Id муаллиф


-боб. Махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш



Download 369,39 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi369,39 Kb.
#75860
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
bojxonaga oqishga kirish qonun

3-боб. Махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
43. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 20 майга қадар Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, ҳудудий божхона бошқармаларга юборилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
44. Ҳудудий божхона бошқармалар ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
45. Ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари номзодларни Институтда ўтказиладиган махсус касбий танлов тадбирларига кадрлар хизматининг масъул ходимлар раҳбарлигида етиб келишларини таъминлайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
46. Махсус касбий танлов тадбирлари 25 июнга қадар Институтда ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
47. Махсус касбий танлов давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
ҳужжатларни ўрганиш;
психофизиологик ўрганиш;
тиббий кўрикдан ўтказиш;
ёзма иш (диктант);
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш;
якка тартибдаги якуний суҳбат.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
48. Институт қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда Институтга тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
49. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
50. Номзодлар тиббий кўрикдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
51. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
52. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
53. Ёзма иш номзодга диктант (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилларида) ёздириш орқали Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига олий ёки ўрта-махсус таълим муассасаларининг мутахассислари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
54. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш мазкур йўналиш бўйича тузилган кичик комиссия томонидан ушбу Низомнинг 11-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
55. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган методика асосида номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижаларини ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
56. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
57. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
58. Институтга ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар учун тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлгача бўлган вақтда ўтказилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
59. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда пул маблағлари тўланади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
60. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган Институтда ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 13-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида чет тили фанидан тест синовларидан озод этиладилар.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот 1 июлга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовдан озод этиладилар.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш

Download 369,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish