Идораларнинг буйруқ ёки


Илмий кенгаш таркибига чет эллик олим-мутахассис (мутахассислар) киритилиши мумкин



Download 1,72 Mb.
bet5/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#41410
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ID-6682

Илмий кенгаш таркибига чет эллик олим-мутахассис (мутахассислар) киритилиши мумкин.
7. Зарур ҳолларда, Илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш ихтисосликларига яқин ихтисослик бўйича илмий даражага эга бўлган шахслар ҳам киритилиши мумкин.
Бир шахс фақат битта фан тармоғининг битта ихтисослиги бўйича Илмий кенгашга киритилади ҳамда кўпи билан иккита Илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин.
Илмий кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар охирги 3 йил ичида камида 15 та илмий иш нашр эттирган бўлиши шарт. Мазкур талаб юридик фанлар ва исломшуносликфанлари бўйича Илмий кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.
8. ОАК эксперт кенгашларининг аъзолари Илмий кенгаш таркибига киритилмайди. ОАК Раёсати аъзолари Илмий кенгашлар мажлисларида ва улар қошидаги Илмий семинарларда иштирок этишлари мумкин. 
Илмий кенгаш раиси Илмий кенгаш фаолиятида иштирок эта олмаган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча раис ўринбосарларидан бири бажаради.
9. Илмий кенгаш таркиби 3 йил муддатга тасдиқланади. Илмий кенгаш таркибининг камида 15 фоизи ҳар йили белгиланган тартибда янгиланиши зарур.
Илмий кенгаш аъзоси Илмий кенгаш таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
Илмий кенгаш таркибидан чиқарилган аъзолар унинг таркибига 1 йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.
Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби тегишли вазифани 3 йил муддатга бажаради. Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.
10. Илмий кенгаш ихтисосликлари рўйхати ва Илмий кенгаш раиси тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаати ёки ОАК эксперт кенгашининг тавсиясига асосан ОАК томонидан ўзгартирилиши мумкин.
11. Илмий кенгаш таркибига Илмий кенгаш раисининг Илмий кенгаш тузилган ОТМ ёки ИТМ раҳбари билан келишилган мурожаати асосида ОАК томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда ўзгартиришлар аниқ кўрсатилиши, асослаб берилиши, шунингдек субъектив хусусиятга эга бўлмаслиги лозим.
12. Илмий кенгаш тузишда ОАК Раёсатининг қарори билан мазкур кенгашга тегишли ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича мустақил равишда Бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish