Идрок идрок тўғрисида умумий тушунча



Download 208,91 Kb.
bet2/2
Sana30.03.2022
Hajmi208,91 Kb.
#517682
1   2
Bog'liq
ИДРОК

2. Идрокнинг янги қирралари
Ҳозирги замон психология фанининг назарий муаммолари
қаторига инсонни инсон томонидан идроқ қилиш масаласини
киритиш мумкин. Илмий манбаларнинг таҳлилига кўра, инсоннинг
баъзи психологик хусусиятлари, фазилатлари унинг юз аломатлари ва
тана аъзоларининг турли ҳаракатлари ёрдамида аниқланади.
Инсонинг ташқи қиёфасининг тузилиши бўйича шахс характери
хусусиятлари ва унинг фазилатларига оид ишончли фикр билдириш
ўзининг узоқ тарихига эга бўлсада, лекин муаммонинг илмий негизи,
унинг механизми ҳозирги даврдагина тадқиқ қилина бошланди.
Одамнинг ташқи қиёфасини таҳлил этиш орқали унинг руҳий
дунёсига баҳо бериш юзасидан жаҳон психологлари томонидан
яратилган назариялар, тўпланган амалий маълумотлар
умулаштирилса, қуйидаги таснифномани юзага келтириш мумкин:
1. Инсоннинг ташқи қиёфасидаги ҳар бир ўзгариш унинг яққол
шахсий хусусияти билан узвий болезниғлиқ эканлигини
тушунтиришга асосланган аналитик талқин услуби (лабни қаттиқ
қисиб юриш-одам иродасининг мустаҳкамлиги нишонасидир).
Бошқача сўз билан айтганда, инсониятнинг ижтимоий-тарихий
тараққиёти давомида аждодлар томонидан тўпланган тажрибаларга
асосланиб, шахснинг руҳий дунёсини баҳолаш имконияти
мавжудлиги демакдир.
2. Инсонинг ташқи қиёфасидаги беихтиёр, табиий кўринишдаги
сернафосат нозик адо, бошқа кишилар ҳиссиётини ўзига тортувчи
жозиба, мафтункорлик, хушбичимлик шахснинг кечинмалари билан
уйғунлашувини эътироф қилишга қаратилган ёндашув (шахснинг
диди билан кийиниши, меъёр билан ўзига аро бериши унинг ибосида
ифодаланишининг руҳий дунёси билан мутаносиблиги). Идрок
қилинаётган инсон муайян масофада муомала ва мулоқотга
киришувчи шахс томонидан қай йўсинда қабул қилинса, демак ўша
одам тўғрисидаги таассурот бевосита фавқулотдаги ҳолатга, вазиятга
боғлиқ бўлади, чунки ёқтириш ёки ёқтирмаслик, симпатия,
антипатия, эмпатия бир лаҳзалик идрок маҳсулида мужасссамлашиши
мумкин.
3. Идрок қилинаётган инсонин ташқи кўринишининг
аломатлари илиқ таассурот ва тасаввур уйғотувчи таниш одамнинг
психологик хусусиятлари нотаниш кишига ўхшашлиги туфайли
ихтиёрсиз равишда унга қиёс берилади. Олдин идрок қилинган таниш
инсоннинг барча фазилатлари ва ҳислатлари ташқи қиёфа эвазига
нотаниш кишига кўчирилади. Шуниси ажабланарлики, мазкур
жараёнда на мантиқий таҳлил, на узвийлик талқини иштирок этади.
Худди шу боисдан бу тарзда инсонни инсон томонидан идрок қилиш
ўхшашликка асосланиши таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
4. Инсонинг ташқи қиёфасини идрок қилиш негизида уни у ёки
бу ижтимоий (ишчи, деҳқон, зиёли) гуруҳларга, яъни тоифаларга
алоқадорлиги тўғрисида муайян қарорга келинса, одамнинг шахсий
сифатларини баҳолаш худди шу нуқтаи назардан амалга оширилади.
Кишининг ташқи кўринишига нисбатан бундаё ёндашиш ижтимоий
келиб чиқишга асосланувчи ўхшашиш дейилади.
Бизнингча, инсонин инсон томонидан идрок қилиш жараёни
қатъий равишда қуйидаги босқичлар орқали амалга ошиши мумкин:
-идрок қилинаётган одамни идрок қилувчи ўзининг шахсий
хислатлари билан қиёслаш натижасида, унинг маҳсули бўйича талқин
қилинади ва тушунтирилади; бундай идрок қилиш тарзида инсонин
инсон томонидан акс эттириш, ўхшатиш, унга тақлид қилиш, ундан
ибрат олиш улублари орқали юзага келади, яъни идентификация
босқичи бевосита амалга ошади;
-идрок қилинаётган шахснинг ўрнига идрок қилувчи ўз хоҳиши
бўйича мулоҳаза юритиши, уни тушунишга интилиш ўз-ўзини англаш
негизида нммоён бўлади, яъни рефлексия босқичи вужудга
келагнлиги тўғрисида муайян қарорга келинади;
- ўзга кишиларнинг кечинмалари ва ҳис-туйғуларига нисбатан
ҳамдардлик билдириш, меҳр-оқибатлилигини амалий ифодалаш
орқали уларни тушуниш имконияти туғилади, бунинг натижасида туб
маънодаги эмпатияга асосланган идрок қилиш босқичи юзага келади;
- ўзга кишиларга ижтимоий гуруҳ аъзоларига нисбатан берилган
хислатларни оммавий тарзда ёйиш, тавсиф бериш ва баҳолаш
негизида идрок қилиш жараёни туғилади, яъни қадимги мезонлар
бўйича инъикос қилиш стереотипизация дейилади.
Психология фанида рефлекция, яъни ўзини- ўзи англаш
шахснинг барча (ҳиссий, билишга оид, иродавий, бошқарув)
хусусиятларини оқилона баҳолаш деган қарашлар ва ёндошувлар то
ҳозирги давргача давом этиб келмоқда Бундай ҳолат инсон томонидан
ўзини-ўзи акс эттиришни билдиради, холос. Лекин ўзга кишилар
идрок қилинувчининг шахс сифатларини қай ҳажмда билишади,
уларни баҳолаш имконияти қандай, унинг нималарга қодир
эканлигини тушуна олишадими? Каби муаммоларга жавоб бериш
орқали ўзини-ўзи англашнинг бошқа қирраларини аниқлаш мумкин.
Инсонлар ўзаро бир-бирларини идрок қилиш кезида:
- биринчидан, дарҳақиқат идрок қилинаётган шахснинг асл
қиёфаси сўзсиз равишда ифодаланиши;
- иккинчидан, шахс ўзини аниқ тасаввур қилиб, сўнг оқилона
баҳолай олиши, муносабат билдириши, шахсий ёндошуви;
- учунчидан, шахснинг бошқа одамлар томонидан англаниши
натижасида иккиёқлама инъикос, яъни "субъект-субъект" муносабати
вужудга келади. Шахслараро бир-бирини акс эттириш жараёнининг
моҳияти инсон фазилатларини қайта эсга тушириш, қайтадан тиклаш
ва уларни яхлит тарзда мужассамлаштириш орқали ўз аксини топади.
Жаҳон психологлари асарларини таҳлил қилиш ва шахсий
кузатишларимиз натижалари инсон томонидан фаолият мақсадини
рўёбга чиқариш режасини ва моделини яратишда ифодаланувчи
антиципация (латинча anticipatio, яъни олдиндан сезиш, пайқаш,
олдиндан идрок қилиш, ҳодиса моҳиятини очишдаги топқирлиги) бир
неча босқичлардан иборат эканлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирги замон жаҳон психологлари антиципацияни беш
даражага ажратиб ўрганмоқдалар, чунончи англашидмас субсенсор
(лотинча "sub" ости ва "sensis"- сезиш сўзларидан тузилган бўлиб,
идрок қилишнинг онгости ҳолатини англатилади), сенсомотор
(лотича "sensis" сезиш "motor"ҳаракат деган маъноно билдириб, нозик
ҳаракатларни сезиш демакдир), перцептив (лотинча " perceptio"дрок
деган маъно англатади), тасаввур, башорат (прогноз) қилиш кабилар.
Антиципациянинг субсенсор даражасининг ифодаланиши инсон
гавдасининг ўзгаришида, унинг идеомотор (ихтиёрсиз ҳаракат)
жараёнида, ташқи таъсирга тезкор жавоб қайтаришида ўз аксини
топади. Гавданинг мужассамлашуви ва ҳаракат барқарорлиги
инсоннинг ихтиёрий саъй- ҳарактга тайёргарлик кўриш учун муҳим
замин таъминлайди.
Антиципациянинг сенсомотор босқичи ҳаракатдаги жисмларни
ўзаро таққослашда, мураккаб ҳаракатларни мувофиқлаштиришда,
тезкор ҳарактнинг муҳитдаги вақт ва фазовий ўзгаришлар
мутаносиблигини узлуксиз равишда идора қилиб туришда намоён
бўлади.
Перцептив босқичда идрок қилиш хотира жараёнлари билан
уўғунлашиб кетади. Бунинг натижасида ўтмиш тажрибаларига
асосланиб келажакда вақт ва фазовий ўзгаришлар юз бериши
эҳтимоли чуқур таҳдлил қилинади, унинг образлари
яққоллаштирилади.
Антиципациянинг тасаввур даражаси образларнинг вақт ва
фазовий ўзгаришига биноан уларни фикран қайтадан яратиш, бунёд
этиш, гоҳо қоришиқ тасвирлар вужудга келтириш, уларни схемасини
ва режасини тузиш учун инсонда уқувчанлик, қобиллик ҳамда
ижодий фаолликнинг туғилишини намойиш қилади.
Антиципациянинг бешинчи босқичи нутқ ва тафаккур ёрдамида
бўлғуси ҳолатлар, ҳодисалар, кескин ўзгаришлар тўғрисида башорат
(прогноз) қилиш ҳулқ-атвор ҳаракатларини ва амалга оширилувчи
фаолиятини режалаштириш жараёнининг юксаклиги билан бошқа
даражалардан сифат жиҳатидан ажралиб туради. Мазкур босқичда
умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг айрим сермаҳсул
даражалари, мантиқий усуллар, оқилона ҳамда мақсадга мувофиқ
хатти-ҳаракатларнинг юқори самара берувчи кўрсатгичлари ўзининг
чўққисига эришади. Лекин бу борада яна изланишни давом эттириш
лозим.
Бизнингча, инсон томонидан янгилик моделини бир неча
йўналишда амалга ошириши мумкин:
- ҳозирги замон келажак томон фикрий йўналишда:
- келажак муаммоларидан ҳозирги давр масалаларига фикран
кўчиш;
- ҳозирги давр ва истиқбол режалари юзасидан мозийга
мурожаат қилиш кабилар.
Антиципациянинг ҳар қайси босқичи интегратив хусусиятга эга
бўли, улар бир-бирини узлуксиз равишда тақозо қилади ва худди шу
йўсинда маълумотлар тақчиллигига барҳам берилади. Шундай реал
воқелик вужудга келиши мумкинки, бунда инсон олдида яққол
топшириқ ва вазифадан келиб чиққан ҳолда у ёки бу
антиципациянинг босқичи устуворликка эришади. Худди шу боисдан
унинг ҳар қайси босқичи ўзаро қоришиб кетиши, муаммонинг ўзига
хос хусусиятларига биноан изчиллик, кетма-кетлик тизими бузилиши
эҳтимолдан ҳоли эмас.
Инсонни инсон томонидан идрок қилишнинг янги илмий
қирралари юзасидан мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
умумий хулосалар чиқариш мақсадга мувофиқ:
-антиципатияниннг хар қайси босқичи ечими кутилаётган
муаммоларнинг мураккаблиги даражасига муносибдир;
-антипитациянинг хар бир даражасинингн мақсад кўзлашдаги ва
муаммони хал қилишдаги имконияти турличадир.
Download 208,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish