16. Назорат фаолиятини амалга оширилишининг ҳужжат билан тасдиқланиши. Муҳим назорат фаолиятини амалга оширувчи ҳар бир масъул шахс назоратни амалга оширилаётганлигини тасдиқлаш мақсадида мунтазам равишда ёзма шаклда имзо билан тасдиқлаган ҳолатда ҳисобот бериб бориши лозим. Бу каби ҳисобот белгиланган мувофиқлаштирувчи марказга тақдим етилиши лозим. Ҳисоботни текширган шахс томонидан ушбу ҳисобот текширилганлигини тасдиқлаш мақсадида имзо қўйилиши лозим. Бу қоиданинг амалга оширилиши ички назоратнинг ҳар бир поғонаси назоратини текшириб бориш имконини беради.
17. Ички назоратчиларнинг мажбуриятларини доимий равишда қайта тақсимлаш. Назоратнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ўз вазифаларини суистеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида ходимлар ўртасидаги мажбуриятлар қайта тақсимланиб борилиши лозим.
Бухгалтер мажбуриятларининг доимий равишда қайта тақсимланиши қуйидагиларга ёрдам беради:
-бухгалтер томонидан ҳар бир фаолиятнинг ўзаро назорати туфайли камчиликларнинг юзага келиши еҳтимоли камаяди;
-битта учаскада ишлаш орқали бир хил ишдан толиқишни олдини олади ва бухгалтер ишининг самарасини оширади;
-бухгалтерия ходимларининг уддабуронлигини оширади.
Мисол Бухгалтериянинг бир-бирига тенг бўладиган ходимларининг мажбуриятларини ҳар йили қайта тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳар хил участкаларга ишга ўтказиш бухгалтернинг ўз малакасини юқори даражада ушлаб туришига ёрдам беради. Агар бухгалтерга янги участкада қўшимча билимни ўрганиш тўғри келса, бунда арзимаган харажат билан бу ходимлар ўзаро алоқадор ва хўжалик ишларини амалга оширишда янада епчилроқ ходимга айланади. 18. Ҳар томонлама ошириладиган назорат. Корхонанинг бошқаруви ва унинг ривожи учун ҳар бир тармоқнинг ҳар томонлама назорати муҳимдир. Текширув тадбирини режалаштиришда, иқтисодий, юридик, илмий-техникавий ҳамда ижтимоий бўлимларини ҳар томонлама ўрганиш лозим. Йўриқномани нотўғри тушуниш, муҳокамаларда хатолик, шахснинг бепарволиги, жавобгар шахснинг паришонхотирлиги ёки чарчаганлиги, жамоа ўртасида келишмовчиликлар, ўз лавозимини суистеъмол қилиш ва одобсизлик қилиш ҳаммаси ички аудит менежери ёки ходимлар бўлими эътиборида бўлиши лозим.
Мисол Бухгалтерия бирор-бир ходимнинг иш фаолият сифатини текшириш кутилмаганда текширганида ўтказиш, ўша ходимга психологик томондан ёмон таъсир кўрсатади ва ўзаро келишмовчилик юзага келишига асос бўлади. Ҳар бир ходимнинг ўзига хос характерга егалиги туфайли, иш жараёнида низонинг юзага келиши ходимнинг асабийлашишига олиб келади, натижада еса ходимнинг ишга бўлган эътиборини кучсизлантиради ва ишда юз берадиган хатоликларнинг ошишига сабаб бўлади. 19. Назорат қилиш обектларнинг ўзаро боғлиқлигини тушуниш. Агар бирор-бир объектнинг назоратида оқсоқлик юзага келса, бевосита муаммони юзага келтирган вазият билан иш олиб боориш лозим. Бундай ёндашиш оқсоқликнинг юзага келиши сабабини аниқлаш ҳамда келгусида такрорланмаслигини таъминлайди.
Текширув жараёнида ички аудит томонидан, компъютер хотираларига сақлаб қўйилган бухгалтерия муомалалар пул ҳаракатлари нотўғри ҳисоб рақамларда акс эттирилганлиги аниқланса, бу ҳолатда қуйидаги чоралар амалга оширилади:
а) бухгалтерия ҳисоби шакли бўйича йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш;
б) амалий бухгалтерия дастурининг сифати ёки ҳажми, дастур-техника комплексига баҳо бериш;
в) хатони эътибордан четда қолдирган бухгалтернинг профессионал билимига баҳо бериш.
20. Олдиндан ўтказиладиган назоратнинг устуворлиги. Бошқарилаётган объектнинг аҳволининг ёмонлашуви ёки оқсоқланиши борасида текширувнинг бошланғич босқичларида огоҳлантириши лозим. Бу ҳолат назоратдаги объектнинг талаб қилинган ахволга олиб келишда юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ва харажатларнинг олдини олишда ёрдам беради.
21. Олдинги текширувда камчиликлар бўйича аниқланган маълумотлардан фойдаланиш. Ҳар бир назорат жараёнида олдинги текширувда аниқланган камчиликлардан фойдаланиш, ушбу камчиликларнинг қайтарилмаслигини таъминлайди.
22. Ривожланиш ва такомиллаштиришнинг узлуксизлиги. Вақт ўтиши билан ҳаттоки бошқарувнинг илғор усуллари ҳам эскириб боради. Ички назорат тизимини шундай ташкил этиши керакки, у корхона фаолиятининг ички ва ташқи ўзгаришлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган янги муаммоларни ҳал этишда мослашувчан бўлиши керак ҳамда корхонанинг кенгайишида замонавийлашишини таъминлаб бериши керак.
Корхонада ички аудит тизимининг муваффақиятли фаолиятини таъминлашнинг асосий йўли қуйида келтирилган тамойилларга риоя қилишдадир: