Идиев Акбар Аваз ўғли Ўзр фа абу Райҳон Беруний



Download 260,81 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi260,81 Kb.
#304574
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5305627298941112380

Асосий қисм
Асар кириш (фотиҳа), етти жилд (мужаллад), ҳар бир жилд тўрт қисм (рукн)дан иборат ва хотимадан ташкил топган [16: 128]. Муаллиф «Баҳр ул-асрор» асарини етти жилддан иборат қилиб ёзишни мўлжалланган:
1. Дунёнинг яратилиши, ер юзидаги тоғ, дарё, денгизлар ва у ерларнинг халқи, набобот ва ҳайвонот олами ҳақида;
2. Исломгача ўтган пайғамбарлар ва ҳакамлар;
3. Муҳаммад алайхиссалом тарихи;
4. Халифалар ва имомлар тарихи;
5. Aббосийлар билан асрдош бўлган Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Бувайҳийлар, Ғурийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар сулолаларидан бўлган Эрон ва Ўрта Осиё ҳукмронлари тарихи;
6. Чингизхон ва Аштархонийлардан Нодир Муҳаммадхон давригача Хитой, Эрон ва Ўрта Осиёда бўлиб ўтган воқеалар;
7. Мовароуннаҳр, Хуросон, Эрон ҳамда Ҳиндистонда ўтган Aмир Темур на унинг авлодлари (Aмир Темур, Шоҳруҳ, Улуғбек, Мироншоҳ, Бобурдан Шоҳжаҳонгача) тарихи; фотиҳа (муқаддима) ва хотимадан иборат.
Aсаринг биринчи жилдида етти иқлим мамлакатларининг, шунингдек, Мовароуннаҳрнинг ўрта асрлардаги шаҳар ва вилоятларининг географик ҳолати, халқи ва унинг турмуш тарзи ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. “Баҳр ул-асрор”нинг биринчи жилди ягона нусхада Ўзбекистон Фанлар Aкадемиясининг Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонасида (тартиб рақами 2372, 533 вароқ, ҳажми 27х31,5 см, настаълиқ хатида, Қўқон қоғозида 20 нафардан ортиқ хаттот: Домулла Муҳаммад Шариф Муқтадо, Муҳаммад Шариф мунажжим, Мулла Муҳаммад ажзо, Мулла Aбул Фазл Бадрий, Комил Махдум мударрис ва бошқалар томонидан ХVIII аср охири-ХIХ аср бошларида кўчирилган,) сақланади. Aфсуски, бу нусханинг қусури бор; фотиҳа бобининг охири, биринчи ва иккинчи рукнлар (асар мундарижасига кўра дунё, осмон, осмон ёритқичларининг яратилиши қисми), тўртинчи рукндан (ҳайвонот олами тавсифи бўлимидан) бир неча вароқ етишмайди. Шунга қарамай, асар биринчи жилдининг сақланиб қолган қисми (3-4 рукнлар) фан учун бир кашфиётдир. Жуғрофия олимлари, элшунослар, заминшунослар, табиатшунослар ва адабиётчилар ундан жуда ҳам қимматли маълумотлар топа олади. Мазкур жилдда рубъи маскун1даги дарёлар, чашмалар, денгизлар, шаҳар ва мамлакатлар ҳамда уларнинг аҳолиси ҳақида муҳим маълумотлар тўплаган [9: 90-92].
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, муаллиф “Баҳр ул-асрор”ни бошқа асарларидаи истифода этган ҳолда ёзган. Масалан, Ибн ал-Фақих (IХ аср охири - Х аср бошларида ўтган), Истаҳрий (849-934), Ибн Хавқал (Х аcр) Ибн Хурдодбеҳ (тахм. 860-913), Aбу Дулаф (Х аср), Масъудий (вафоти 956 йил) Муқаддасий (947-1000), Закариё ибн Муҳаммад ал-Қазвиний (1203-1283), Ҳамидуллоҳ Муставфий Қазвиний (1281-1349), муаррихлардан Табарий (838-923), Самъоний (1113-1167), Рашидиддин (1247-1318), Қазвиний Ҳилолий (ХIV аср) ва Ҳофизи Aбру (вафоти 1430 йил) асарларидан фойдаланган. А.Семёнов ўз тадқиқотида асарга баҳо бераётганда уни Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асари асосида ёзилганлиги ва иккиламчи манба сифатида баҳоласада, ундаги баъзи воқеъалар XVI аср манбаларида учрамаслиги эътироф этади [21: 113, 129]. Бироқ Маҳмуд ибн Вали фақат бировнинг асаридан истифода этувчи бўлиб қолмай, уларнинг баъзи жойларини янги маълумотлар билан ҳам тўлдирган. Буни биз айниқса шаҳарлар ва мамлакатлар таърифида, конлар, маъданли булоқлар, дарёлар, янги чиқарилган наҳрлар ҳолати тавсифланган ўринларда кўрамиз, умуман, дарёларнинг зироатчиликдаги аҳамияти, булоқ сувларинниг шифобахшлиги ва ҳ.к. да кўпроқ учратамиз. Шунингдек, “Баҳр ул-асрор”нинг биринчи жилдида кўплаб бизгача етиб келмаган ва бизга маълум бўлмаган “Туҳфат ул-ғаройиб”, “Баҳр ул-ҳақойиқ”, “Жавоҳир ул-асрор”, “Қомус усул ал-фиқҳ”, “Тарихи Гургониён” сингари асарлардан кўчирмалар мавжуд [1: 143-145].
“Баҳр ул-асрор” асари Мовароуннаҳр, Ҳуросон, Дашти Қипчоқ, Қошғар, Ҳиндистон ҳудудларининг этник тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади, у XVI асрда яратилган муаллифи номаълум “Таворихи гузидаи нусратнома”, Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома” ва Масъуд ибн Усмон Кўҳистонийнинг “Тарихи Абулхайрхоний” (қўшчи, бурқут, найман, уйғур, қарлаут, гирапли, қиёт, қўнғирот, тангут, ички, допе, ябағу, ҳитой (қадимги киданлар авлодлари), чимбой, шунқорли, шодбоқли, ийджон, қовчин, манғит, жулжут, минг, бачқирд (бошқирд), можар, салур, ички байри каби уруғ номлари зикр этилган) [10: 276, 285, 287, 288, 325;] [11: 16, 2а, 3а, 4а, 56, 13аб;] [12: 218-б, 220а, 2206, 2246, 2296, 2306, 233а] ҳамда Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абудлланома” (баҳрин, беш юз, дўрман, жалоир, кенагас, манғит, минг, можар, найман, олчин, арлот, сулдуз, уйғур, халаж, хитой, ширин, ўтарчи, қанғли, қатағон, қипчоқ, кўнғирот, қиёт, арғун (арғин) ва бошқалар [13: 180а;]) асарларида келтирилган турк-мўғул қабилаларининг номларини тўлдирилганлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, Мовароуннаҳрда Шайбонийлар ҳукмронлигининг дастлабки даврида турк-мўғул қабилалари сони 24-26 тани ташкил этган бўлса, Абдуллаҳон II даврига келиб бу кўрсаткич 40 тага етган (“Абдулланома” асари асосида), Маҳмуд ибн Валининг юқоридаги асарида эса 50 дан ортиқ қабила номи зикр этилган [14: 27].
XVII асрда, Маҳмуд ибн Валининг сўзларига кўра, уларнинг сони элликдан ошган. “Aбдулланома”да берилган қабила номларига қуйидагилар қўшилади: буйрак, қирк, қурама, дуғдак, юз, келечи, уз, қулон аянли, кука араб, куш оёқ, уйрот, булачи (булғачи), меркит, фулавчи, шобаят, хамир ва бошқалар (Баҳр ал-Aсрор асаридан келтирилган маълумотлар).
Қизиғи шундаки, Маҳмуд ибн Вали козоқларни Aбулхайрхондан ажралиб, Гирейхон ва Жонибек билан биргаликда Мўғулистонга кўчиб кетган кўчманчи ўзбек қабилалари деб атайди ва улар Мўғуллар хони Иса Буғининг (1434-1462) рухсати билан Шарқий Мўғулустонга кейинчалик жойлашадилар жойлашадилар. Мазкур давлатни ўзбек-қозоқлар улуси деб атайди [19: 164].
Асарнинг яна бир қимматли жиҳати шундаки унда баъзи қабилаларнинг яшаш ўрни ҳақида аниқ маълумот олиш мумкин. Тадқиқотчи А.К.Алексеев “Политическая история Тукай-Тимуридов: по материалам персидского исторического сочинения Бахр ал-асрар” асарида қабила (уруғ)ларнинг яшаш ареали жадвал [20: 170-173] кўринишида берилган бўлиб, мазкур жадвални қуйида келтириб ўтамиз:
1-жадвал


Download 260,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish