Ii-боб. Илмий муаммо. Илмий мавзу ва уни танлаш. Илмий тадқиқот ишларини турлари


Муаммони қўйишнинг уч этапини фарқ қилиш лозим



Download 33,83 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi33,83 Kb.
#144798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Илмий муаммо. Илмий мавзу ва уни танлаш. Илмий тадқиқот ишларини турлари

Муаммони қўйишнинг уч этапини фарқ қилиш лозим: муаммони излаш, муаммони қўйиш ва муаммони ечиш
1.Муаммони излаш. Кўпинча илмий ва техникавий муаммолар юзада ётади. Уларни излаш керак эмас. Пайдо бўладиган қарама-қаршиликларни бартараф қилиш ёълларини аниқлаш ва уларни ечишнинг янги воситаларини топишда уларга социал буюртмалар келади. Масалан, шундай муаммолар қаторига хавони ифлослантирмайдиган энергетик қурилма яратиш муаммоси. Ўта аниқ ва кўринарли бўлмаган муаммолар хам мавжуд.
-Кўпинча муаммо ―Тескаридан пайдо бўлади. Амалий фаолият, натижасида тескари ёки кескин фарқ қилувчи натижалар олинганида.
-Муаммони излаш ва танлаб олишда уларнинг ечиш учун бўлиши мумкин бўлган натижаларини амалиётнинг талаблари қуйидагилар билан тасдиқланади.
-Айни муаммони ечмасдан белгиланган ёъналишда техниканинг янада ривожланиши мумкинми?
-Мўлжалланган тадқиқот техникага конкрет нима беради?
- Белгиланган тадқиқот натижалари олинадиган янги қонуният, яъни усул ва восита илм хамда техникада мавжудлигидан кўп амалий бахога эришиши мумкинми?
2.Муаммони қўйиш. Юқорида эслатилганидек муаммони тўғри қўйиш, яъни мақсадини аниқ ифодалаш, тадқиқот чегарасини аниқлаш ва шу билан тадқиқот объектини белгилаш оддийгина иш эмас ва хар қайси конкрет хол учун индивидуалдир.
Муаммо қўйишнинг маълум умумийлигига эга бўлган қуйидаги асосий ―қоида‖ сини кўрсатиш мумкин.
а) маълумни номаълумдан қатъий ажратиш. Муаммони қўйиш учун шу сохадаги фан-техниканинг ютуқларини мукаммал билиш керак, акс холда янглишиб илгари ечилган муаммони қўйиб қўйиш мумкин.
б) номаълумни чеклаш, такомиллаштириш. Номаълумнинг ва ўрганилиши керак бўлганнинг чегарасини аниқ белгилаш керак
в) ечишнинг аниқ шартларини аниқлаш, бу дегани муаммолар типларини аниқлаш дегани. Тадқиқотнинг умумий усулини аниқлаш ва ўлчаш аниқлиги хамда бахолаш масштабини бериш.
г) ноаниқлигининг ёки вариантларнинг мавжудлигига, бу илгаригини янги поғонада такрорлашга ёъл қўяди.
3. Муаммони ечиш. Илмий ёки илмий – техникавий муаммони бир каррали акт сифатида кўриш мумкин эмас. Муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мос келади, яъни қўшимча саволларининг пайдо бўлиши ва ифодаланиши билан. Улар хар қандай муаммонинг боғловчи, аниқловчи тугунловчи пункти бўлган марказий масала атрофида гурухланади.
Қўшимча саволларни ечиш тадқиқотчининг қўлига марказий масалага жавоб излашда маълумотлар, фактлар беради.
Қўшимча саволларни маълум даражада асосий муаммонинг режаларига (аспектларига ) ўхшатиш мумкин, яъни тадқиқот объектини янги алоқалар билан ўрганиш, янги объект билан ёки объектни янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин.
Илмий муаммонинг марказий саволи-муамонинг хар хил жихатидан боғланган ўзига хос туғунидир. Улар баъзи холларда алохида тадқиқот мавзуси сифатида хам кўрилиши мумкин. Алохида кичик муаммо ва мустақил муаммо кўринишида хам.
Албатта тадқиқотчи илгариги ва хозирги даврда қилинган ва қилинаётган ишни билмасдан такрорламаслиги учун уларни аниқ билиши шарт. Бунинг учун адабиётларни ва бошқа маълумот манбаларини пухта ўрганиши шарт.
Кўпчилик олий ўқув юртлари йирик ўқув илмий марказларга айландилар. Илмий тадқиқотларни ўтказган олий ўқув юрти битирувчилари, ўз касбларига ижодий ёндашадилар, улардамеҳнатга тайёргарлик юқори, меҳнатга кўникишга оз вақт кетади.
Илмий ишларда иштирок этиш ижодий тафаккур, ташаббускорлик, мустақилликни, кўп маълумотлар ичидан зарурларини танлаб олишни ривожлантиради.
Шу билан бирга талабанинг илмий фаолияти бу шахснинг маълум даражада ўзини ифодалаши, ҳаётий ўзини кўрсатишга интилишидир. Илмий ишларда иштирокетишмотивлари И курсдаёқпайдобўлади. Илмийижодмотивлариникучайтирадиганмуҳимомиллар И курсталабаларигаўқитувчиларнинг, юқорикурслардаўртоқларинингтаъсирикатта. Талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятининг мақсади ва мотивларни шакллантиришнинг асосий сабаби уларнинг мустақил ишини ташкил қилиш ҳисобланади. Талабаларнинг илмий тадқиқот ишлари қуйидаги ишларни ўз ичига олади:
1. Курс ишлари.
2. Илмий рефератлар.
3. Олимпиадаларда иштирок этиш.
4. Талабалар анжуманларида иштирок этиш.
5. Диплом ишлари.
6. Магистрлик диссертациялари
Талабаларнинг илмий тадқиқот ишларининг маҳсулдорлиги ҳақида нафақат уларнинг семинарлардаги чиқишларининг ижодий даражасига қараб эмас, балки, курс ва диплом ишларининг сифатига қараб, юқори рейтинг балларига қараб ҳам хулоса чиқариш мумкин. Талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига ўрганаётган соҳалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш методикаси ва методологияси бўйича билимларни чуқурлаштириш, илмий топилмалар тарихи билан таништириш ижобий таъсирқилади.
Биринчи курслардан бошлаб, ҳамма тадқиқотларнинг натижаси курс ва диплом ишлари ҳимояси ҳисобланади. Улар дастлабки чуқур илмий иш ҳисобланади. Бу ишларни талабалари лмий тўгараклари дақатнашганталабалармуваффақиятлибажарадилар.

Download 33,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish