Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#142858
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
386 08.05.2019



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СЎЙИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА 
СОЛИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИГА ГЎШТ ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ 
ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
Кейинги йилларда чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли 
ислоҳотлар натижасида деҳқон ва фермер хўжаликлари, айниқса, аҳоли қарамоғидаги чорва 
ҳайвонлари сони, улардан олинадиган маҳсулот миқдорининг ошиши ҳисобига қўшимча 
даромад олиш ҳамда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш 
борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. 
Шу билан бирга, ҳудудларда фаолият юритиб келаётган ҳайвонларни сўйиш ва гўшт 
сотиш билан шуғулланувчилар томонидан аҳолини гўшт билан таъминлашда ветеринария-
санитария норма ва қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик натижасида хавфсизлиги ҳамда сифати 
кафолатланмаган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдога чиқариш ҳолатлари учрамоқда.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли истеъмоли учун етказиб берилаётган 
гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, терини қайта ишлаш 
корхоналарига сифатли тери хом ашёсини етказиб бериш ҳамда сўйиш корхоналари 
фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Қуйидагилар: 
Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария 
норма ва қоидалари 
1-иловага 
мувофиқ; 
Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш 
бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари
 2-иловага 
мувофиқ; 
2019 — 2021 йилларда республика ҳудудларида ҳайвонларни сўйиш ва терига 
бирламчи ишлов бериш бўйича ташкил этиладиган автоматлаштирилган мажмуалар билан 
жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари 
параметрлари
 3-иловага 
мувофиқ тасдиқлансин. 
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни 
ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси: 
икки ой муддатда жойларда мавжуд ҳайвон сўйишга мўлжалланган кушхоналарни 
тўлиқ хатловдан ўтказиб, ушбу қарор талабларига мувофиқ ҳолда автоматлаштирилган 
мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган сўйиш 
корхоналарини (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари деб аталади) 
ташкил этиш; 
туман ва шаҳар марказларидан олис ҳудудларда, қишлоқ жойларда фаолият 
юритадиган гўшт сотишга мўлжалланган дўконлар ва шахсий эҳтиёжлар учун гўшт етказиб 
беришни тартибга солиш мақсадида аҳолига қулай бўлган ҳудудларда ихтисослаштирилган 
мини сўйиш корхоналарини ташкил этиш; 
ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарининг лойиҳаларида кўрсатилган майдонидан 
кам бўлмаган белгиланган ер майдонини ажратиш; 
аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида деҳқон бозорларида ихтисослаштирилган 
сўйиш корхоналарининг гўшт сотиш савдо шахобчалари ташкил этилишини таъминлаш; 
деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва бошқа савдо объектларига сотиш учун олиб 
кириладиган гўшт ва ҳайвонларни сўйишдан ҳосил бўладиган қўшимча суб маҳсулотларнинг 
ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида тайёрланишини таъминлаш чораларини 
кўрсинлар.
3. Туман ва шаҳар ҳокимликлари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда: 


икки ой муддатда аҳолига қулай бўлган ҳудудларда ихтисослаштирилган мини сўйиш 
корхоналарини ташкил этиш дислокациясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; 
ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускорларни 
аниқлаб, 2019 — 2021 йиллар давомида босқичма-босқич ташкил этилишини таъминласин. 
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат 
қўмитаси ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида ветеринария-санитария жиҳатидан 
хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар 
базасини (кейинги ўринларда ягона маълумотлар базаси деб аталади) ўз ичига олувчи 
дастурни ишлаб чиқиб, 2020 йил 1 январдан амалиётга жорий қилиш чораларини кўрсин. 
5. Белгилансинки, тери хом ашёсини тайёрлаш (қайта ишлаш) фақат юридик шахс 
сифатида давлат рўйхатидан ўтган, ветеринария-санитария норма ва қоидаларига жавоб 
берадиган тери хом ашёсини қабул қилиш ва сақлаш учун махсус бино ҳамда омборхоналари 
мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. 
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим 
вазирлиги, Молия вазирлиги Ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси умумий овқатланиш, 
ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлатилаётган гўштлар ихтисослаштирилган 
сўйиш корхоналарида тайёрланишини ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган 
сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари билан қабул қилинишини қатъий 
назоратга олсин. 
7. «Ўзчармсаноат» уюшмаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда: 
икки ой муддатда тери хом ашёсини йиғиб олиш, тайёрлаш, сақлаш ва уни қайта 
ишлаш корхоналарига етказиб беришни янада такомиллаштириш чораларини кўрсин;
ишга туширилган ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари тўғрисидаги маълумотлар 
мунтазам равишда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа 
оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига аҳоли 
орасида ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти, ҳайвонларни сўйишни ихтисослаштирилган 
сўйиш корхоналари ва ихтисослаштирилган мини сўйиш корхоналарида амалга ошириш, 
келиб чиқиши номаълум гўшт ва гўшт маҳсулотларини харид қилмаслик, ҳайвон эгаларининг 
мажбуриятлари, шунингдек, жамоатчилик назоратини ташкил этишда фаол иштирок этиш 
юзасидан кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш тавсия 
этилсин. 
9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат 
қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. 
Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини 
ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ветеринария ва 
чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish