 279500 га сида деҳқончилик қилинади ва қолган майдонлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Воҳада фойдаланадиган майдонлар коэффициенти 0,75% ни ташкил этади.
Суғориладиган ерларнинг оч сариқ тусли тупроқлар ташкил этган майдонлари 0,79%, саҳро қумликлари ва қумли ўтлоқзорлар 1,29%, қорамтир (қўнғир) бўз тупроқлар 4,20%, бўз қорамтир ўтлоқзор тупроқлар 0,56%, ботқоқ ўтлоқзор тупроқлар 5,64%, суғориладиган тақир тупроқлар 0,50%, суғориладиган тақир ўтлорқзор тупроқлар 5,64%, суғориладиган ўтлоқзор тупроқлар 62,39% ва ботқоқ тупроқлар 0,15% ни ташкил этади.
Бу тупроқларнинг асосий қисми гранулометрик тузилиши билан қаттиқ ва ўртача лой гилли бўлиб, 15,07% гилли ва қаттиқ гилли, 3,45% енгил лой гилли ва қумлоқ, 1,3 % ни ғовак лой гилли тупроқлар ташкил этади [34,78].
Суғорилмайдиган ерларнинг эса, асосан 13,50% қаттиқ ва ўртача лой гилли тупроқлар, 6,98% гилли ва қаттиқ лой гилли, 3,59% қумлоқ тупроқлардан иборат. Воҳа ерларидаги тупроқларнинг юқори қатлами, яъни 2 м гача бўлган қалинликдаги литологик тузилишлари хилма-хил бўлиб, кўпчилик ҳолларда бу қатлам гилли ва лой-гилли тупроқлардир. Камроқ майдонларнинг тупроқ литологик тузилишлари гилли ва лой гилли бўлиб, юза қисмни қоплаган қум ва майда тош қатламлар (13,62%) 1 м гача чуқурликда ривожланган [78].
Бухоро воҳаси ҳудудининг кўп қисми ҳар хил даражада шўрланган бўлиб, асосий майдонларнинг 0,31% умуман шўрланмаган, 64,67% кам шўр-ланган (шўр ювилади), 35,02% майдонлар кучли шўрланган ёки шўрхок ерлардир. Кучли шўрланган ёки шўрхок тупроқлар воҳа ерларининг учдан бир қисмини ташкил этиб, бу ерлар суғориладиган майдонларга кирмайди. Кам шўрланган майдонларда баъзи бир кучли шўрланган нуқталарни кузатиш мумкин бўлиб, улар 10-15% суғориладиган майдонларни эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, ўтган асрнинг 60 - йилларида воҳада суғорилмайдиган, лекин суғоришга яроқли бўлган майдонлар кучли шўрланган бўлиб, бу ҳолат 80 - йилларга келиб ўзгарди. Эндиликда Бухоро воҳасида шўрланмаган туп-роқлар 14,0%, кучсиз шўрланган тупроқлар 52,5%, ўртача шўрланган тупроқлар 25,3% ва кучли шўрланган тупроқлар 8,2% ни ташкил этади. Кўрсаткичлардан маълум бўлишича, 20-25 йил мобайнида ўзлаштирилган майдонларнинг миқдори 0,4% дан 14,0% гача кенгайди. Бу воҳада ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилангани, горизонтал ва вертикал зовурларнинг ишлаб турганидан дарак беради. Лекин суғориладиган майдонларда ўртача ва кучли шўрланган нуқталарнинг яна кўпайиб кетаётганлиги (25,3-8,2%), шўр ерларнинг ўзлаштирилишида қўйилган мақсаднинг тўла бажарилмаганлигидан далолат беради [34].
Демак, шўр ерларнинг ўзлаштирилиши ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, воҳада ҳамон кун тартибида турган асосий вазифалардан бирини ташкил этади.

Download 227,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish