Ii боб. Интродуцент доривор ўсимликларнинг табиий ва интродукция қилинган районларнинг тупроқ-иқлим шароити ва ўсимликлар дунёсининг таҳлили



Download 227,5 Kb.
bet3/5
Sana30.06.2022
Hajmi227,5 Kb.
#719109
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 боб

2.2.2. Бухоро воҳаси
Илмий тадқиқотлар олиб борилган майдонлар Зарафшон дарёсининг жа-нуби-шарқий томонидан 10 км узоқликда бўлиб, денгиз сатҳидан 300-350 м баландликда жойлашган. Бу майдонлар республика ҳудудининг табиий-тарихий жиҳатдан бўлинган округларидан бири, қуйи Зарафшон округи таркибига киради. Географик чегараланиши жиҳатидан эса Бухоро воҳасига мансубдир [34].
Бухоро воҳаси Навоий-Конимех ва Ҳазоро қишлоғи оралиғидаги даралар, учламчи қатламдан қолган Автобат ва Қизилтепа ясси тепаликлар (плато) билан чегараланади. Бу текисликлар Зарафшон дарёсининг биринчи субэрал қуйилиш жойи ҳисобланади. В.А.Ковда (1981) қарашларига асосан, кенг аллювиал текисликлар, қуйилиш жойлари ўртасидаги алмашинувнинг вужудга келишидир [102]. Бу воҳанинг узунлиги 80 км ни ташкил этиб, кўп чўзилган эни 50 км га яқиндир. Унинг чегаралари шарқ томондан Ҳазоро қишлоғи теварак-атрофидаги даралар, шимоли-ғарбий томондан Деюнгор бошланиш жойи (бўғиз), шимолдан Қизилтепа ва Автобатик ясси тепаликлар, жанубдан ва жануби-ғарбий томондан Қўйимазор, Қизилтепа ва Дауханин (геолого-географик номи) ясси тепаликларидан иборат [34].
Бу воҳада, Зарафшон дарёси оқими бўйлаб жойлашган қирғоқ ўтлоқзорлардан ташқари, иккита майда ўтлоқзорлар шаклида узун текислик жойлашган. А. Умаровнинг (1962) маълумотларига асосан, бу ўтлоқзорлар-нинг биринчиси Зарафшон дарёсининг икки томонлама қирғоқ бўйлаб, бир неча метрдан то 1,5-2 км гача кенгликда чўзилиб кетган. Бу жойлар Навоий вилоятидаги табиий ўтлоқзорлар каби дарё сатҳидан 1,5-2 м баландда жой-лашган бўлиб, Зарафшон дарёсининг эски оқими бўйлаб, ёйилиб ётган текис-ликларни ўз ичига олади [34].
Иккинчи майда ўтлоқзорлар шаклидаги кенгликлар Бухоро воҳасининг қолган қисмини эгаллайди. Шунингдек, бу ўтлоқзорлар текис рельефларда, кейинчалик тикланган ирригацион сув тармоқлари ва сув кўтармалари (дамба), тепаликлар, қум йиғилмалари ва бошқаларни ўз ичига олган.
Иқлим. Об-ҳавони кузатишда, тажрибалар ўтказилган жойга яқин жойлашган (17 км) Когон-Бухоро метеорологик марказининг йиллик ва ойлик маълумотларидан фойдаландик [58].
Илмий изланишлар даврида ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи 38,6 °C ни , пастки кўрсаткич -5,5 °С ни ташкил этди. Энг иссиқ ой июл ва август ойлари ҳисобланиб, бу ойларда ҳаво ҳарорати 36,0°C дан 42,0°С гача кўтарилади. Тажрибалар олиб борилган йиллар давомида, энг иссиқ ҳисобланган июл ойида, ўртача ҳарорат 36,4°C дан 38,6°С гача ва август ойида 35,4˚С дан 36,8˚С гача бўлди. Бу ойларда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 38,0˚C дан 43,0˚С гача кўтарилади (8 - илова).
1994 – 1996 йилларда ўртача ҳаво ҳарорати 14,8˚С дан 16˚С гача ора-лиқни ташкил этиб, ёғингарчиликнинг умумий миқдори 250 мм дан 400 мм гача етди. Ёғингарчилик асосан қиш ва баҳор ойларида кузатилиб, (80% га яқин), унинг кўп миқдори март ва апрел ойларига тўғри келади. Бу ойларда ёғингарчиликнинг миқдори 350 мм дан 600 мм гача етади. Қурғоқчилик кўп кузатиладиган ойлар июл ва август ойларидир. Ҳавонинг нисбий намлиги ёз ойларида 35-39% ва қиш ойларида 65-83% ни ташкил этади (9 - илова).
Қишнинг изғирин совуқ бўлган даврида тупроқнинг тепа қатламида ҳарорат -3,0°C дан -5,0°C гача бўлади. Ёзда (июл-август) бу кўрсаткич юқорилашиб 35,0°С – 64,0°С га етади. Очиқ ерларда тупроқ юза қатлами-нинг ҳарорати 60°С дан 64°С гача кўтарилади (10 - илова).
Доимий равишда эсувчи шамол ёз даврларида кучаяди (4,9 м/сек) ва баъзида 10-15 м/сек гача кўтарилади. Шамол қиш даврларида бир оз пасайсада, лекин доимий эсиб туриши натижасида тупроқнинг юза қат-ламларини қуриб қолишига олиб келади. Йил давомида иссиқ ва илиқ кун-ларнинг давомийлиги 245 кундан 275 кунгача чўзилади (11 - илова).
Бу воҳа Ўзбекистоннинг текисликдаги ҳудудларининг жанубида жойлашган бўлиб, қиш вақтида иқлим нисбатан илиқ бўлади. Қишнинг изғирин даври бир ойдан ошмайди. Ёз ойлари жуда ҳам иссиқ бўлиб, ҳарорат 45-46˚С гача кўтарилади. Бу ҳарорат ўсимликлар вегетацияси даврида сақланиб туради ва ижобий таъсир кўрсатади. Қишда қорнинг ва намликнинг камлиги, юқори ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигининг пастлиги йилнинг биринчи ярмида тупроқ юза қатламидаги табиий намликнинг камайиб қолишига олиб келади. Шу сабабли, илдизи чуқур бўлмаган ўсимликлар май ойларидаёқ қурий бошлайди (33).

Download 227,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish