ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНИда Қонуннинг 7-модда олтинчи қисмига мувофиқ маҳсулот ёки усулга тегишли бўлган ҳар қандай соҳадаги техникавий ечим фойдали модель сифатида эътироф этилади.
Фойдали модель сифатида кўрсатилган объект янги бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
Фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади.
Техника тараққиёти даражаси талабномада кўрсатилган фойдали модель амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги Ўзбекистон Республикасида ҳамма фойдалана оладиган барча маълумотларни, шунингдек уларни қўллашга доир маълумотларни ўз ичига олади.
Фойдали модель, агар ундан амалда фойдаланиш мумкин бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНИ
ҚУЙИДАГИЛАР ИХТИРО ва ФОЙДАЛИ МОДЕЛ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛМАЙДИ :
ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;
эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
интеграл микросхемаларнинг топологиялари;
ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.
ИХТИРО ва ФОЙДАЛИ МОДЕЛГА патент олиш учун топшириладиган хужжатлар
Талабнома таркибида патент бериш тўғрисидаги ариза
Ихтиро (фойдали модель) тавсифи
Ихтиро (фойдали модель) формуласи
Реферат
Чизмалар, таклиф этилаётган ечимнинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган бошқа материаллар
Талабномага белгиланган миқдорда талабнома топшириш учун патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат
Талабнома вакили томонидан тақдим этилган бўлса, унинг номига берилганда ишончнома
ТАВСИФ Ихтиро тавсифининг тузилиши унинг вазифасига тўлиқ жавоб беради, унда ихтиро номидан кейин (агар талабнома берилаётган ихтиро мансуб бўлган амалдаги Халқаро патент классификациясининг рубрикаси маълум бўлса, ушбу рубриканинг индекси ҳам ихтиро номи олдидан келтирилади) қуйидаги бўлимларнинг баён этилиши кўзда тутилади:
-ихтиро мансуб бўлган техника соҳаси;
-техника даражаси;
-ихтиро моҳияти;
- чизмалар шаклларининг рўйхати (агар чизмалар бўлса);
-ихтирони амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар;
-нуклеотидлар ва/ёки аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати (агар бундай кетма-кетликдан ихтирони тавсифлаш учун фойдаланилган бўлса).
ФОРМУЛА Ихтиронинг формуласи тавсифга ва чизмаларга тўлиқ асосланган бўлиши, яъни ихтирони унинг тавсифида мавжуд бўлган ва чизмаларда кўрсатилган тушунчалар билан таърифлаб беради.
Ихтиронинг формуласи унинг моҳиятини ифодалаши керак, яъни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техникавий натижага эришиш учун етарли даражада ихтиронинг муҳим белгилари мажмуини ўз ичига олади.
Ихтиро белгиларининг ихтиро формуласида ифода этилиши уларни идентификация қилиши, яъни маълум бўлган техника тараққиёти даражаси асосида уларнинг маъноси ва мазмуни мутахассислар томонидан бир хил маънода тушунилиши имкониятини таъминлаши керак.
Ихтиролар гуруҳини тавсифловчи формулани баён этишда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:
Формуланинг банди одатда энг яқин аналогнинг белгилари билан мос келувчи, шу жумладан ихтиронинг вазифасини кўрсатувчи умумлаштирувчи тушунчани ўз ичига оладиган муҳим белгиларга эга бўлган чекловчи қисмдан ва ихтирони энг яқин аналогидан фарқлайдиган муҳим белгиларни ўз ичига оладиган фарқловчи қисмдан иборат.
Формула бандини чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлиб тузилганда чекловчи қисми баён этиб бўлингандан сўнг «шу билан фарқланадики» сўз бирикмаси киритилади, бундан кейин бевосита фарқловчи қисм баён этилади.
РЕФЕРАТ Реферат ихтиро ҳақида маълумот олиш учун хизмат қилади ва ихтиро ҳақида маълумотларнинг қисқартирилган баёнидан иборат бўлади.
У ихтиро номи билан бошланиши ва ихтиро мансуб бўлган техника соҳасининг характеристикаси ва эришиладиган техник натижа ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши керак.
Ихтиро моҳияти ихтиро формуласининг эркин баёнидан иборат бўлиб, ихтиронинг барча муҳим аломатларини сақлаши лозим.
Заруратга кўра рефератга чизма ёки бошқа бирон изоҳловчи материал киритилиши мумкин