160. Чечак. Умумийлашган жараёнда тана барча ички аъзолари билан бирга
утилизация қилинади, фақат боши зарарланган бўлса, утилизация қилинади,
тана ва аъзолари
эса қайнатгандан сўнг чиқарилади ёки консервалар учун қайта ишланади.
Пар ва патлари дезинфекция қилинади.
161. Сальмонеллез. Ички аъзолари утилизация қилинади, танаси эса қайнатгандан
сўнг чиқарилади ёки консервалар учун қайта ишланади.
Пар ва патлари дезинфекция қилинади.
162. Колибактериоз. Мушак ва ички аъзоларида (перикард, перигептит, аэросаккул,
перитонит) патологик ўзгаришлар бўлганида, тана ички аъзолари билан утилизация қилинади.
Фақат ички аъзоларида ўзгаришлар бўлганида, гўшт қайнатилади ёки консерва
тайёрлаш учун қайта ишлов беришга юборилади, ички аъзолар эса утилизация қилинади.
163. Аспергиллез. Ўпка ва мушак тўқималари зарарланганда, тана ва ички аъзолари
утилизация қилинади. Ўпка зарарланганда фақат ички аъзолар утилизация қилинади.
164. Стафилококкоз. Бўғинлардан
бири зарарланганда, зарарланган қисми олиб
ташланади, гўшт эса қайнатгандан сўнг чиқарилади. Кенг тарқалган жараёнда (бўғинлардаги
абсцесс, аъзолардаги ўзгариш) тана ва аъзолар утилизация қилинади.
165. Спирохетоз. Озиш ва ички аъзоларнинг патологик ўзгаришида, тана ва ички
аъзолари утилизация қилинади.
Мушакларда патологик ўзгаришлар бўлмаганида, фақат ички аъзолар утилизация
қилинади.
166. Энтерогепатит. Зарарланган аъзолар (жигар, безли ошқозон, бўғиз) утилизация
қилинади.
167. Лейкоз. Марек касали. Ўсимталар. Анемия ёки сариқ бўлмаганида, мушакларда
патологик ўзгаришлар бўлмаганда ёки ички аъзоларнинг қисман
зарарланишида, улар
утилизация қилинади, гўшти эса қайнатилади ёки консерваларга қайта ишланади.
Умумлашган жараёнда ёки тери ва мушаклар зарарланганда ёки озиш мавжудлигида,
зарарланиш даражасидан қатъи назар, парранда утилизация қилинади. Марек касаллигида пар
ва пат дезинфекция қилинади.
168. Грипп, перитонит, кўкариш ва мушак тўқималарининг дегенератив ўзгаришлари,
кўкрак қорин соҳасида қон қуюлиши бўлмаганида, тана ва зарарланмаган аъзолар
қайнатилади.
Пар ва патлари дезинфекция қилинади.
169. Ньюкасл касали. Тана ва аъзолар утилизация қилинади.
Зарарланганда гумон
қилинган, лекин патологоанатомик ўзгаришлари бўлмаган парранда сўйилганида олинган
гўшт ва ичак-чавоғи қайнатилади.
Пар ва патлари йўқ қилинади.
170. Ботулизм. Тана ички аъзолари билан бирга, пар ва пат йўқ қилинади.
171. Стрептококкоз. Тана ва ички аъзолар утилизация қилинади.
172. Орнитоз (пситакоз). Гўшт қайнатилади, ички аъзолар утилизация қилинади.
Пар ва патлари йўқ қилинади.
173. Листериоз. Бош ва зарарланган аъзолар утилизация қилинади. Гўшт ва
зарарланмаган аъзолар қайнатилади.
Пар ва патлари йўқ қилинади.
174. Сарамас септицемия. Мушакларда ўзгаришлар бўлмаса, гўшти қайнатилади,
ички аъзолари эса утилизация қилинади. Мушакларда патологик ўзгаришлар бўлганида, гўшт
ва тана аъзолари утилизация қилинади.
175. Оёқ қичимаси. Таянмайдиган оёқ қисмлари утилизация қилинади.
176. Микоплазмоз. ҳаво қопларининг
фиброз зарарланишида, тана утилизация
қилинади; кўрсатилган зарарланиш бўлмаса, бош ва ички аъзолар утилизация қилинади, гўшт
эса қайнатилади.
177. Некробактериоз, юқумли синусит. Септик жараёнда тана ва аъзолар утилизация
қилинади. Фақат боши, бўйни зарарланганида улар утилизация қилинади.
178. Авитаминоз. Ориқлик ёки висцерал подагра бўлганида, тана ва аъзолари
утилизация қилинади.
179. Ориқлик. Мушак тўқималарининг ёғ йиғиладиган жойларда илвираган шишлар
бўлганида, мушак атрофияси ва қуруқлигида (бўғин, бел, ва бошқа жойлардан суяклари чиқиб
қолиши),
шунингдек, мушак тўқималари, талоғи, зираги оқариши ёки кўкаришида тана ва
аъзолари утилизация қилинади.
180. Жароҳатлар, абсцесслар. Танада жароҳатлар, абсцеслар натижасида патологик
ўзгаришлар бўлганида, зарарланган қисмлар, кенг зарарланишда
эса бутун тана ички
органлари билан бирга утилизация қилинади. Кичик зарарланишда, мушак тўқимасидан
патологик ўзгаришлар кесиб ташланганидан сўнг гўштнинг бир қисми одатий технологик
режимда консерва тайёрлаш учун юборилади ёки қайнатилади.
Янги жароҳатлар ва кичик янги қон қуйилишида, лекин атрофдаги тўқималарда
яллиғланиш аломатлари бўлмаганида, барча ўзгарган тўқималар утилизация қилинади, қолган
қисми эса чекловларсиз саноатда қайта ишлашга юборилади. Кўкрак суяги килида наминли
жўжа — бройлерлар гўшти, тери қалинлашиш даражаси пастлигида чекловларсиз чиқарилади.
Терисида яққол пуфак кўринишидаги шишли ичида шаффоф ёки қизғиш ва кўк суюқлик ва оқ
фиброз масса бўлган намуналар кесиб ташланади ва
утилизацияга юборилади, танаси эса
ишлаб чиқаришда қайта ишлаш учун юборилади. Йирингли ёки яралар кесилиб, атрофидаги
ўзгарган тўқима билан утилизация қилинади, гўшт эса қайнатишга юборилади ёки
консервалар тайёрлашда ишлатилади. Наминларни махсус ўргатилган ходим олиб ташлайди.
181. Перитонитлар. Ички аъзолар, плевра ва қорин сероз қатламининг ўчоқли
зарарланишида зарарланган аъзолар утилизация қилинади, гўшти эса қайнатилади,
қовурилади ёки консервалар учун қайта ишланади.
Ички аъзолар ва кўкрак қорин бўшлиғининг сероз қоплами
зарарланишли диффуз
перитонитида ва қорин бўшлиғида серозли — фиброз ёки йирингли экссудат бўлганида, тана
ва аъзолар утилизация қилинади.
182. Бегона ҳидлар. Дори ёки парранда гўштига ўхшамайдиган бошқа ҳидлар пайдо
бўлганида, тана ва ички аъзолар утилизация қилинади.
183. Патулинотоксикох. Мушак ва ички аъзоларда патологик ўзгаришларда тана ва
ички аъзолар утилизация қилинади. Мушакларда патологик ўзгаришлар бўлмаганида, фақат
ички аъзолар утилизация қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: