Идораларнинг буйруқ ёки


-боб. Илмий кенгашда диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш



Download 1,72 Mb.
bet9/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#41410
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
ID-6682

4-боб. Илмий кенгашда диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш
25. Изланувчи томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганидан кейин иш бажарилган ОТМ ёки ИТМда диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказилади. Диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ижобий хулоса берилганда, изланувчи томонидан Илмий кенгашга мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.
26. Илмий кенгаш диссертация бажарилган муассасанинг хулосасидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин (Қўшимча равишда диссертацияни экспертизадан ўтказиш муддати ишни Илмий кенгашда кўриб чиқиш муддатига киритилмайди).
27. Тақдим этилган ҳужжатлар Илмий кенгаш томонидан 5 иш куни ичида меъёрий-техник экспертизадан ўтказилиб, унинг ижобий натижасига кўра қабул қилиб олинади ва дастлабки экспертизадан ўтказиш учун Илмий семинар раиси ёки илмий котибига етказади.
Илмий семинарда диссертацияларни қабул қилиш ва қайтаришни рўйхатга олиш китоби ҳамда Илмий семинар мажлислари баённомалари жилди юритилади. Мазкур ишларга Илмий семинар раиси ва илмий котиби жавоб беради.
Агарда меъёрий-техник экспертиза натижалари салбий бўлган тақдирда, Илмий кенгаш томонидан изланувчининг ҳужжатлари иш бажарилган ОТМ ёки ИТМга йўлланма хат билан қайтарилиб, унда аниқланган камчиликлар батафсил келтирилади.
28. Диссертация ва бошқа тегишли хужжатларга хулоса бериш ва Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш юзасидан асосли тавсиялар бериш учун муайян ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича Илмий кенгаш ҳузурида тузиладиган Илмий семинар масъул ҳисобланади.
Илмий семинар Илмий кенгаш назорати остида фаолият юритади.
281. Изланувчи томонидан ҳужжатлар топширилган кундан эътиборан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация бир ярим ой ичида, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация эса икки ой ичида Илмий кенгаш томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилади.
282. Илмий семинар камида 15 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва илмий котибдан иборат таркибда тузилади. Бир нечта ихтисослик бўйича битта илмий семинар тузиш мумкин бўлиб, бунда Илмий семинар камида 25 нафар аъзодан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ. Илмий семинарнинг таркиби мазкур низом 6-бандининг 2-5-хатбошилари талаблари асосида шакллантирилади. Илмий семинар таркибига Илмий кенгаш аъзолари, ОАКнинг тегишли эксперт кенгаши аъзоси, илмий ва илмий-педагогик фаолият кўрсатаётган мутахассис-олимлар ҳамда юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассислар киритилади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish