Annotation: Although some research has been done on the Ashtarkhanid period (1601-1756), there is very little research on ethnic history, and the issue of broader coverage of this topic is related to the involvement of primary sources. Mahmud ibn Amir Wali's “Baḥr al-asrār fī manāqib al-akhyār” (The Sea of Mysteries on the High Qualities of Good People, covering the period up to 1640) is one of the most important sources of the Ashtarkhanid period. In the present article, a classification of data related to the ethnic history of Movarounnahr in this work has been made and their scientific significance has been analyzed.
Key words: Mahmud ibn Wali, Bukhara Khanate, Mavawarannahr, Dаsht-i Kipchak, ethnos, ethnogenesis, “Baḥr al-asrār”.
Мақола режаси
Мовароуннаҳрнинг XVII аср биринчи ярмидаги этник тарихига оид манбалар ҳақида умумий тушунча (0,5 бет). Шу даврда ёзилган этник маълумотлар акс этган манбаларни санаб ўтинг.
“Баҳр ул асрор” асари ва унинг тавсифи; (ундаги этник маълумотларга урғу беринг)
Асарда акс эттирилган этник маълумотларнинг таснифи (классификация) (яъни асарда қандай этник маълумотлар бор, дегани)
Асардаги хўжалик фаолияти билан боғлиқ этник маълумотлар; (нега айнан хўжаликни танлагансиз?)
Хулоса (Мовароуннаҳр этник тарихига дахлдор бўлиши керак)
Мақола сарлавҳаси тадқиқотчи қўйган муаммони англатади. Режа ҳам, мақола ҳам ана шу сарлавҳадаги муаммо доирасида бўлади, ундан чиқиб бўлмайди. Режанинг ҳар бир банди ушбу муаммога тегишли бўлиши керак.
Кириш
Мовароуннаҳрнинг Аштархонийлар давридаги тарихи тадқиқотларда қисман ёритилган бўлса-да, бироқ этник тарихга оид масалалар жуда кам ўрганилган ва кун тартибидаги муҳим муаммолар қаторида туради. Этник тарихни ўрганиш эса, аввало бирламчи манбаларга мурожаат қилишни тақозо этади ва биз Мовароуннаҳр бўйича этник маълумотлар акс этган XVII асрга оид ёзма манбаларни мавзусига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратдик:
а) тарихий-географик асарлар: Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрор фи маноқиб ал-аҳёр» («Буюкларнинг жасорати ҳақидаги сирлар денгизи»), Искандарбек Муншийнинг «Тарихи оламорои Aббосий» («Дунёни обод этувчи Aббос ҳикояси»), Муҳаммад Юсуф Муншийнинг» Тарихи Муқимхоний», Муҳаммад Aмин Бухорийнинг «Убайдулланома» («Убайдуллахон ҳақида китоб»), Aбдураҳмон Давлат Толеънинг «Тарихи Aбулфайзхон», Хўжамқулибек Балхийнинг «Тарихи Қипчоқхоний», Шарафиддин Aълам ибн Нуруддин Охунднинг «Тарихи Саид Роқим» («Роқим солномаси»), Aбул Aббос Муҳаммад Толибнинг «Матлаб ат-толибин» («Ҳақиқат изловчиларнинг мақсади»), Муҳаммад Aмин ибн Муҳаммад Замон Бухорий Суфиёнийнинг «Муҳит ат-таворих» («Солномалар уммони»), Хожа Самандар Термизийнинг «Дастур ал-мулук» («Ҳукмдорларга қўлланма»);
б) адабий асарлар: Муҳаммад Бади ибн Муҳаммад Шариф Самарқандийнинг «Музаккир ал-асҳоб», Мирза Сомийнинг «Тазкират ал-мулук» ва Мутрибий Самарқандийнинг «Хотироти Мутрибий»(« Мутрибий хотиралари»);
в) расмий ҳужжатлар: «ХVII-ХVIII асрлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўрта Осиё палеографиясини ўрганиш материаллари» ва «Aграр алоқалар тарихига оид ҳужжатлар»[15: 15-17];
г) Сайёҳ ва элчилик ҳужжатлари: И.Д.Хохлов элчилик саёҳати эсдаликлари (Н.И.Веселовский, Иван Данилович Хохлов: (Русский посланник в Персию и Бухару в XVII в.)/ [соч.] Н. Веселовского .- С.-Петербург : Тип. В. С. Балашева , 1891. 30.с.).
Юқорида келтирилган манбалар ичида XVII аср биринчи ярмида ёзилган Маҳмуд ибн Валининг “Баҳр ул-асрор” асари муҳим ўринда туради. Муаллифнинг ҳаёти, илмий фаолияти кўпчилик шарқшунос ва манбашунос олимлар томонидан ўрганилган: Б.Аҳмедов [3], В.Бартольд [4], А.Алексеев [5], К.Пищулина [6], Ж.Тулибаева [7], М. Билол Челик [8], Ансор Зоҳидхон [17], Ризоул Ислом [18].
“Баҳр ул-асрор фи маноқиб ал-аҳёр” (“Хайрли кишиларнинг юқори хислатлари тўғрисида сирлар денгизи”) ўзига хос қомусий асар ҳисобланиб, унда астрономия (аниқроғи астрология), минералогия, ўсимликшунослик, ветеринария, тарихий география, сиёсий тарих ва ислом тарихининг XVII асрга қадар бўлган қисми ёритилган [1: 65].
Мазкур асар муаллифи Маҳмуд ибн Вали XVII асрнинг биринчи ярмида яшаган самарали ижод қилган балхлик олим, сайёҳ, ўз замонасининг билимли кишиларидан ҳисобланган (унинг отаси Наманганнинг Косон қишлоғидан бўлган). Маҳмуд аввало, адабиёт билан шуғулланиб, “Муҳаббатнома”, “Рисолайи Биҳория” (“Биҳор вилояти ҳақида рисола”), “Равоихи таййиба” (“Хушбўй ислар”), “Нажме соқиб” (форс тилидан “ёруғ юлдуз” маъносини билдиради), “Аҳлоқи Ҳусайний” (“Яхши хулқлар”) каби асарлар ҳамда ғазал ва қасидалар битган. У 1625 йилда Ҳиндистонга сафар қилган. Бизга маълумки бу даврда Ҳиндистон Бобурийлар сулоласи ҳукмронлиги остида бўлиб, мазкур мамлакатни Шоҳжаҳон идора этган. У Ҳиндистонда 1631 йилга қадар истиқомат қилган ва ушбу давр мобайнида илм-фан билан чуқур шуғулланган, сўнгра Балхга келиб Нодир Муҳаммад саройида кутубхоначи вазифасида ишлаган [2: 216].
Do'stlaringiz bilan baham: |